Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.05.2015 й. 2675-сон билан рўйхатга олинган 15.05.2015 й. Молия вазирлигининг 43-сон, Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Мудофаа вазирлигининг 6-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 4-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 54-сон, ва Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 21 майда 2675-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати

ва Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил 15 майдаги

43, 12, 6, 4, 54, 01-02/5-20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар

пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш

ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (бундан буён матнда қўшимча тўлов деб юритилади) белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади.


2. Қўшимча тўлов:

2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;

2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.


3. Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади.


2-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВНИ ТЎЛАШ


4. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.


5. Қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.


6. Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бирйўла тўланади, бироқ уни олиш мақсадида мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.

7. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача белгиланган қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

Қўшимча тўлов тўланадиган 6 ойлик давр доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишдан аввалги 6 ой учун қўшимча тўловни тўлаш аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган қўшимча тўлов турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.


8. Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.

9. Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР)

БЎЛИМЛАРИДА РЎЙХАТДА ТУРУВЧИ 100 ЁШГА ТЎЛГАН

ВА УНДАН ОШГАН ФУҚАРОЛАР ПЕНСИЯСИГА ҚЎШИМЧА

ТЎЛОВНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


10. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов уларнинг пенсия миқдорига қўшилган ҳолда тўлов қайдномаларига киритилади.


11. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобланган қўшимча тўлов учун маблағларга бўлган эҳтиёжни пенсия ва нафақа тўловлари учун ойлик умумий талабномада ҳисобга олган ҳолда ҳар ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ, ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ, ДАВЛАТ

ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТРОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ

ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИДА РЎЙХАТДА ТУРУВЧИ 100

ЁШГА ТЎЛГАН ВА УНДАН ОШГАН ФУҚАРОЛАР ПЕНСИЯСИГА

ҚЎШИМЧА ТЎЛОВНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов алоҳида тўлов қайдномаларига киритилган ҳолда амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар ҳар ойнинг 5-санасига қадар жорий тўлов ойи учун қўшимча тўловларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда улар рўйхатдан ўтган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда талабнома ҳамда 2-иловасида белгиланган шаклдаги реестрни тақдим этади.

14. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари талабноманинг тўғри тузилганлигини реестр билан таққослайди, зарур бўлганда қўшимча тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган талабномаларга асосан ҳар ойнинг 7-санасига қадар талабномаларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига юборади.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари эса талабномаларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.


16. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тақдим этилган талабномаларга асосан маблағларни жорий тўлов ойининг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармалари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига молиялаштиради.

18. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларни тақдим этилган талабномаларга мувофиқ 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи тегишли ҳудудий таркибий бўлинмаларга молиялаштиради.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Қўшимча тўловни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА

Талабнома тақдим этаётган

ташкилотнинг штампи


     

    

    

    

    

Олинди ___________________________

                  (Пенсия жамғармаси туман (шаҳар)

                         бўлими ходимининг имзоси)

           

______________________________ га

    (Пенсия жамғармаси туман (шаҳар)

                 бўлимининг номи)

________________________________

              (Ташкилотнинг тўлиқ номи)



СТИР рақами ___________________

Ҳисоб рақами ___________________

Шахсий ғазна ҳисобварағи _______

________________________________

Банк коди ____________

Банк номи ______________________


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан

100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга пенсияни

ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча

тўлов учун маблағга бўлган

ТАЛАБНОМА

Т/р

Кўрсаткичлар


Қўшимча тўлов

олувчилар сони


Ҳақиқий

харажатлар

амалга

оширилган

давр


Ҳақиқий

харажатлар

суммаси

(сўмда)

1

2


3

4


1.

100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов




Ташкилот раҳбари






(имзо)


М.Ў.


             





Бош бухгалтер (бухгалтер)






(имзо)




           





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан

100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга пенсияни

ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча

тўлов учун маблағга бўлган талабнома

РЕЕСТРИ

20___ йил ____________ учун

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

санаси


Тўлов амалга

оширилаётган

давр


Тўлов

суммаси

(сўмда)


1

2


3

4












Ҳаммаси


х

х


Ташкилот раҳбари






(имзо)


М.Ў.


             





Бош бухгалтер (бухгалтер)






(имзо)




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 264-модда





























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск