Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.02.2016 й. 2765-сон билан рўйхатга олинган 28.01.2016 й. Молия вазирлигининг 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-03-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 24 февралда 2765-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2016 йил 28 январдаги

2, 2016-03-сон қарорига

ИЛОВА



Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи

корхоналар томонидан сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқадилар ва тўлайдилар.


2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан 2011 йил 28 январда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумдавлат таснифлагичи O`zDT 005:2011 "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичига (2-таҳрир) мувофиқ "Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш" (11.07-синф) фаолият турига қуйидагилар киради:

бутилкалардаги, шу жумладан, пластик бутилкалардаги табиий минерал сувни ва бошқа сувларни ишлаб чиқариш;

алкоголсиз хушбўйлаштирилган ва/ёки бир оз ширин ичимликларни (лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш.



2-БОБ. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ,

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари ҳисобланади.


4. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда, истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми тушунилади.

Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажмидан ташқари сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг умумий ҳажми тушунилади.


5. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми куб.м.да қуйидаги формула орқали аниқланади.


Vалкоголсиз ичимликлар учун сув = VТМ и/ч. х N / 1000, бунда:


VТМ и/ч. - алкоголсиз ичимликлар тайёр маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми, литрда;

N - 1 литр тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳисоб-китоб нормативи (N=1).


6. Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми куб.м.да қуйидаги формула орқали аниқланади:


Vбошқа мақсадлар учун сув = Vолинган сув - Vалкоголсиз ичимликлар учун сув, бунда:


Vолинган сув - ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ресурслари ҳажми.



3-БОБ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ, СОЛИҚ ДАВРИ


7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган табақалаштирилган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади:

алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича;

бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича.


8. Календарь йил солиқ давридир.



4-БОБ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ


9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси йил учун солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


10. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилинган йиллик солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома асосида тўланадиган жорий тўловлар суммаси аниқланади.


11. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 6-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этилади.


12. Солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш жорий тўловларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.



5-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


13. Солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


14. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 82-модда
















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск