ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2015 й. 354-сон "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2015 й.

N 354



КОНЦЕРТ-ТОМОША ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мустақиллик йилларида республикада замонавий миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, эстрада ижрочиларининг профессионал маҳоратини ошириш ҳамда иқтидорли ёш хонандаларни кашф этиш учун барча зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилди. Эстрада ижрочиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бадиий жиҳатдан юксак мусиқа асарларини кенг тарғиб қилиш таъминланмоқда.

Шу билан бирга, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан концерт-томоша фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш, бадиий жиҳатдан юксак мусиқа асарларини яратиш соҳасидаги ишлар сусайган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида белгиланган ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялашга ҳисса қўшадиган мусиқа асарлари яратишни рағбатлантириш, соғлом ижодий муҳитни шакллантириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маданий-томоша тадбирларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талабларига тўлиқ риоя этилмаяпти.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг телевидение ва радио дастурларининг юқори бадиий даражасини таъминлашга доир ишлари етарли эмас, азалий маънавий-маданий қадриятларга ва миллий урф-одатларга мувофиқ бўлмаган, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқлар ва видеоклипларнинг эфирга чиқишига йўл қўйилмоқда.

Ушбу ҳолатлар маданий-томоша тадбирларини ўтказиш тартибининг қўпол тарзда бузилишига, эстрада ижрочилари томонидан одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилинмаслигига, улар томонидан бадиий жиҳатдан саёз мусиқий асарларнинг ижро этилишига олиб келмоқда.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" ҳамда "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ушбу соҳани ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, бадиий жиҳатдан юксак асарларни тарғиб қилиш, лицензия талаблари ва шартларини кучайтириш орқали маданий-томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни тизимли равишда тартибга солиш, лицензия талабгорларига қўйиладиган мезонларни ва малака талабларини такомиллаштириш, шунингдек лицензиатларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Аҳмедов), "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси (Мажидов), Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (Мирзаалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)нинг концерт-томоша фаолияти соҳасини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

концерт-томоша ва маданий-оммавий тадбирларни чуқур ва ноформал ғоявий мазмун билан тўлдириш, ижодий уюшмалар, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини кўрсин;

концерт-томоша ҳамда маданий-оммавий тадбирларнинг ўтказилишини мувофиқлаштирсин, улар юзасидан самарали мониторингни амалга оширсин;

тадбирларнинг дастур ва сценарийларини кўриб чиқиш бўйича тартибот регламентларига, тадбир ташкилотчиларининг қонунчиликка мувофиқ талабларга сўзсиз риоя этишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси:

лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига қатъий риоя этилишини таъминласин;

лицензиатлар ва концерт-томоша тадбирларининг ташкилотчилари томонидан қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.


5. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши:

тегишли ташкилотларнинг ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, қўшиқлар ва видеоклипларнинг бадиий савиясини ошириш, бадиий юксак мусиқа асарлари яратишни рағбатлантириш ишларини мувофиқлаштирсин;

концерт-томоша фаолиятини лицензиялашда мезонларга ва лицензия талабгорларига қўйиладиган малака талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш бўйича комиссиялар ишларини бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсинлар ва комиссия аъзоларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўрсинлар, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талабларга оғишмай риоя этилишини таъминласинлар.


6-1. Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

халқ сайилларини, концерт-томоша ва маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратнинг кучайтирилишини;

оммавий тадбирларни ўтказиш объектларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш ва техник жиҳатдан текшириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик-техник коммуникациялари, ёнғинга қарши, эвакуация иншоотлари, ер ости йўллари ва транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, техник ускуналар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган махсус воситаларнинг ҳисобланган захираси ва турлари ҳолатини текшириш бўйича амалий чора-тадбирларни;

оммавий тадбирларнинг ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари жойлашган жойлар ва объектларнинг шарт-шартларидан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг зарур махсус воситалар ва техника билан таъминланган малакали мутахассислари ишга жалб этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши юзасидан қатъий ва мунтазам назоратни амалга оширсинлар, айбдор шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишини таъминласинлар.

9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:

Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда телевидение ва радио дастурларининг бадиий жиҳатдан юксак даражасини таъминлашда телевидение ва радиоканалларнинг бадиий кенгашлари ишларини танқидий кўриб чиқсин, маданий қадриятларга ва миллий урф-одатларга мувофиқ бўлмаган, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқлар ва видеоклипларнинг эфирга чиқишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Бастакорлар уюшмаси билан биргаликда миллий мусиқани қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш ҳамда бадиий жиҳатдан юксак асарларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 9 декабрдаги

354-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-, видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 18-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига 3-илованинг 3 ва 7-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 47-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 6 ва 18-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 613-модда











































Время: 0.0428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск