язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари - Уй эгалари кенгашлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.11.1998 й. 462-сон қарорига 1-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

1-ИЛОВА



Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат

органлари - Уй эгалари кенгашлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари - Уй эгалари кенгашлари уй-жой эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоа органи сифатида ташкил этилади.


1.2. Уй эгалари кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, уй-жой Фондидан фойдаланишга, уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларга доир бошқа меъёрий ҳужжатларга, мазкур низомга амал қилади.



II. УЙ ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


2.1. Уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳақ тўланиши билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал этишда уй эгаларининг иштирок этишини кенгайтириш Уй эгалари кенгашининг асосий вазифаси ҳисобланади.


2.2. Қўйидагилар Уй эгалари кенгашининг асосий функциялари ҳисобланади:

уй эгаларини уй-жой-коммунал хизматларнинг ҳар хил турлари ва электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни Уй эгалари кенгаши ваколати доирасида биргаликда ҳал этиш;

уй эгалари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўланиши устидан жамоат назоратини ташкил этиш;

уй эгаларини уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун жавобгар бўлган ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоат назоратини ташкил этиш;

уй эгаларининг уй-жой фонди ва бошқа кўчмас мулкдаги умумий улушли мулкини мукаммал тузатиш масалаларини биргаликда ҳал этиш;

Уй эгалари кенгашига кирувчи уй эгалари билан пудратчилар ўртасида уй-жой-коммунал хизматлар сифатли ва узлуксиз кўрсатилиши, электр энергияси билан таъминлаш учун шартномалар тузилишига ва ушбу шартномалар бажарилишига кўмаклашиш;

Уй эгалари кенгашига кирувчи уй эгаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, судларда уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси билан таъминланишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда уларнинг манфаатларини ифодалаш.



III. УЙ ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ ВА УНИНГ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИЛИШИ


3.1. Уй эгалари - турар жой эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари:

шаҳарларда - ҳар бир кўп квартирали уйда ёхуд уй-жой мавзесида ёки якка тартибда қурилган уйлар жойлашган маҳаллада;

қишлоқ жойларда - фуқароларнинг мавжуд ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла, қишлоқ ва овуллар йиғинлари) тасарруфидаги ҳудудларда мажбурий тартибда ташкил этилади.


3.2. Мазкур низомнинг 3.1-бандида белгиланган ҳудудда яшовчи барча уй эгалари Уй эгалари кенгаши аъзолари ҳисобланади.


3.3. Уй эгалари кенгашлари уй-жойларнинг исталган эгаси, ёхуд уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари раҳбарлари ёхуд маҳалла қўмиталари, ёхуд туман (шаҳар) ҳокимлигининг ташаббуси бўйича чақириладаган уй-жой эгалари йиғилишининг қарори билан ташкил этилади.


3.4. Уй эгаларининг биринчи йиғилишида Уй эгалари кенгашини ташкил этиш, Уй эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.


3.5. Уй эгалари кенгаши раиси этиб Уй эгалари кенгаши аъзолари ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган уй-жой эгаларидан бири сайланади. Уй эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари йиғилишда ҳозир бўлган Уй эгалари кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан сайланади.


3.6. Уй эгалари кенгашини рўйхатдан ўтказиш Уй эгалари кенгаши ташкил этиш, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш тўғрисида йиғилиш қарори тақдим этилган ҳолда тегишли уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларида (уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси, тузатиш-фойдаланиш бошқармаси, ижара корхонаси ва бошқалар), ёхуд маҳалла қўмиталарида (уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари мавжуд бўлмаганда) амалга оширилади.



IV. УЙ ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. Раис ва унинг ўринбрсарлари Уй эгалари кенгаши номидан:

Уй эгалари кенгашининг ҳар бир аъзоси томонидан уй-жой-коммунал хизматлар сифатли кўрсатилиши ва электр энергияси узлуксиз берилиши учун ягона пудратчи билан шартномалар тўғри тузилишига кўмаклашиш;

уй эгалари номидан ягона пудратчидан суд инстанцияларига даъво аризалари беришгача шартнома бажарилишига сўзсиз риоя этилишини талаб қилиш;

Уй эгалари кенгаши ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш заруриятига кўра Уй эгалари кенгаши йиғилишини чақириш;

коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларнинг ҳолатини мустақил равишда ёки уй-жойлардан фойдаланиш идоралари органлари ва "Ўзэнергияназорат" корхонаси билан биргаликда хатлаш;

уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминламаган Уй эгалари кенгаши аъзоларига нисбатан ахлоқий таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари кўриш;

уй-жой фондини кўздан кечириш, жорий ва мукаммал тузатиш учун уй-жойларни танлаш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш, турар жойлар ва уларнинг асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини вақти-вақти билан оммавий жамоат текширувидан ўтказиш;

уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотининг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилишда ўз ваколати доирасида қатнашиш учун ўз вакилини ажратиш ҳуқуқига эгадир.


4.2. Раис ва унинг ўринбосарлари Уй эгалари кенгаши номидан:

Уй эгалари кенгаши барча аъзолари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича ягона пудратчи билан тузилган шартнома мажбуриятларига қатъий риоя этилишини кузатиб боришга;

Уй эгалари кенгаши аъзоларидан кимдир ҳақ тўламаган тақдирда уй эгаларига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш тўхтатиб қўйилиши ва электр энергиясидан фойдаланиш узиб қўйилиши эҳтимоли тўғрисида Уй эгалари кенгаши барча аъзоларини ўз вақтида хабардор қилишга;

Уй эгалари кенгаши аъзоларининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича мавжуд қарзларини узиш учун зарур чора-тадбирлар кўришга;

уй-жойларни мукаммал ва жорий тузатиш бўйича ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини кузатиб боришга мажбурдир. Уй эгалари кенгаши вакиллари мукаммал тузатишдан кейин уй-жойларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссиялар таркибига киритилади;

уй-жой фондини жорий ва мукаммал тузатишга, шунингдек уни ободонлаштириш ишларини ўтказишга давлат дотациялари ҳисобига ажратиладиган материаллар уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан сарфланиши устидан назорат ўрнатишга;

умумий улушли мулкда бўлган кўчмас мулк ва уй-жой мукаммал тузатишга тайёрланаётганлиги тўғрисида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини хабардор қилишга;

уй эгаларини мунтазам қабул қилишни ташкил этишга, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан, уй эгаларининг шикоят ва аризалари ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатишга;

уй-жой хўжалигида иссиқлик, электр знергияси, газ ва сув нобудгарчилигини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотига ёрдам беришга;

уйлар атрофидаги участкалаhyb ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уй эгаларига пай аcосларида тегишли бўлган дов-дарахтлар, асбоб-ускуналар сақланишини таъминлаш ишларида ихтиёрий равишда қатнашишга уй эгаларини жалб қилишда ҳокимликларга, давлат ҳокимиятининг жойлардаги бошқа органларига, шунингдек маҳалла қўмиталарига кўмаклашишга мажбурдир.


4.3. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари Уй эгалари кенгашига уларнинг ишида ёрдам кўрсатишга, уларни ўзаро аҳдлашувлар шартлари бажарилишига тегишли зарур материаллар ва ҳужжатлар билан таништиришга мажбурдир.