Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2005 й. 89-сон "Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2005 й.

N 89




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЧИГИРТКА

ВА БОШҚА ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА

ҚАРШИ КУРАШИШ МАХСУС ИШЧИ ГУРУҲИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг Тошкент вилояти чигирткаларга қарши курашиш хизмати таркибида Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш ишларини амалга оширувчи махсус гуруҳ тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ушбу гуруҳнинг республикада чигирткаларга қарши курашиш хизматлари учун ажратилган умумий штатлар сонидан ошмаган ҳолда 6 штат бирлигидан иборат этиб тузилиши инобатга олинсин.


2. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази махсус гуруҳнинг иш фаолиятини ташкил этиш учун иловага мувофиқ техника воситаларини сотиб олишни таъминласин.

Иловада кўрсатилган техника воситалари белгиланган тартибда тендер ёки танлов ўтказиш йўли билан, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаган ҳолда сотиб олинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида қайд этилган махсус гуруҳ таъминотини ва техника воситалари сотиб олишни молиялаштиришни Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази учун 2005 йил бюджетида назарда тутилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 24 мартдаги

89-сонли қарорига

ИЛОВА



Маҳсус гуруҳ фаолиятини амалга ошириш

учун сотиб олинадиган техника воситалари

РЎЙХАТИ

Техника воситалари тури


Сони

Трактор


5

ОВХ пуркагичи


5

Боғ пуркагичи


2

Кичик ҳажмли аравачали боғ пуркагичи


2

Моторли осма қўл пуркагичи


8

Тиркама (прицеп)


1

Цистерна


1

Автомашина


1






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск