Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2002 й. 372-сон "Ўзбекистон давлат консерваториясига асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг маданият соҳасидаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2002 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА

АСБОБ-УСКУНАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН

ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ МАДАНИЯТ

СОҲАСИДАГИ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон давлат консерваториясига 49,7 млн Япония йени суммасига асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг маданият соҳасидаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Алмашув ноталарини имзолашга вакил қилинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига беғараз ёрдамни олиш учун барча зарур тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.


3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган асбоб-ускуналар ва хизматлар божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно.


4. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган чет эллик мутахассисларга келиш визалари белгиланган тартибда консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Ички ишлар вазирлиги Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган чет эллик мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик келиш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


6. Ваколатли банк Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаларига кўра беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатганлик учун Япония томонининг воситачилик ҳақини тўлашга сўмлардаги маблаклар конвертация қилинишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон




































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск