язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қурилиш. Архитектура. Ёнғин хавфсизлиги/ ЎзР ВМ 30.04.2009 й. 126-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 30.04.2009 й. 126-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд е) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга, шунингдек меҳнат дафтарчаларига (нотариал тасдиқланган) эга бўлган асосий ходимлар (бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар) дипломларининг;




ЎзР ВМ 23.05.2016 й. 166-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Намунавий лицензиялар лицензия талабгорининг аризасига биноан умуман лойиҳалаш фаолияти турига ёки ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари классификаторларига ҳамда объектларни лойиҳалаш ва қуриш мураккаблиги тоифаларига мувофиқ лойиҳалашнинг бир ёки бир неча турларига (бўлимларига) берилади.



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан биринчи марта мурожаат қилган ташкилотларга, лицензия мураккабликнинг I-II тоифаларидан юқори бўлмаган лойиҳа ҳужжатларини яратиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига берилади. (ЎзР ВМ 23.03.2010 й. 50-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахс штатида доимий равишда ишлайдиган (вақтинчалик жалб қилинганларни ҳисобга олмасдан) лойиҳанинг бош муҳандиси ва бош архитекторининг, шунингдек тегишли махсус касбий маълумотга эга бўлган ва ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш соҳасида иш стажига эга бўлган етакчи ва бош мутахассисларнинг қуйидаги миқдорда мавжуд бўлиши:


ЎзР ВМ 23.03.2010 й. 50-сон Қарорига мувофиқ "б" кичик бандининг иккинчи-тўртинчи хатбоши иккинчи-учинчи хатбошига алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


тўлиқ комплексда лойиҳалаш бўйича фаолият турлари учун (лойиҳалашнинг барча босқичларида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, шу жумладан, лойиҳаларнинг ДТИА, ТИА ҳамда ДТИҲ, ТИҲларини ишлаб чиқиш) - мураккабликнинг I-II тоифасидаги объектлар учун - камида 12 мутахассис, мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар учун - камида 15 мутахассис, мураккабликнинг IV-V тоифасидаги объектлар учун - камида 25 мутахассис;

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият турлари учун - камида 10 мутахассис.



Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

3-ИЛОВА



Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш бўйича

лицензияланадиган фаолиятини амалга ошириш учун

асосий мутахассислар билан мажбурий таъминланганлик

ЖАДВАЛИ

Мураккаблик тоифалари

Лойиҳаларнинг

бош муҳандислари


Лойиҳаларнинг

бош архитекторлари


Бош

мутахассислар


Етакчи

муҳандислар


Муҳандис-

лар


Ўрта махсус

маълумотга

эга бўлган

мутахассислар


талаб қилинадиган иш стажи

10

йилдан

ортиқ


5-10

йил


3 йилдан

5 йилгача


10

йилдан

ортиқ


5-10

йил


3 йилдан

5 йилгача


5 йилдан

10 йилгача


3 йилдан

5 йилгача


камида

5 йил


иш стажига

талаб йўқ


А гуруҳи

1




+



+

+

+


+

+

2




+



+

+

+


+

+

3



+



+


+


+

+

+

4



+



+


+


+

+

+

5


+



+



+


+

+

+

Б гуруҳи

1




+




+

+


+

+

2




+




+

+


+

+

3



+





+


+

+

+

4


+






+


+

+

+

5


+






+


+

+

+

Изоҳ.

1. "+" белгиси ходимларнинг мажбурий мавжуд бўлишини кўрсатади. Лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар тақдим этилганда "+" ўрнига ходимларнинг амалдаги сони кўрсатилади.

2. Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитекторларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади.



Низомга 4-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

4-ИЛОВА



Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш

соҳасидаги лицензия талабгорларининг

мажбурий жиҳозланганлик

ТАБЕЛИ

Мурак-

каблик

тоифа-

лари


Технологик

лойиҳалаш ва

лойиҳаларни

бошқариш-

нинг замона-

вий дастурий-

техник

комплекс-

лари


Муҳандислик

тармоқлари

бўйича

амалий

дастурлар


Сметаларни

ҳисоблаб

чиқишда

қўллаш учун

тавсия қилинган

дастурий

комплекслар


Махсус асбоб-ускуналар*


Помещения


Ташкилий

техника

(компьютер,

принтер,

плоттер,

муқовалаш

ускунаси

ва нусха

кўпайтириш

техникаси)


Бурғулаш

техникаси

ва асбоб-

ускуналари


Тупроқ

кимёвий

лаборато-

рияси

Махсус

лабора-

ториялар

ва асбоб-

лар


Архив


1 ходим

ҳисобига

камида 4

кв. метр

майдони

бўлган

офис


Техника

адабиёт-

лари кутуб-

хонаси


А гуруҳи

1


+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

2


+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

3


+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

4


+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

5


+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

Б гуруҳи

1


+

+

+

-

-

+

+

+

+

+

2


+

+

+

-

-

+

+

+

+

+

3


+

+

+

-

-

+

+

+

+

+

4


+

+

+

-

-

+

+

+

+

+

5


+

+

+

-

-

+

+

+

+

+

*) "Махсус асбоб-ускуналар" устуни "Қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник тадқиқотларни (муҳандислик-геодезия тадқиқотлари фаолиятидан ташқари) амалга ошириш" ҳамда "Бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш" фаолият турларига лицензия олишда тўлдирилади.




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) қуйидагиларнинг:

ташкилотнинг таъсис шартномаси ва уставининг;

ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга эга бўлган асосий ходимлар (лойиҳанинг бош муҳандислари ва архитекторлари, бош ва етакчи мутахассислар) дипломларининг, шунингдек меҳнат дафтарчаларининг (нотариал тасдиқланган); (ЎзР ВМ 23.03.2010 й. 50-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

талабгорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган тури учун зарур бўлган бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг;

турар жойда (квартирада) фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларининг турар жойни турар жой бўлмаган хона тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорларининг нусхалари.




ЎзР ВМ 13.09.2013 й. 249-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 2-илова 48.4-бандининг олдинги таҳрири

48.4.

Маданият уйлари, кутубхоналар






+


     



ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



V бўлим номининг олдинги таҳрири


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришда лицензиат "Давархитектқурилиш" қўмитасига архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш соҳасида илгари берилган лицензияни қайтариб беради.



26-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этиши шарт.



34-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;



37-банднинг олдинги таҳрири


37. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 23.03.2010 й. 50-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Лицензиялар бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ҳамда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) томонидан қабул қилинади.



8-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



35-банднинг олдинги таҳрири


35. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов "Давархитектқурилиш" қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.




ЎзР ВМ 23.03.2010 й. 50-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан биринчи марта мурожаат қилган ташкилотларга, қоидага кўра, лицензия мураккабликнинг I-II тоифаларидан юқори бўлмаган лойиҳа ҳужжатларини яратиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига берилади.



7-банд б-кичик банди иккинчи-тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мураккабликнинг I-II тоифасидаги объектлар учун - ходимлар умумий сонининг камида 30%;

мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар учун - камида 40%;

мураккабликнинг IV-V тоифасидаги объектлар учун - камида 50%.