язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1994 й. 191-сон "Якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига деворбоп материалларни имтиёзли нархларда сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1994 й.

N 191



ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ

ҚУРУВЧИЛАРГА ВА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ

КООПЕРАТИВЛАРИГА ДЕВОРБОП

МАТЕРИАЛЛАРНИ ИМТИЁЗЛИ

НАРХЛАРДА СОТИШ ТАРТИБИ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 1994 йил 5 мартдаги Фармонининг 9-бандига, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалалар бўйича 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ ҳамда якка тартибда ва кооператив уй-жой қуришни янада рағбатлантириш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йилнинг апрелидан бошлаб деворбоп материаллар якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли, амалдагидан ўртача 30 фоизга камайтирилган нархларда сотилади.

Белгилансинки, деворбоп материалларни якка тартибда уй-жой қурувчиларга ҳамда уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли нархларда сотиш ҳокимликларнинг қарорлари ва якка тартибда ҳамда кооператив уй-жой қуришни мувофиқлаштирувчи хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бошқармаларнинг лойиҳа ва шартномалар бўйича деворбоп материалларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни тасдиқлайдиган маълумотномалари асосида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг апрелидан бошлаб, деворбоп материаллар ишлаб чиқарувчи, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига деворбоп материалларни мазкур қарорнинг 1-бандига биноан сотиш билан боғлиқ чиқимларини республика бюджетидан  қопласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзқурилишматериаллари” давлат концерни ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган чиқимларни тўлашнинг Вақтинчалик тартибини тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов