язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.12.2014 й. 2647-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 02.12.2014 й. 10-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 31 декабрда 2647-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2014 йил 2 декабрдаги

10-сонли буйруғига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал

ўғитларни етказиб бериш ва улар учун

ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига аммиакли селитрани етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилишга нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кимё корхоналари - "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси (бундан буён матнда "Ўзкимёсаноат" ДАК деб юритилади) тизимидаги азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;


минерал ўғитлар - кимё корхоналари томонидан давлат стандартларига мос равишда ишлаб чиқариладиган ўсимликлар учун талаб этиладиган озиқ моддалар;


партия - бир вақтнинг ўзида минерал ўғитлардан фойдаланувчиларга етказиб берилиши ёки ўзида захирага олиниши мўлжалланган минерал ўғитларнинг маълум бир миқдори;


қишлоқ хўжалиги корхоналари - давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштирувчи, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа шаклдаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган корхоналар.



2-БОБ. ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН МИНЕРАЛ

ЎҒИТЛАРНИНГ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан келишган ҳолда ҳар йили 1 октябрдан кечиктирмай, келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга талаб қилинадиган минерал ўғитларнинг миқдори бўйича тегишли прогнозни шакллантиради.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган прогноз асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАК ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда келгуси йил учун минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда уни тасдиқлаш учун ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


6. Тасдиқланган минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш балансига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАК билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасини тайёрлайди ва тасдиқлайди.


7. Мазкур тақсимот-режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари деб юритилади) билан биргаликда туман (шаҳар)лар кесимида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасини тайёрлайди ва уни тасдиқлаш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимига киритади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган тақсимот-режа асосида туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятларининг туманлараро ва туман филиалларининг билан биргаликда тегишли туман (шаҳар)лардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режаси тайёрланади ва уни тасдиқлаш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимига киритилади. Бунда ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасининг етиштирадиган экин тури ва унинг ҳосилдорлиги, минерал ўғитлар учун тўлов манбалари, шунингдек етказиб бериш муддатлари ҳисобга олинади.


9. Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда, йил давомида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режаларига тасдиқланган баланс миқдорларидан чиқмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича кимё корхоналари билан "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари ўртасида тузилган шартномаларга, шунингдек "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.



3-БОБ. КИМЁ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН

"ҚИШЛОҚХЎЖАЛИККИМЁ" ЖАМИЯТЛАРИГА

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ВА УЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


10. Кимё корхоналаридан "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятларига минерал ўғитлар улар ўртасида тузилган шартнома асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, декларация қилинган (бундан буён матнда декларация қилинган деб юритилади) нархларда етказиб берилади.


11. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари ва кимё корхоналари ўртасида тузилган шартномага асосан, минерал ўғитлар етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилган ҳолда, етказиб бериладиган минерал ўғитларнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 30 фоиз ҳақ тўлаш шартларида етказиб берилади.


12. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан кимё корхоналаридан минерал ўғитларни харид қилиш учун Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1319, 2004 йил 2 март) мувофиқ, қисқа муддатли мақсадли револьверли кредитлар ажратилиши мумкин.


13. Минерал ўғитларни ўз вақтида "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятларига темир йўл орқали етказиб бериш (тегишли ҳудуддаги темир йўл станциясига етказиб бериш шарти билан) кимё корхоналари ва "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан таъминланади.


14. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятларининг омборлари жойлашган жойидан қатъи назар, уларгача бўлган масофагача (тегишли ҳудуддаги темир йўл станциясигача) темир йўл орқали минерал ўғитларни етказиб бериш "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган бир хил тарифларда (минерал ўғитларнинг ҳар бир тоннаси учун) амалга оширилади.


15. Минерал ўғитларни темир йўл орқали етказиб бериш харажатлари "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компаниясига, автотранспорт воситасида етказиб бериш харажатлари автотранспорт хизматини кўрсатувчи корхоналарга "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан тўлаб берилади.


16. Кимё корхоналари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятларига минерал ўғитларни темир йўл вагонларига ёки автотранспортга юклаб жўнатишда, минерал ўғитлар йўл юк хати, сифат сертификати ва уларнинг нархи кўрсатилган ҳисобварақ-фактура билан бирга юборилади.


17. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари минерал ўғитларни кимё корхоналаридан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб беришгача бўлган жараёнда юзага келадиган барча харажатларни декларация қилинган устама (бундан буён матнда устама деб юритилади) ҳисобидан қоплайди.



4-БОБ. "ҚИШЛОҚХЎЖАЛИККИМЁ" ЖАМИЯТЛАРИ

ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УЛАР УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


18. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни кимё корхоналари томонидан берилган ҳисобварақ-фактурада минерал ўғитлар учун белгиланган нархга устамани қўшган ҳолда етказиб берилади. Бунда давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштиришга фақат аммиакли селитра етказиб берилади.


19. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб беришни агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасига асосан талаб қилинган миқдорда амалга оширади.


20. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш, уларга етказиб бериладиган минерал ўғитлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.


21. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни уларнинг экин даласигача етказиб бериш улар ўртасидаги минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартлари асосида амалга оширилади. Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин даласигача аммиакли селитрани етказиб бериш Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига аммиакли селитрани етказиб бериш шартномаларини тузиш, сақлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1451, 2005 йил 16 февраль) мувофиқ амалга оширилади.


22. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга етказиб бериладиган минерал ўғитлар учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳамда бошқа молиявий манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


23. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга Жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларининг минерал ўғитлар учун кўзда тутилган қисми жорий йил ҳосилига етказиб бериладиган минерал ўғитлар хариди учун сарфланади. Бунда имтиёзли кредит маблағларининг минерал ўғитлар учун кўзда тутилган қисмини қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа турдаги харажатларга йўналтириш тақиқланади.


24. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ва давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун етказиб бериладиган минерал ўғитлар харажатларини молиялаштириш учун йўналтиришга йўл қўйилмайди.


25. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган минерал ўғитлар миқдори ва улар учун келиб тушган маблағларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича алоҳида ҳисоб-китобини юритади.


26. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари томонидан минерал ўғитларни қабул қилиб олгандан сўнг кимё корхоналари томонидан минерал ўғитларнинг сотилганлик фактини тасдиқлайди.


27. Кимё корхоналари томонидан юклаб жўнатилган минерал ўғитларни тақдим этилган тўлов ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура) асосида "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ тарзда ўрнатилган тартибда кирим қилади ва минерал ўғитларни сотиш вақтида кирим қилинган баҳони ўзгартиришга рухсат этилмайди.


28. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан минерал ўғитлар учун тўланган маблағларнинг устама ҳақидан ташқари қисмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатилишига рухсат этилмайди.



5-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН МИНЕРАЛ

ЎҒИТЛАР ҲАМДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТЎЛОВЛАРНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


29. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари туман филиаллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасида минерал ўғитлар бўйича шартномаларни тузиш ҳамда уларнинг ижроси бўйича мониторинг олиб боради.


30. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари учун йил давомида етказиб бериладиган минерал ўғитларни турлари бўйича ҳар ойлик тақсимотни ҳамда қийматини мазкур Низомнинг 1-2-иловаларидаги жадвал асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар кесимида ҳисоб-китоб қилади.


31. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ва амалга оширилган тўловлар бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ жадвал асосида кунлик мониторинг юритади ва таҳлил қилиб боради.


32. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ҳамда амалга оширилган тўловлар бўйича олиб борилаётган кунлик маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ жадвал асосида ҳар ҳафта якуни билан умумлаштиради.


33. "Қишлоқхўжаликкимё" жамиятлари минерал ўғитларни белгиланган меъёрлар бўйича сарфланишига ва меъёрлардан ортиқча ҳамда тўловсиз берилмаслигига жавобгар ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ДАК, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ва "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Йил давомида етказиб бериладиган минерал

ўғитларнинг турлари бўйича ҳар ойлик

ТАҚСИМОТ


га пахта хом ашёсини етиштириш учун

(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)


      

Т/р


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

тури


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

миқдори

(тонна)


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг 1

тоннаси учун

нарх (сўм)


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

жами

қиймати

(сўм)


Минерал ўғитларни ойлар бўйича етказиб бериш тақсимоти


я

н

в

а

р

ь


ф

е

в

р

а

л

ь


м

а

р

т


а

п

р

е

л

ь


м

а

й


и

ю

н

ь


и

ю

л

ь


а

в

г

у

с

т


с

е

н

т

я

б

р

ь


о

к

т

я

б

р

ь


н

о

я

б

р

ь


д

е

к

а

б

р

ь



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16
















"Қишлоқхўжаликкимё" жамияти

(туманлараро ва туман филиали) раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.



Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув

хўжалиги бўлими бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.





раҳбари





(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.



        





Низомга

2-ИЛОВА

Йил давомида етказиб бериладиган минерал

ўғитларнинг турлари бўйича ҳар ойлик

ТАҚСИМОТ


га ғалла ҳосилини етиштириш учун

(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)


        

Т/р


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

тури


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

миқдори

(тонна)


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг 1

тоннаси учун

нарх (сўм)


Етказиб

бериладиган

минерал

ўғитнинг

жами

қиймати

(сўм)


Минерал ўғитларни ойлар бўйича етказиб бериш тақсимоти


я

н

в

а

р

ь


ф

е

в

р

а

л

ь


м

а

р

т


а

п

р

е

л

ь


м

а

й


и

ю

н

ь


и

ю

л

ь


а

в

г

у

с

т


с

е

н

т

я

б

р

ь


о

к

т

я

б

р

ь


н

о

я

б

р

ь


д

е

к

а

б

р

ь



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16
















"Қишлоқхўжаликкимё" жамияти

(туманлараро ва туман филиали) раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.



Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув

хўжалиги бўлими бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.





раҳбари





(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.



       





Низомга

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга

етказиб берилган минерал ўғитлар ва амалга

оширилган тўловларнинг кунлик мониторинги

(ҳисобот куни: 20__ йил "___" ___________)

        

Т/р

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини

етиштирувчилар


20__ йил _______ (ой)

ҳолатига етказиб берилиши

мўлжалланган минерал

ўғитларнинг миқдори

(тонна)


Ҳисобот кунига

етказиб берилган

минерал ўғитларнинг

миқдори (тонна)


Ҳисобот кунига етказиб

берилган минерал ўғитларнинг

қиймати (минг сўм)


жами

қиймати


шу жумладан:


пахта


ғалла


пахта


ғалла


пахта


ғалла


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

Жадвалнинг давоми

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулот-

ларини

етиштирув-

чилар

томонидан

минерал

ўғитлар учун

тўланган жами

маблағлар

(минг сўм)


шу жумладан:


Етказиб

берилган

минерал

ўғит учун

тўлан-

маган

маблағ

(минг

сўм)


20__

йилда

ғалла

ҳосилини

етишти-

риш учун

имтиёзли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йилда

пахта

хом ашё-

сини

етишти-

риш учун

имтиёзли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йил

ғалла

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан


олдин-

ги йил

пахта

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан


кейин-

ги йил

ғалла

ҳосилини

етишти-

риш учун

имтиёзли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йил

пахта

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан


молия-

вий

қўллаб-

қувват-

лаш маб-

лағлари

ҳисоби-

дан


тижорат

кредит-

лари

ҳисоби-

дан


дебитор-

лик

қарзи

ҳисоби-

дан


бошқа

маблағ-

лар

ҳисоби-

дан

21


22


23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

        





Низомга

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга

етказиб берилган минерал ўғитлар ҳамда амалга оширилган

тўловлар бўйича олиб борилаётган кунлик маълумотларнинг

умумлашмаси

Т/р

Қиш-

лоқ

хўжа-

лиги

маҳ-

сулот-

ларини

етиш-

тирув-

чилар


20__ йил

1 январь ҳолатига

қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини

етиштирувчилар-

нинг қарздорлиги


Жорий

йилда

етказиб

бери-

лиши

мўлжал-

ланган

минерал

ўғитлар-

нинг

миқ-

дори

(тонна,

соф

ҳолда)


шу жумладан:


Ҳисо-

бот

кунига

етка-

зиб

берил-

ган

мине-

рал

ўғит-

лар

қий-

мати

(минг

сўм)


шу жумладан:


жорий йил

ҳосили учун

кейинги йил

ҳосили учун


жорий

йил

ҳосили

учун


кейинги

йил

ҳосили

учун


деби-

тор


креди-

тор

пахта


ғалла


пахта


ғалла


п

а

х

т

а


ғ

а

л

л

а


п

а

х

т

а


ғ

а

л

л

а


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и


а

з

о

т

л

и


ф

о

с

ф

о

р

л

и


к

а

л

и

й

л

и



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

Жадвалнинг давоми

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулот-

ларини

етишти-

рувчилар

томонидан

минерал

ўғитлар учун

тўланган

жами

маблағлар

(минг сўм)


шу жумладан:


20__ йил

1 ________ (ой)

ҳолатига

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулот-

ларини

етиштирув-

чиларнинг

қарздорлиги


20__

йилда

ғалла

ҳоси-

лини

етиш-

тириш

учун

имтиёз-

ли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йилда

пахта

хом

ашёсини

етишти-

риш учун

имтиёзли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йил

ғалла

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маб-

лағ-

лари

ҳисо-

бидан


олдинги

йил

пахта

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан


кейинги

йил

ғалла

ҳоси-

лини

етиш-

тириш

учун

имтиёз-

ли

кредит

ҳисоби-

дан


20__

йил

пахта

ҳосили

якуний

ҳисоб-

китоб

маблағ-

лари

ҳисо-

бидан


молия-

вий

қўллаб-

қувват-

лаш

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан


тижорат

кредит-

лари

ҳисоби-

дан


деби-

торлик

қарзи

ҳисоби-

дан


бош-

қа

маб-

лағ-

лар

ҳи-

со-

би-

дан


деби-

тор

креди-

тор


22

23


24


25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 651-модда