Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.02.2007 й. 1659-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 12.02.2007 й. 11-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 февралда 1659-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат"

агентлиги бош директорининг

2007 йил 12 февралдаги

11-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари

ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида

мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик

коммуникацияларини сақлаш учун

жавобгарлик тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 64-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 15-сон, 127-модда) асосан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар (совуқ сув ва иссиқ сув таъминоти, сувоқова (канализациялар), иссиқлик (иссиқлик таъминоти), электр таъминоти ва газ таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналар) ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарликни тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Кўп квартирали уйларда муҳандислик тизимларини (истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатишдаги муҳандислик тармоқлари, қурилма ва жиҳозларини) сақлаш учун жавобгарлик чегаралари бириктирилган тармоқлар орқали коммунал хизматларни кўрсатувчилар билан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ўртасида мулкчилик ёки эгалик ҳуқуқи асосида қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


2. Коммунал хизматлар кўрсатувчи (кейинги ўринларда матнда етказиб берувчи деб юритилади) муҳандислик тизимларига, жумладан муниципал мулк ҳисобланган магистрал тармоқларига, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида эгалик қилади.


3. Жойлашуви бўйича уйларнинг ташқарисида ёки ичкарисида ва биттадан ортиқ хонадонга хизмат кўрсатаётган уйларнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, механик, электр, санитар-техник ва бошқа жиҳоз ва қурилмаларига (кейинги ўринларда матнда уйларнинг умумий муҳандислик тизимлари деб юритилади) кўп квартирали уйлардаги (турар ва нотурар) хонадон мулкдорларига умумий мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли.


4. Умумий муҳандислик тизимларини сақлаш ушбу мулкдан фойдаланишга зарур бўлган шароитларни яратиш ва уни сақлашга йўналтирилган бошқариш, техник ва санитар ҳолатини сақлаш (хизмат қилиш), таъмирлаш ва бошқа фаолиятларни ўз ичига олади.


5. Етказиб берувчи ўзининг хўжалик юритиш ёки оператив бошқарувида бўлган муҳандислик тизимларининг техник ҳолатини зарур даражада сақланиши ҳамда кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг белгиланган сифатини таъминлаш учун масъулдир.

Газ таъминоти бўйича етказиб берувчи кўп квартирали уйларда газ тармоқлари ва газ хўжаликларининг сақланиши, уларнинг доимий равишда соз ҳолатда бўлиши ва техник жиҳатдан юқори тайёргарликка эга бўлишида масъул, шунингдек газдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлайди.


6. Уйларнинг умумий муҳандислик тизимларининг техник ҳолати устидан техник назорат етказиб берувчи томонидан кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.


7. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда матнда ХУЖМШ деб юритилади) хонадон эгалари томонидан уйнинг умумий мулкини сақлаб туриш учун тўланадиган мажбурий тўловлар ҳисобидан, белгиланган қоидалар ва ХУЖМШ аъзоларининг умумий мажлиси қарорларига мувофиқ уйларнинг умумий муҳандислик тизимларига (газ таъминоти тармоқлар тизими бундан мустасно) сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш учун масъулдир.



II. КОММУНАЛ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН

ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИ

ЎРТАСИДА МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИНГ

ТЕГИШЛИЛИГИ БЎЙИЧА БЎЛИНИШ ЧЕГАРАЛАРИ


8. Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти мақсадларидаги иссиқлик энергияси етказиб берувчисига тегишли бўлган кўп квартирали уйлардаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларини (бошқарув шохобчалари) ўз ичига олган марказлашган иссиқлик таъминоти тизими ва марказлашган иссиқлик таъминоти умумий муҳандислик тизимлари ўртасида муҳандислик коммуникацияларининг бўлиниш чегаралари иссиқлик пункти (бошқарув шохобчаси)дан сўнг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг бош зулфинлари ҳисобланади.

Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг бош зулфинлари умумий уй тизимларининг бир қисмидир.


9. Совуқ сув таъминоти етказиб берувчисига тегишли бўлган совуқ сув таъминоти тизими ва совуқ сув таъминоти тизимининг умумий муҳандислик тизимлари ўртасидаги бўлиниш чегаралари кириш шохобчасининг чиқиш зулфи ва ёнғинга қарши зулфинлари ҳисобланади. Чиқиш ва ёнғинга қарши зулфинлар умумий уй тизимларининг бир қисмидир.


10. Канализация оқоваларини қайтариш бўйича етказиб берувчига тегишли бўлган сув қайтариш (канализация) тизими ва умумий муҳандислик тизимлари ўртасидаги чегара умумий муҳандислик тизимидан уйдан биринчи қудуққа чиқариш чиқиши ҳисобланади.


11. Электр таъминоти корхонасига (электр етказиб берувчи) тегишли бўлган электр таъминоти тизими ва электр таъминотининг умумий уй тизими ўртасидаги бўлиниш чегараси:

а) кабел киритилган ҳолда, кўп квартирали уйнинг кириш-тақсимлаш қурилмасига кираётган тўйинтираётган кабел пойнаклари;

б) ҳаволи тармоқланиш ҳолларида, бино ёки труба тиркагичида ўрнатилган биринчи ажратгичлар.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси ва Тошкент шаҳар уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 90-модда.





































Время: 0.0218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск