язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 12.08.2002 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.09.2002 й. 1173-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2002 й.

N 1173

"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

12.08.2002 й.

N 68


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли

яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш

ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш

билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 197-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2001 йил 11 июндаги 20-03-38/25-сонли тақдимотига мувофиқ БУЮРАМАН:


1.Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.


3. Мазкур Буйруқ амалга киритилиши билан Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 1999 йил 10 февралда 20-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 мартда 666-сон билан рўйхатга олинган) "Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жойларни сақлаш ва таъмирлаш ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш Тартиби" ўз кучини йўқотади.


4. Мазкур Буйруқнинг бажарилиши юзасидан назорат Бош директорнинг биринчи ўринбосари Х.Д.Ниғматов зиммасига юклансин.



Бош директор                                         У. Халмухамедов



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 йил, 4-сон.