Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1996 й. 414-сон "1997 йил пахта ҳосили учун қишлоқ хўжалигини фосфорли ва калийли ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1996 й.

N 414




1997 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИ УЧУН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ ФОСФОРЛИ ВА КАЛИЙЛИ

ЎFИТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


1997 йил пахта ҳосили учун қишлоқ хўжалигини шудгорлаш ва экиш олди даврида фосфорли ва калийли ўғитлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта далаларига солиш учун шудгорлаш ва экиш олди даврида 100 фоиз фойдали моддаларга ҳисоблаб чиқилган 103 минг тонна фосфорли ва 175 минг тонна калийли ўғитлар етказиб бериш жадвалини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси:

маҳсулоти қайтариб бериладиган хом ашедан республикада ишлаб чиқарилган 100 фоиз фойдали моддаларга ҳисоблаб чиқилган 62 минг тонна фосфорли ўғитларни "Фострейд" ("Қоратов" АЖ) фирмасидан харид қилишни;

Россия Федерациясидан 1996 йил декабрь ойида 100 фоиз фойдали моддаларга ҳисоблаб чиқилган 25 минг тонна ва 1997 йил январь-апрель ойларида 150 минг тонна калийли ўғитларни етказиб беришни келишиб олсин ва улар юзасидан контрактлар тузсин.


3. Белгилансинки, маҳсулоти қайтариб бериладиган хом ашёдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳамда "Фострейд" фирмасидан Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан ўтказилмай харид қилинадиган фосфорли ўғитлар ҳажми учун "Фострейд" фирмаси билан "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмаси ўртасида тузилган контрактларда белгиланган нархлар бўйича солиштириш далолатномаларига мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўланиши керак.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ички ишлар органлари иштирокида жойларда минерал ўғитларнинг сақланишини ва мақсадга мувофиқ фойдаланилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маҳсулоти қайтариб бериладиган хом аше шартларидз олиб келинадиган фосфор хом ашёси, шунингдек калийли ўғитлар учун Давлат солиқ қўмитасининг 1996 йил 28 сентябрдаги 187-сон буйруғи билан белгиланган бож тўловларини ундирмасин.


7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналарига ресурслар узлуксиз етказиб берилишини ва хизматлар кўрсатилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск