Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.1998 й. 198-сон "Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишни яхшилаш ва балиқ ресурслари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.1998 й.

N 198



РЕСПУБЛИКА БАЛИҚЧИЛИК ТАБИИЙ

СУВ ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ЯХШИЛАШ ВА БАЛИҚ РЕСУРСЛАРИ

МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, уларда балиқ заҳираларини кўпайтириш, муҳофаза қилишни кучайтириш ва балиқ ва балиқ маҳсулотлари сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика ҳудудида балиқчилик ташкилотлари ва корхоналари қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини биркитиб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартибини, бунда “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотларининг устувор ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Адлия вазирлиги, “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

3. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси ва бошқа балиқ овловчи ташкилотлар республика табиий сув ҳавзаларидаги балиқ заҳираларининг аҳволи ва уларни кўпайтиришнинг зарур чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборотни ҳар йили декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:

олинган ҳисоб-китоб маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хулосаси асосида январь ойида жорий йилга балиқ овлаш учун квота белгиласин;

ихтиологик тадқиқотлар асосида овланадиган ёш балиқ турларини сақлаб қолиш ва балиқ хўжалиги мелиорацияси ишларини ўтказиш учун ҳар йили сув ҳавзалари рўйхатини аниқлаб чиқсин, “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси ва бошқа балиқ овловчи ташкилотлар ва корхоналар эса кўрсатилган ишларни амалга оширсинлар.

4. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси, бошқа балиқ овловчи ташкилотлар ва корхоналар биркитиб қўйилган табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларини кўпайтиришни таъминласинлар, балиқ овлаш ва сотишда қатъий ҳисоб ва ҳисоботни йўлга қўйсинлар, сузиш воситаларидан фойдаланишда зарур тартиб ўрнатсинлар, уларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар. Бу ишлар устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларини ўғринча овлаш, ўғирлашлар ва талон-торож қилишдан муҳофаза этишни кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари фақат туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган жойларда, улар санитария талабларига мувофиқ жиҳозланган тақдирдагина сотилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария меъёрлари ва савдо қоидаларини бузган ҳолда балиқ ва балиқ маҳсулотлари сотишнинг олдини олиш мақсадида бозорлар, магистраль йўлларни мунтазам равишда текшириб турсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов





























Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск