Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.1997 й. 405-сон "Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.1997 й.

N 405



МАҲАЛЛИЙ САНОАТНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 15 августдаги ПФ-1828-сон Фармонига мувофик Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳудудий "Маҳаллий саноат" ишлаб чиқариш-савдо акциядорлик компанияларининг ташкилий тузилмаси, уларга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар таркиби, шунингдек "Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниялари ижро этувчи аппарати намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тугатилаётган "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясининг 4-иловага мувофиқ бир катор объектларини "Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниялари, республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари таркибига белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин


3. Белгилаб қўйилсинки:

Тошкент "Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниясига кирувчи "Тарх" очик турдаги акциядорлик илмий-ишлаб чиқариш жамияти, "Ўзмаҳаллийсаноатлойиҳа" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, "Маҳаллий саноатинвест" очиқ турдаги молия-инвестиция компанияси, "Ўзмаҳаллийтаъминотсотиш" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, "Қадокловчи" очик турдаги акциядорлик жамияти, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, "Маҳаллий саноат" акциядорлик компанияларининг барча корхоналари ва ташкилотларига шартнома асосида хизмат кўрсатадилар.

4. Давлат мулки қўмитаси, "Файз" очик турдаги акциядорлик жамияти ва у таъсис этган корхоналарнинг улар негизида, уни "Маҳаллий саноат" тизимидан чикарган ҳолда, "Файз" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

"Маҳаллий саноат" акциядорлик компанияларининг устав жамғармаси ҳудудий "Маҳаллий саноат" саноат-савдо концернларидан қабул қилинадиган ўз активлари, акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетини компанияларга бериш, шунингдек мулкчиликнинг бошка шаклларидаги корхоналар пайлари ҳисобидан ташкил топади;

"Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниялари фаолиятини маблағ билан таъминлаш, жумладан, ижро этувчи аппарат харажатлари ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади;

"Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниялари:

таркибига кирувчи корхоналарни ўзига берилган ваколатларга мувофиқ;

акциядорлик жамиятлари бўлган корхоналарни корхоналарнинг ўзига берилган акциялар пакетига мувофиқ бошқаради. Бунда “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари ўзларининг таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари бўйича йиғма баланс тузадилар.

“Маҳаллий саноат” акциядорлик компанияларининг ўзларининг таркибига кирувчи қўшма корхоналардаги давлатга тегишли акциялар пакети (улушлар) ҳам берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлаг мулки қўмитаси маҳаллий ҳокимият органлари ва “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари билан биргаликда:

бир ой муддатда таъсис йиғилишлари ўтказилишини, кузатувчи кенгашлар ташкил этилишини ва “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари уставлари тасдиқланишини таъминласин. Белгилансинки, “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари раислари компаниялар қатнашчилари йиғилишида сайланадилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадилар. Ҳудудий “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари кузатувчи кенгашлари таркибига маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин;

“Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларида акциялар пакетини 1997 йил охиригача 6-иловага мувофиқ қайта тақсимласин ва жойлаштирсин.


7. 1997-2000 йилларда маҳаллий саноатни ривожлантириш инвестиция дастури 7-иловага мувофиқ маъқуллансин. Мазкур дастурнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик “Маҳаллий саноат” акциядорлик компанияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклансин.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштириш Кенгаши, тегишли минтакавий кенгашлар, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банклари маҳаллий саноат тизимининг кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ташкил этиш ва техника билан қайта жиҳозлаш инвестиция лойиҳалари учун хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотларининг кредит линиялари бўйича кредит олишда “Маҳаллий саноат” акциядорлик компанияларига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


8. “Маҳаллий саноат” акциядорлик компаниялари 1998-2000 йиллар учун экспорт имкониятини ривожлантириш дастурини маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслардан энг кўп фойдаланишни хисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси “Маҳаллий саноат” акциядорлик компанияларига маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича жаҳон бозорини маркетинг тадқиқ этишда, уларни сертификациялаш ва республика ташқарисида шериклар излашда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси томонидан ишлаб чиқарилаетган ва "Маҳаллий саноат" акциядорлик компаниялари корхоналарига етказиб берилаётган ип-калава, газмол ва бошка маҳсулотларнинг сотиш нархлари даражаси устидан назоратни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси икки ой муддатда "Маҳаллий саноат" акциядорлик компанияларининг барча корхоналарини қайта рўйхатдан ўтказсин ва маҳаллий саноат корхоналари молиявий аҳволини соғломлаштириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари ҳамда Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш Ҳукумат комиссияларига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 августдаги ПФ-1828-сон Фармонини ва мазкур қарорни амалга ошириш бўйича 8-иловага мувофик таркибда ташкилий қўмита тузилсин. Ташкилий қўмитага "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясини тугатиш комиссияси функцияси ҳам юклансин.

"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси қонунда белгиланган тартибда тугатилсин. Тугатиш даврида "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига раҳбарлик қилиш функцияси давлат корпорацияси раиси ва унинг ўринбосарларида сақлаб қолинсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 420-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.3. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск