язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.08.1992 й. 378-сон қарори билан тасдиқланган)

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 августдаги

378-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини

хусусийлаштириш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ишларини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини, тартиби ва шартларини белгилаб беради.


1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш деганда алоҳида уйлар (коттежлар), квартираларни, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш тушунилади.


2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан мақсад фуқароларнинг шахсий квартиралар ва уйлар олиш, хусусийлаштирилган уй-жойдан эркин фойдаланиш (мерос қилиб қолдириш, алмаштириш, сотиш), уй-жой шароитларини яхшилаш усулини танлаш, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва уй-жой бозорини барпо қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдир.


3. Мавжуд бўлган ва янги қурилган давлат уй-жой фондидаги айрим квартиралар ва уйлар хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади.

Авария ҳолатидаги, санитария ва техника нормаларига кўра яшашга яроқли бўлмаган уй-жой бинолари, коммунал квартиралар, хизмат квартиралари (уйлар), ётоқхоналар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида жойлашган уй-жойлар (квартиралар), тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган уй (квартира)лар, шу жумладан, уй-музейлар хусусийлаштирилмайди.


4. Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фондида доимий рўйхатга олинган Тошкент шаҳар фуқаролари хусусийлаштириш субъекти ҳисобланадилар.


5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.



УЙ-ЖОЙГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕЛГИЛОВЧИ ТАРТИБ


6. Давлат уй-жойини хусусийлаштирган фуқароларга мулк тоифаларига қараб (рўйхатга олиш, алмаштириш ва 1 кишига уй-жой майдони нормативлари ва бошқа) чеклашларни олиб ташлашга кафолат беради.


7. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсан эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:

уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойни Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойни мавжуд давлат уй-жой фондида баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида амалда бўлган нархлар бўйича ва мазкур Низомда белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;

кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижара усулида эгаллашга ўтказилган фуқароларга.


8. Алоҳида уйга, квартирага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ва мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи далолатнома олинган кундан бошланади.


ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. Фуқароларга хусусийлаштириладиган уй-жойга эгалик қилиш шаклини эркин танлаш ҳуқуқи 1993 йил 1 апрелгача қадар берилади.

10. Қандайдир сабабларга кўра уй-жойни хусусийлаштира олмаган фуқаролар 1993 йилнинг 1 январидан бошлаб, уй-жойни ижарага олишнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли ижарани назарда тутувчи шартларига ўтказиладилар. Бунда уларга хусусийлаштириш пайтидаги нархлар ҳисобга олинган ҳолда кейинчалик уй-жой биноларини сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Уй-жойни ижарага олиш шартларига ўтказиш тартиби Тошкент шаҳрида уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойланиш қоидалари билан белгиланади.


11. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг бутун қийматини бир йўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин; бунда бир йўла тўланадиган дастлабки ҳақ (бадал) квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У ижарачининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса - бир йилга тақсимланиши мумкин.


12. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйлар (коттежлар)ни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 10 йил қилиб белгиланади, бунда бир йўла тўланадиган пай бадали уй-жой қийматининг 20 фоизини ташкил этади.


13. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ кийматиии бир йўла тўлаган фуқароларга уй-жой қийматининг10 фоизи миқдорида, квартира ҳақини 2,5 йил давомида тўлаганларга эса 5 фоиз чегириш белгиланади.


14. Мавжуд давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

фуқароларга ўзлари яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий пропискада бўлган алоҳида уйларни, квартираларни, уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда, қолдиқ (баланс) қиймати асосида белгиланган нархлар бўйича сотиш;

уй-жойни фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига биноан белгиланган айрим тоифаларига бепул ёки имтиёзли асосда бериш.


15. Янги қурилган, қайта қурилган, асосли тузатилган ва бўшаган уй-жой фондидаги уйлар, квартираларни хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

уй-жойни фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига биноан белгиланган айрим тоифаларига бепул ёки имтиёзли асосда мулк сифатида ажратиш ва бериш;

уй-жой олиш учун ноҳия ҳокимликларида ва иш жойида навбатда турган фуқароларга уй-жойни шахсий мулк қилиб ажратиш ва сотиш;

янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган асосли тузатилган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва аҳолига уйларни аукцион орқали шахсий мулк қилиб сотиш.


16. Квартираларни ёки алоҳида уйларни (коттежларни) хусусийлаштириш ҳуқуқи камида 5 йил давомида пропискада бўлган Ўзбекистон Республикасида яшовчиларга берилади.


17. Аукцион орқали уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи идораларга ва айрим корхоналарга берилади, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу уй-жойни ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шартдир.


18. Давлат уй-жойларини хусусийлаштириш ва ўз мулки сифатида расмийлаштириш ҳуқуқи фуқароларга, идораларга ва айрим юридик шахсларга бир марта берилади.



КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

УЙ-ЖОЙЛАРНИ САҚЛАШ


19. Бутун уйни (шу жумладан, уй олдидаги ҳудудни ҳам) тузатиш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни фуқаролар (уй-жойга эгалик қилувчилар, мулк эгалари ва ижарачилар) қуйидагича тўлайдилар:

1993 йилнинг 1 январигача давлат уй-жойлари учун белгиланган тартибда ва шартлар асосида.

20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига биноан хусусийлаштирган имтиёзчилар тоифалари коммунал хизматларга (сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси учун) ҳақ тўлашда имтиёзлардан фойдаланадилар.


21. Уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар якка тартибдаги уй-жой фонди учун назарда тутилган иморат солиғи тўлайдилар ва қўзгалмас мулкни мажбурий суғурта қилдирадилар.

Қўзғалмас мулкни суғурта қилдириш Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Мажбурий давлат суғуртаси ҳақида" 1982 йил 5 апрелдаги 242-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан белгиланган имтиёзли фуқаролар тоифаларига шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрнатилган тартибда мажбурий солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.


22. Хусусийлаштирилган уй-жой эгаларига ёндош томорқа участкалари ерларидан, кичик боғчадан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган шартлар ва тартиб асосида, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ҳақида"ги Қонунига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқи берилади.


23. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва идоралар аукционда алоҳида фуқароларга, юридик шахсларга ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларга путури кетган, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини, қайта таъмирлангандан кейин офис, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун сотадилар.


24. Уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан шаҳар ҳокимлиги, идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда, Вазирлар Маҳамаси билан келишилган ҳолда фойдаланилади.


25. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.


26. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганини назорат қилиш учун шаҳар ҳокими бошқарадиган мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.