ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.08.2012 й. ПҚ-1804-сон "2012 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2012 й.

N ПҚ-1804



2012 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта териш машиналаридан самарали фойдаланган ҳолда пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга далаларни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2012 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага* мувофиқ майдонлар ва уни ўтказишнинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинcин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг экилган муддатлари, нави ва унинг етилиш даврини, жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини, кўсак очилиши суръатини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада* назарда тутилган майдонлар ва муддатларда сифатли дефолиация қилиш юзасидан аниқ тадбирлар қабул қилсинлар.

Ғўза белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши, шунингдек дефолиантларни ишлатиш нормалари ҳамда тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, "Ўзкимёсаноат" ДАК раҳбарлари зиммаларига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев):

беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика эксперт ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларини ташкил қилсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассисларини киритган ҳолда, уларнинг зиммасига ғўзани дефолиация қилиш комплекс чора-тадбирларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан жойларда мунтазам назоратни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар юклатилсин;

ғўзани дефолиация қилиш ишлари ўтказилиши устидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва нормаларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси 2012 йилнинг 20 августигача:

фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқласинлар ва ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлашни ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда, дефолиацияни мақбул муддатларда ташкил этиш ва сифатли ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик чигит майдонлари ҳисобга олинмасин;

дефолиацияни олиб боришда ерда юрадиган техникадан максимал фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёр қилиб қўйилишини тугалласинлар;

майдончаларни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси "Ўзкимёсаноат" ДАК буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва улар 2-иловага* мувофиқ минтақаларга 2012 йил 20 августгача етиб боришини таъминласин.

Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 20 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан, учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини ниҳоясига етказсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиациянинг сифатли ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни ишлатиш нормалари ва белгиланган дефолиация муддатларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


7. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ғўзани дефолиация қилиш даврида пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун уларнинг узлуксиз етказиб берилишини белгиланган тартибда ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан, тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, кейинчалик улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва "САР" авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.


9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск