Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1999 й. 323-сон "Тошкент шаҳри аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1999 й.

N 323



ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИНИ

ГЎШТ  ВА  СУТ  МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси "Тошкентгўшт" ва "Тошкентсут" акциядорлик жамиятларининг молиявий ва ишлаб чиқариш фаолиятини янада барқарорлаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда рақобатбардошли ва юқори сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш асосида Тошкент шаҳри аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрига:

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ва тадбиркорлар томонидан 1999 йилда - 85391 тонна, 2000 йилда - 86000 тонна гўшт;

"Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси тасарруфидаги корхоналардан 1-иловага* мувофиқ сут маҳсулотлари;

"Ўзпаррандасаноат" уюшмаси томонидан 1999 йилда 500 тонна ва 2000 йилда 1200 тонна курка гўшти етказиб бериш прогноз ҳажмларига розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг эркин етказиб берилишига кўмаклашсинлар.


2. Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг асосий ҳажми деҳқон, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан келтирилиши ҳисобига қопланаётганлигини эътиборга олиб, "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда республика вилоятларидан келтириладиган молларни сўйиш хизматлари кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳрида кушхона майдонини ташкил этсин.


3. "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасининг хорижий инвестициялар иштирокида 2-иловага мувофиқ қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Тайёр гўшт-сут маҳсулотлари нархларини пасайтириш мақсадида "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасининг гўшт-сут маҳсулотлари комбинатларига импорт қилинадиган қуруқ сут, гўшт қиймаси, колбаса ва сосиска пўсти, зираворлар ва гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бошқа ёрдамчи материалларни сотаётган улгуржи савдо корхоналарига юқоридаги товарларни республика ҳудудига олиб киришда улар томонидан тўланган қўшимча қиймат солиғини ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқаришда кўрсатиб ўтилган суммаларни ҳисобга олиш учун 1999 йил 1 июлдан бошлаб счёт-фактураларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатишга рухсат берилсин.


5. Маҳфий.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасини "Тошкентгўшт" акциядорлик жамияти балансида турган кўп қаватли турар жойлари ва муҳандислик коммуникациялари, буғ қозони, кучланиш трансформатор кичик станциялари бўлган посёлкани, шунингдек болалар боғчасини тегишли маҳаллий органларга белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига, "Тошкентгўшт" ва "Тошкентсут" акциядорлик жамиятларига ҳамда "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасининг Тошкент вилоятидаги бўрдоқичилик хўжаликларига қорамол, гўшт ва сут етказиб бериш ва уларни қайта ишлаш учун, шунингдек мазкур маҳсулотларни Тошкент шаҳри аҳолисига ва бошқа истеъмолчиларига сотиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича амалий ёрдам кўрсатсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

























































Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск