язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.2001 й. 178-сон қарорига 2-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 апрелдаги

178-сон қарорига

2-ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича

аҳолига имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар беришни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган ва у 2001 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилади.


2. Ушбу Низом уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш бўйича фойдаланиш харажатларини (кейинги ўринларда фойдаланиш харажатлари деб аталади) ҳамда коммунал хизматлар (ичимлик сув, канализация, иссиқ сув ва иситиш, табиий газ ва электр энергия) ҳақини тўлаш бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатлари билан имтиёзлар белгиланган аҳолининг айрим тоифаларига қўлланади.

Берилаётган имтиёзлар миқдори (ставкаси) республикада амалда бўлган қонунчилик билан белгиланган.


3. Ушбу Низомга мувофиқ имтиёзлар:

коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича  хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли фойдаланишдаги коммунал уй-жой фонди уйларида;

фойдаланиш харажатлари учун ҳақ тўлаш бўйича  хусусий уйларда (фуқароларнинг хусусий мулки бўлган якка тартибдаги уй-жойлардан ташқари), муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли фойдаланишдаги коммунал уй-жой фонди уйларида берилади.


4. Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш  бўйича имтиёзлар, ким уй, квартира эгаси ёки ёлловчиси ҳисобланишидан қатъи назар, берилади.


5. Агар фуқаро фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги иккита (ва кўпроқ) турли ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда имтиёз унга имтиёзнинг энг юқори миқдори назарда тутилган қонун ҳужжатига мувофиқ берилади.

Уйда, квартирада қонунчиликка мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар учун имтиёзли тариф бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилган бир нечта киши яшаган тақдирда овқат пишириш учун табиий газдан фойдаланиш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти ҳамда канализация учун тўловларни ҳисоблашда ҳақ тўлаш бўйича имтиёз ҳар бир имтиёзли фуқарога республикада амалда бўлган қонунчиликда белгиланган миқдорда берилади, иситиш учун табиий газдан фойдаланганлик, марказий иситиш хизматлари ва фойдаланиш харажатлари учун тўловлар эса энг юқори имтиёз миқдори бўйича ҳисобланади.


6. Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар амалдаги қонунчиликда уларни бериш назарда тутилган шахсга, шунингдек фақат у билан бирга яшайдиган меҳнатга лаёқатсиз, мустақил даромадлар* манбаига эга бўлмаган ва унинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига берилади (республикада амалда бўлган қонунчилик билан ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар фақат унинг ўзига берилган ва унинг оила аъзоларига татбиқ этилмайдиган фуқаролар тоифаларидан ташқари).

Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар оиланинг ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олишадиган, ушбу ҳуқуқ уларга қонунчилик билан берилган барча аъзоларига берилади.

Имтиёзлар доимий (рўйхатдан ўтган) яшаш жойи бўйича берилади.


7. Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ҳисоб-китоби яшовчи томонидан унинг имтиёзлар олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар уй-жой мулкдорлари ширкатига ёки уй-жой фондидан фойдаланишни амалга оширувчи бошқа ташкилотга (кейинги ўринларда бошқарувчи ташкилот деб аталади) тақдим этилган кундан бошлаб амалга оширилади.

Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар бўйича қайта ҳисоб-китоблар фақат 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронларига, қатнашчиларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга, байналмилал жангчиларга ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг  тегишли норматив ҳужжат амалда жорий этилган вақтдан бошлаб имтиёзларга эга бўлган оилаларига, агар улар кўрсатилган давр учун имтиёзларга эга бўлишган бўлса, имтиёзлар олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бошқарувчи ташкилотга берилган вақтдан қатъи назар, амалга оширилади, ортиқча олинган сумма эса келгусидаги тўловлар ҳисобига қўшилади.


8. Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тасдиқловчи ҳужжатларни ҳар йили бир марта бошқарувчи ташкилотга мажбурий тартибда тақдим этадилар.

Пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар, алиментлар, болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам мустақил даромадларга кирмайди.



II. ҲАҚ ТЎЛАШДА ФУҚАРОЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

БЕРИШ УЧУН УЙ-ЖОЙ УМУМИЙ МАЙДОНИ НОРМАСИ

ВА УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ НОРМАТИВЛАРИ


9. Фойдаланиш харажатлари учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган фуқаролар эгаллаб турган умумий майдон ҳисобига, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир киши ҳисобига уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида берилади.


10. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, лекин бир киши учун умумий майдон ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда, ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногирон учун эса камида йигирма уч квадрат метр ҳажмида белгиланади.


11. Фойдаланиш харажатлари учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёз, майдон белгиланган уй-жой умумий майдони нормасидан ортиқ бўлган тақдирда, бир хонали квартира амалда эгаллаган майдон учун берилади.


12. Ортиқча майдон учун фойдаланиш харажатлари учун амалдаги тарифларга мувофиқ тўлиқ миқдорда ҳақ тўланади.


13. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларига коммунал хизматлар учун тўлов қийматидан чегиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (электр энергия, табиий газ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (совуқ ва иссиқ сув, канализация, марказий иситиш) томонидан тасдиқланадиган коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативлари доирасида, марказий иситиш тармоғига эга бўлмаган уйларда яшовчилар учун эса  белгиланган нормалар доирасида сотиб олинадиган ёқилғи учун тўлов бўйича белгиланган (имтиёзлардан фойдаланувчи фуқаролар учун имтиёзли тарифлар бўйича табиий газ ва кўмирдан фойдаланиш нормалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган).



III. УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

БОШҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРИНИНГ

ЙЎҚОТИЛГАН ДАРОМАДЛАРИНИ ҚОПЛАШ

МАНБАЛАРИ ВА ТАРТИБИ


§ 1. Йўқотилган даромадларни қоплаш манбалари


14. Балансида ўз (идоравий) уй-жой фондига эга бўлган вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар беришдан йўқотиладиган даромадларни ўз молиявий ресурслари ҳисобига қоплайдилар.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарувчи ташкилотлари ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ҳамда белгиланган тартибда республика ҳукумати қарорларига биноан аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатувчи бошқа корхоналарнинг фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти учун ҳақ тўлаш бўйича фуқароларнинг айрим тоифаларига имтиёзлар бериш натижасида йўқотилган даромадлари тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ (ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилганлардан ташқари) маҳаллий бюджетдан қопланади.


16. Коммунал хизматларнинг қолган турлари (совуқ сув таъминоти, канализация ва электр энергия) бўйича ушбу хизматларни имтиёзли тарифлар бўйича кўрсатувчи корхоналарнинг йўқотилган даромадлари улгуржи фойдаланувчилар оладиган даромадлар ҳисобига қопланади.


17. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги "Бошкоммунгаз" корхонасининг аҳолининг айрим тоифаларига имтиёзли тарифлар бўйича газ сотишдан йўқотишларини қоплаш етказиб берувчидан газ сотиб олиш тарифларини шакллантиришда ҳисобга олинади.


18. Агар кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловлар уй-жойдан фойдаланиш корхоналари, бошқарувчи ташкилотлар орқали амалга оширилса, у ҳолда ушбу ташкилотлар хизматлар кўрсатувчи коммунал корхоналар счётларини ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган фуқаролар тоифалари учун чегиришлар суммасини ушлаб қолган ҳолда тўлайдилар.


19. Коммунал хизмат кўрсатиш бошқарувчи ташкилотлари ва корхоналарининг қишлоқ жойларда яшайдиган ва ишлайдиган педагог ходимларга фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун тўлов бўйича юз фоизли имтиёзлар беришдан йўқотилган даромадларини қоплаш тегишли бюджет муассасалари сметаларида назарда тутилади ҳамда бошқарувчи ташкилотларга ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарга мажбурий равишда ўтказилади.


20. Шаҳарларда яшайдиган ҳамда шаҳарларда ва қишлоқ жойларда ишлайдиган педагог ходимларга фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича эллик фоизли имтиёз бериш муносабати билан йўқотиладиган даромадлар бошқарувчи ташкилотларга ва иссиқлик таъминоти корхоналарига маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қопланади.


21. Хизматларнинг қолган турлари бўйича педагог ходимларга газ, ичимлик сув, канализация, электр энергиядан фойдаланганлик учун эллик фоизли чегириш ушбу хизматларни кўрсатувчи корхоналар томонидан улгуржи фойдаланувчилардан олинадиган даромадлар ҳисобига, табиий газ бўйича эса  ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ қопланади.


22. Корхоналарнинг қишлоқ жойларда яшайдиган ва шаҳарларда ишлайдиган педагог ходимларга фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун тўлов бўйича юз фоизли имтиёзлар берилиши муносабати билан йўқотиладиган даромадлари ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тартибда қопланади.



§ 2. Ҳисобга олиш ва қоплаш суммасини маблағ билан

таъминлаш тартиби


23. Бошқарувчи ташкилотлар ҳар бир квартира учун очиладиган шахсий ҳисоб варақларида фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзларга эга бўлган фуқаролар ҳисобини олиб боришади, уларда имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатлар асосида ёзувлар қайд этилади (гувоҳномалар нусхалари ва белгиланган шаклдаги маълумотномалар шахсий ҳисоб варағига тикиб қўйилади).


24. Бошқарувчи ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача, фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида туман ва шаҳар молия бўлимларига уй-жой ташкилотлари ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг тўлов бўйича имтиёзлар бериш муносабати билан йўқотиладиган даромадларини қоплаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобларини тақдим этади (ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилганлардан ташқари).


25. Туман ва шаҳар молия бўлимлари қоплаш учун маблағга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобларини икки ҳафта муддатда кўриб чиқадилар ва ғорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг молия бош бошқармасига тақдим этадилар.


26. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси тақдим этилган ҳисоб-китобларни икки ҳафта муддатда кўриб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўрсатилган мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан талаб қилинадиган қоплов суммаси тўғрисида таклиф киритадилар.


27. Уй-жой ташкилотлари ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг аҳолининг алоҳида тоифаларига фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича имтиёзлар беришдан йўқотиладиган даромадларини қоплашга маҳаллий бюджет параметрлари билан назарда тутилган жорий йил учун ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда тасдиқлангандан кейин икки ҳафта муддатда минтақавий молия органлари томонидан бошқарувчи ташкилотларга ва иссиқлик таъминоти корхоналарига етказилади.


28. Фуқароларнинг алоҳида тоифаларига фойдаланиш харажатлари ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар беришдан йўқотилган даромадларни қоплаш учун тегишли молия органлари жорий ойнинг 25-кунидан кечиктирмай бюджетда жорий чорак  учун назарда тутилган ажратмалар суммасининг учдан бир қисмини уй-жой фондидан фойдаланишни амалга оширувчи бошқарувчи ташкилотларга ва иссиқлик таъминоти корхоналарига аванс тарзида ўтказадилар.


29. Бошқарувчи ташкилотлар ва иссиқлик таъминоти корхоналари тегишли молия органларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича фуқароларга имтиёзлар беришдан кўрилган йўқотишларнинг ушбу Низомга 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ ҳисоб-китобини тақдим этадилар.


30. Ҳисоб-китобларда бюджет маблағларидан фойдаланишга доир  кўрсаткичлар йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан акс эттирилади.


31. Уй-жойдан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг йўқотилган даромадларини бюджетдан қоплаш юзасидан тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги учун уларнинг раҳбари ва бош бухгалтери шахсан жавоб беришади.


32. Молия органлари бошқарувчи ташкилотлар ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида 5 кун мобайнида бюджет маблағларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни (илгари ўтказилган авансларни ҳисобга олган ҳолда) аниқлайдилар.


33. Ўтказилган аванс ҳисоб-китоблар бўйича аниқланган ҳақиқий эҳтиёждан ортиқча бўлган тақдирда, ортиқча ўтказилган сумма кейинги харажатларни молиялаш ҳисобига қўшилади ва аксинча, харажатларнинг аванс билан қопланмаган қисми маҳаллий бюджетдан қопланади.



§ 3. Фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар

учун тўловни қоплашга ажратилган бюджет

маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш


34. Юқорида кўрсатилган мақсадларга йўналтирилаётган давлат бюджети маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.


35. Бюджет маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда молия органлари ва ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари уларни бартараф этиш ҳамда белгиланмаган мақсадда фойдаланилган маблағларни бюджетга қайтариш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.





Уй-жой-коммунал хизматлар учун

ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-илова



ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШАДИГАН ФУҚАРОЛАР

УЧУН ИМТИЁЗЛИ ТАРИФЛАР БЎЙИЧА ТАБИИЙ ҲАМДА

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ВА КЎМИРДАН ФОЙДАЛАНИШ

НОРМАЛАРИ


1. Табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланувчи шахсларга имтиёзли тарифлар бўйича табиий газдан фойдаланиш нормалари 1 киши учун куб метр ҳисобида белгиланган:


овқат пиширишга


бир ой учун

бир йил учун

- марказий иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлган квартираларда

9,0

108,0




- марказий иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлмаган уйларда

12,5

150,0




марказий иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлмаган ёки иссиқ сув билан вақти-вақти билан таъминланадиган уйларда газ воситасидаги сув иситгичлар ёрдамида иссиқ сув билан таъминлашга

10,5

126,0




2. Уй-жойларни иситиш учун имтиёзли тарифлар бўйича табиий газдан фойдаланиш нормалари, оиланинг имтиёзга эга бўлган аъзолари сонидан қатъи назар, ҳар бир оила учун куб метр ҳисобида, иситиладиган хонанинг 108 куб метри ҳисобига белгиланган:






- Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича (иситиладиган хонанинг 1 куб метри ҳисобига газ сарфи нормаси

- 2,5 куб метр)

270,0

3240,0




- қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича (иситиладиган хонанинг 1 куб метри ҳисобига газ сарфи  2,4 куб метр)

259,2

3110,4




Иситиладиган хонанинг нормадан ортиқча ҳажми учун ҳақ амалдаги тариф бўйича тўланади.


Табиий газ сарфини ҳисоблаш приборлари билан жиҳозланган уйларда, квартираларда имтиёзли тариф бўйича табиий газ бериш қуйидаги тартибда нормаланади:


Иситишга - иситиш мавсумининг ноябрдан мартгача (беш ой) давом этадиган белгиланган узунлигини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли тариф бўйича ҳақ тўланадиган иситишга газ беришнинг ушбу давр учун ойлик нормаси: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун 648 куб метр (3240:5=648), қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун 622,1 куб метр (3110,4:5=622,1) ҳажмида белгиланган.


Овқат пиширишга ва газ воситасидаги сув иситгичлар ёрдамида иссиқ сув билан таъминлашга - Уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шахсларга имтиёзли тарифлар бўйича табиий газ беришнинг юқорида кўрсатилган нормаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.


Имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўланадиган, иситишга, овқат пиширишга ва иссиқ сув билан таъминлашга табиий газ беришнинг ушбу нормалар бўйича белгиланган ҳажми (куб метр) газ сарфини ҳисоблагичнинг амалдаги кўрсаткичлари бўйича аниқланган ҳажмдан чегирилади ва қолган тафовут (имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўланадиган ҳажмдан ортиқчаси) учун ҳақ, газ сарфини ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда, коммунал-маиший эҳтиёжларга табиий газдан фойдаланганлик учун белгиланган амалдаги тариф бўйича тўланади.


3. Имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга имтиёзли тарифлар бўйича суюлтирилган газ бериш йилига битта оила ҳисобига 283,8 кг миқдорида белгиланган.


4. Имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ва марказий иситиш тармоғига эга бўлмаган уйларда яшайдиган фуқароларга ёқилғи бериш йилига битта оила ҳисобига 1 тонна кўмир миқдорида белгиланган.





