язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикасининг 15.04.1999 й. 761-I-сон "Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуни

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.04.1999 й.

N 761-I



УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ

ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Уй-жой мулкдорларининг ширкати


Уй-жой мулкдорларининг ширкати - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой мулкдорларининг уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини биргаликда бошқариш ва таъминлаш, умумий фойдаланишдаги объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари тартибини аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкнинг лозим даражадаги ҳолатини таъминлаш мақсадидаги бирлашмасидир.

Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан кейин матнда ширкат деб юритилади) нотижорат ташкилот бўлиб, битта ёки яқин, зич жойлашган, умумий ер участкаси ва инфратузилма элементлари бир бўлган бир нечта уйда ёхуд уйнинг бошқа қисмларидан алоҳида кириш жойи бўлган, камида битта блок-секция ҳажмидаги мустақил қисмида турар жой мулкдорларидан камида ярмининг хоҳишига кўра, таъсис мажлисининг қарори билан ташкил этилади.

Ширкат юрвдик шахсдир, у ўз номи ёзилгаи муҳрга, банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади.

Ширкат ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради ҳамда ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



2-модда. Ширкатлар тўғрисидагн қонун ҳужжатлари


Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпогистон Республикасида ширкатлар фаолияти Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибға солинади.



3-модда. Ширкатларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Давлат ширкатларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашади.

Ширкатлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

уй-жой соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

уй-жой коммунал хизматларига ҳақ тўлаш тизимини такомилллаштириш;

умумий фойдаланишдаги объектлардан фойдаланиш шартларини белгилаш;

уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича танловлар ўтказиш асосида рақобатни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

ширкатлар фаолиятини юритиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган компенсациялар, имтиёзлар ва кредитларни таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни кўриш.



4-модда. Ширкатнинг таъсис мажлиси


Ширкатнинг таъсис мажлиси турар жой мулкдорларининг ташаббускор гуруҳи томонидан чақирилади.

Ширкатнинг таъсис мажлиси:

ширкатни тузиш ва унинг уставини тасдақлаш тўғрисида;

ширкат бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисида;

ширкатнинг таъсис мажлиси ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

Ширкат таъсис мажлисининг баённомасини мажлис раиси имзолайди.



5-модда. Ширкатнинг устави


Ширкат ўз устави асосида фаолият кўрсатади. Ширкат уставида қуйидагилар бўлиши керак:

ширкатнинг тўлиқ номи, фаолиятининг соҳаси ва мақсади, жойлашган ери;

ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

уйни қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатлари ҳамда коммунал хизматлар ҳақи, ягьни мажбурий тўловларни ширкат аъзолари томонидан тўлаш тартиби;

ширкат фаолиятини бошқариш тартиби;

ширкат бошқарув органларининг таркиби ва ваколатлари ҳамда уларнинг қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан оддий ёки мутлоқ кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар.

Уставда ширкат фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун хужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин,

Ширкатнинг Намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



6-модда. Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш


Ширкат қонун хужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган хисобланади.

Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидагалар тақдим этилади:


таъсис мажлиси раиси имзолаган ариза;

таъсис мажлисининг баённомасидан кўчирма;

ширкатнинг устави;

турар жой мулкдорларининг рўйхати;

уйга эгалик қилиш паспорти.



7-модда. Ширкатга аъзолик


Турар жой мулкдорлари - юридик ва жисмоний шахслар ширкат аъзоларидир.

Ширкат давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб турар жой мулкдорларияинг ширкатга аъзолиги вужудга келади.

Турар жойнинг сотувчиси - ширкат аъзоси харидорни ўзининг ширкат аъзоси эканлигидан хамда уставда белгиланган ҳуқуқларга эгалиги ва зиммасида мажбуриятлар борлигидан ҳамда бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар харидорга ўтишидан хабардор қилади.

Ширкат аъзоларидан турар жойларни олаётган шахслар ўзларида турар жойга мулк ҳуқуқи юзага келганидан кейингина ширкат аъзоси бўладилар.



8-модда. Ширкатдаги умумий мол-мулк


Уйнинг биттадан ортиқ мулкдорга хизмат кўрсатувчи умумий жойлари, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар. даҳлизлар, техник қаватлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартира ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ квартирага хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника қурилмалари ва бошқа қурилмалар, бино атрофидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементларини ҳам қамраб олган ер участкалари, шунингдек ширкат кўчмас мулкининг ягона комплексига хизмат кўрсатишга ва уни сақлашга мўлжалланган бошқа мол-мулк ширкатдаги умумий мол-мулк ҳисобланади.



9-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш


Ширкат аъзоси умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича харажатларда уйнинг умумий майдонидаги ўзига тегишли бўлган квартира майдони улушига мутаносиб тарзда иштирок этади.

Мулкдор ўзига тегишли хоналардан фойдаланмаганлиги ёхуд умумий мол-мулкка эгалик қилишдан, ундан фойдаланишдан воз кечганлиги уни умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлашга доир умумий харажатларда иштирок этишдан бутунлай ёки қисман озод этиш учун асос бўлмайди.



10-модда. Ширкатнинг ер участкалари


Уйлар атрофидаги ер участкалари ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Ширкатнинг янги қурилаётган объектларига мўлжалланган ер участкаларининг ўлчами маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ белгиланади.



11-модда. Ширкатдаги умумий мол-мулкка эгалик ҳуқуқи


Ширкатдаги умумий мол-мулк ширкат аъзоларининг умумий улушли мулкида бўлади, ер участкалари бундан мустасно.

Ширкатдаги умумий мол-мулк квартирага эгалик ҳуқуқидан алоҳида тарзда ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.

Ширкатдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш барча мулкдорларнинг келишувига биноан амалга оширилади, бундай келишув бўлмаганда эса истаган мулкдорнинг даъвосига биноан суд томонидан белгиланади.

Умумий мол-мулк объектлари ширкат умумий мажлисининг қарорига биноан фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилиши мумкин.



12-модда. Ширкатнинг яшаш учун мўлжалланмаган

жойларининг мулкдорлари билан муносабатлари


Ширкатнинг кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари ҳамда ширкат уйлари атрофидаги ер участкаларида жойлашган, алоҳида турган объектларнинг мулкдорлари билан муносабатлари қонун ҳужжатлари билан ҳамда улар ўртасида тузилган битим билан тартибга солинади.



13-модда. Ширкатнинг ҳуқуқлари


Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

таъмирлаш-фойдаланиш ишларини мустақил амалга ошириш;

уй-жой фондига хизмат кўрсаташ ва уни таъмирлаш учун ташкилотни белгилаш;

умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

банкларнинг кредитларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш;

хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар қуришда фойдаланиш учун белгиланган тартибда ер участкалари олиш;

асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиш, сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, балансдан чегириб ташлаш;

ишларни бажариш ва ширкат аьзоларига хизматлар кўрсатиш,

қонун ҳужжатларига ҳамда ширкат уставига мувофиқ хўжалик фаолияти билан шуғулланиш;

ширкат уставида назарда тутилган мақсадларга сарфланадиган махсус фондлар тузиш.

Турар жой мулкдори қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда ширкат мулкдорга нисбаган ширкатга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш талаби билан даъво қўзғатишга ҳақлидир.

Ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



14-модда. Ширкатнинг мажбуриятлари


Ширкат:

шартнома мажбуриятларини бажариши;

уйлар ҳамда улар атрофидаги ҳудудлар лозим даражадаги санитария-техника ҳолатида сақланишини таъминлаши;

уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда уйларга, хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни ташкил этиши;

ширкатнинг барча аъзолари турар жойлардан фойдаланиш, уйни ҳамда унинг атрофидаги ҳудудни сақлаш қоидаларини бажаришларини таъминлаши;

мажбурий тўловлар ўз вақтида келиб тушишини таъминлаши;

ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини белгилаши;

умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шартлари ва тартиби белгиланаётганда ширкат барча аъзоларининг манфаатларига риоя этилишини таъминлаши;

уй-жойга оид муносабатларда, шунингдек ширкат аъзоларининг учинчи шахслар билан бошқа муносабатларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ширкат аьзолари манфаатларини ифодалаши шарт.

Ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.



15-модда. Ширкатнинг бошқарув органлари


Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси, ширкат бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ширкатнинг бошқарув органларидир.



16-модда. Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси


Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси ширкатнинг юқори бошқарув органи бўлиб, ширкат уставида белгиланган тартибда йилига камида бир марта чақирилади.

Ширкатнинг умумий мажлисида ширкат аъзоларининг ярмидан кўпи ҳозир бўлган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Ширкат аъзоларининг йиллик умумий мажлиси молия йили тугаганидан сўнг олтмиш кундан кечиктирмай чақирилади. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий мажлиси бошқарувнинг, ширкатда ўн фоиздан ортиқ овозга эга бўлган ширкат аъзоларининг ташаббуси билан, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талабига биноан чақирилиши мумкин.

Ширкат умумий мажлисининг ваколатларига қуйидагилар киради:

ширкат уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки ширкат уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;

бошқарув ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;

ширкатнинг махсус жамғармаларини тузиш;

ширкат аъзоларининг ширкат раиси, бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) фаолиятига тааллуқли ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;

ширкат штатидаги ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги низомни қабул қилиш ва ўзгартириш;

асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни конун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиш, сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, шунингдек уларни балансдан чегириб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун хўжалик бинолари ва бошқа иморатларни қуриш, кўчмас мулк олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш:

қарзга маблағ олиш, шу жумладан банк кредитларини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ширкатнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромаддан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;

ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

қонун ҳужжатларида ва ширкат уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.



17-модда. Ширкат аъзоларининг умумий

мажлисини олиб бориш ва овоз

бериш тартиби


Ширкат аъзоларининг умумий мажлисини ширкат аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланадиган мажлис раиси олиб боради.

Ширкат аъзолари умумий мажлисининг қарори, агар мажлисда ҳозир бўлганларнинг ярмидан қўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади ҳамда ширкатнинг барча аъзолари учун мажбурий бўлади.

Ширкат уставида турар жой мулкдорларига тегишли бўлган турар жойларга ҳамда ҳал этилаётган масалаларга қараб бундай мулкдорларнинг гуруҳлари бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш назарда тутилиши мумкин.



18-модда. Ширкат бошқаруви


Ширкатнинг жорий фаолиятига раҳбарликни унинг бошқаруви амалга оширади.

Ширкат бошқаруви ширкат аъзолари орасидан ширкат уставида белгиланган муддатга умумий мажлис томонидан сайланади,

Бошқарув ўз таркибидан раисни ва унинг ўринбосарини сайлайди.

Бошқарув мажлиси раис томонидан ойига камида бир марта чақирилади.

Бошқарув мажлиси унда бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли деб топилади.



19-модда. Ширкат бошқарувининг ваколатлари


Ширкат бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради:

умумий мажлисни чақириш ва унинг ўтказилишини ташкил этиш;

йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;

уйга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек умумий фойдаланишдаги бошқа объектларни сақлаш бўйича шартномалар тузиш;

уйни асраш, сақлаш, таъмирлаш устидан ҳамда унга хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

ширкат маблағларини умумий мажлис тасдиқлаган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тасарруф этиш;

ширкат аъзоларининг белгиланган мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашлари устидан назорат қилиш;

иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

Ширкат бошқаруви хўжалик фаолиятини юритиш учун ижрочи директорни ишга ёллаш ҳуқуқига эга, ижрочи директорликка номзод умумий мажлис томонидан тасдиқланади.



20-модда. Ширкат бошқарувининг раиси


Ширкат бошқарувининг раиси ширкат уставида белгиланган муддатга сайланади.

Ширкат бошқарувининг раиси ширкат манфаатларини ифодалайди, бошқарув қарорларининг бажарилишини таъминлайди, ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар ва фармойишлар бериш ҳуқуқига эга.

Ширкат бошқарувининг раиси тўлов ҳужжатларини имзолайди, шунингдек умумий мажлис ёки бошқарув ваколатига кирмайдиган битимларни амалга оширади.

Ширкат бошқарувининг раиси ижрочи директорликка номзодни, ширкат штатидаги ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги низомни умумий мажлис тасдиғига киритади.



21-модда. Ширкат тафтиш комиссияси (тафтишчиси)


Тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкатнинг, бошқарувнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий мажлисга ҳисобдордир. Тафтишчи ёхуд таркиби камида уч кишидан иборат бўлган тафтиш комиссияси кўпи билан икки йил муддатга сайланади.

Ширкат ва бошқарувнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун умумий мажлис белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.



22-модда. Ширкатнинг маблағлари


Ширкатнинг маблағлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:


ширкат аъзоларининг ихтиёрий бадаллари;

хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.



23-модда. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш


Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш умумий мажлис қарорига ёки суд қарорига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ширкат тугатилган тақдирда кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулк ширкат аъзолари ўртасида уларнинг умумий мол-мулкдаги улушларига мутаносиб тарзда тақсимланади.



24-модда. Ширкатлар уюшмалари


Ширкатлар ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) бирлашишга ҳақлидир. Ширкатларнинг уюушмаларини (иттифоқларини) тузиш ва уларнинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



25-модда. Ширкатларнинг фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари билан

ўзаро муносабатлари


Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари мажбурий тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва уйларни намунали сақлаш ишларини ихтиёрийлик асосида ташкил этиш бўйича тадбирларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказадилар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ширкатларга уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш борасида ёрдамлашадилар.



26-модда. Низоларни ҳал этиш


Ширкатнинг фаолияти билан боғлиқ низолар суд тартибда ҳал этилади.



27-модда. Ширкатлар тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун

жавобгарлик


Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1999 й., N 5, 113-модда