Уй-жой-коммунал хизматлар учун

ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-илова



БОШҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙ

ФОНДИДАН ФОЙДАЛАНИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ТЎЛАШ БЎЙИЧА АҲОЛИНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ НАТИЖАСИДА УЙ-ЖОЙДАН

ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ ЙЎҚОТИЛГАН

ДАРОМАДЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ



Уйлар гуруҳлари (қулайлик турлари) бўйича бериладиган имтиёзлар миқдори, %

Техник тавсифи

Нормативдаги майдон* (кв м) (3-устун   х умумий майдон нормаси)

Қулайлик гуруҳлари бўйича амалдаги тариф, сўм/1 кв м

Имтиёзни ҳисобга олмаган ҳолда нормативдаги майдон учун ҳисобланган даромад миқдори (минг сўм) (5 устун х

6-устун)

Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда нормативдаги майдон учун ҳисобланган даромад миқдори (минг сўм) (7 устун х [(100-А устун)]/100)

Йўқотилган даромадлар (минг сўм)

(7-устун  8-устун)

шахсий ҳисоб-рақамлари сони (та)

яшовчилар сони

Умумий майдони (кв м)

ҳаммаси

шу жумладан имтиёзлилар

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

I гуруҳжами, шу жумладан

100%

50%










II гуруҳ-жами, шу жумладан

100%

50%










III гуруҳ-жами, шу жумладан

100%

50%










IV гуруҳ-жами, шу жумладан

100%

50%










V гуруҳ-жами, шу жумладан

100%

50%










ҲАММАСИ










Изоҳ: нормативдаги майдон (5-устун) умумий майдондан (4-устун) ортиқ бўлмаслиги керак;

* ҳисоб-китобда йўқотилган даромадлар бир ой учун аниқланган;

* тарифлар ўзгарган тақдирда ҳисоб-китоблар тегишли даврлар бўйича амалга оширилади.





Уй-жой-коммунал хизматлар учун

ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-илова



ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ҲАҚ

ТЎЛАШ БЎЙИЧА АҲОЛИНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ НАТИЖАСИДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ ЙЎҚОТИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

минг сўм

Бериладиган имтиёзлар миқдори, %

Техник тавсифи

Амалдаги тарифлар


Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган даромад миқдори (10-устун [(100-А устуни)]/100

Йўқотиладиган даромадлар миқдори (10-устун  11-устун)

шахсий  ҳисоб рақамлари сони (та)

яшовчилар сони

умумий майдон (кв м)

иситиладиган майдон (кв м)

марказий иситишга (сўм)

иссиқ сув таъминотига (сўм)

(МИ) (5-устун х 6-устун)

(ИСТ) (3-устун х 7-устун)

ҳам-маси (8-устун + 9-устун)

ҳаммаси

шу жумладан имтиёзлилар

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

100%













50%













30%













ҲАММАСИ













Изоҳ: ҳисоб-китобда йўқотилган даромадлар бир ой учун аниқланган; тарифлар ўзгарган тақдирда ҳисоб-китоблар тегишли даврлар бўйича амалга оширилади.





Уй-жой-коммунал хизматлар учун

ҳақ тўлаш бўйича аҳолига имтиёзлар

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-илова



УЙ-ЖОЙДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ИССИҚЛИК

ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛИ

ТАРИФЛАР БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДАН

ЙЎҚОТИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИНИ БЮДЖЕТДАН

ҚОПЛАШ ҲИСОБ-КИТОБИ


_______________________________________ йил учун

(1 апрель, 1 июль, 1 октябрь, 1 январь)

минг сўм

Т/р


1-чорак (1-ярим йиллик, 9 ой, йил) учун

фойдаланиш харажатлари

иссиқлик таъминоти хизматлари

ҳаммаси

1.

Аҳолининг айрим тоифаларига берилган имтиёзларнинг бюджетдан қопланадиган миқдори




2.

Амалда қоплангани




3.

Қўшимча равишда ўтказилиши керак


Бюджетга қайтарилиши ёки келгусидаги харажатларни қоплашга ҳисобланиши керак