Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.02.2015 й. 2654-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 03.02.2015 й. 19-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 9 февралда 2654-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2015 йил 3 февралдаги

19-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кирган фуқаролар билан ўқишни тамомлаганидан кейин тақсимот бўйича беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида ёки бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

Шартнома тузишни рад этган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилинмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бош бошқарма, бошқарма, бирлашма, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади) ишчи гуруҳлари ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) Кадрлар бош бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.

ИИВ-ИИББ-ИИБнинг ишчи гуруҳлари ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқларининг буйруғи билан унинг тегишли ўринбосари раҳбарлигида тузилади. Бунда ИИВ-ИИББ-ИИБ Кадрлар бошқармалари бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси (бўлим) бошлиғи, Юридик таъминлаш бошқармаси (бўлим) бошлиғи ҳамда ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.

6. Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича буйруқларда уларнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт.


7. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан кейинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари (бундан буён матнда қабул комиссиялари деб юритилади) тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.

9. Қабул комиссияларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссиялари таркибига ИИВнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари киритилади.

Қабул комиссиялари қабул йилининг 1 февраль кунидан 31 август кунига қадар фаолият юритади.


10. Қабул комиссияси раиси - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.

11. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (асли ва нусхаси);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси). Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси ва ногиронлик гувоҳномаси (асли ва нусхалари);

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

меҳнат дафтарчаси (асли ва нусхаси), агар мавжуд бўлса;

ота-онасининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришига розилик хати.

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 14-банди иккинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.

16. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


17. Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулдир. Бунда тегишли ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.


2-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


18. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.


19. Дастлабки танлаш тадбирлари ИИВ-ИИББ-ИИБлар ишчи гуруҳлари томонидан 15 ноябрдан 1 апрель кунига қадар ўтказилади.


20. Дастлабки танлаш:

фуқаро ёшлар учун - яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;

ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари учун - хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ички ишлар органларида ўтказилади.


21. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.


22. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.


23. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан - ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари билан - ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


24. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


25. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига кириш учун тавсия этилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига кириш учун тавсия этилмайди.

26. Психологик тест синови натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.

27. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси белгилаган муддатда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


28. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин улар соғлиғининг ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.


29. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.


30. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.


31. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ИИВ-ИИББ-ИИБларда махсус ташкил этиладиган тиббиёт комиссиялари томонидан амалга оширилади.

32. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


33. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.


34. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.


35. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари ИИВ-ИИББ-ИИБлар томонидан қабул йилининг 20 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига юборилади.


3-БОБ. НОМЗОДЛАР БИЛАН ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ

ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


36. ИИВ Кадрлар бош бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳар йили 1 июнга қадар олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари билан келишилган ҳолда ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, тегишли ички ишлар органлари ва муассасаларига юборилади.

37. ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда тегишли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

38. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ўтказилади.

39. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.


40. Ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.


41. Қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.

42. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади. Бунда психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига ИИВнинг соҳавий хизматларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.


43. Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ўтказилади.

44. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.


45. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


46. Ёзма иш номзодга диктант ёздириш орқали қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.

47. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.


48. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган методика асосида психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижасида максимал балл (5 балл) олган тақдирда ҳам психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, ўртача арифметик ҳисобда камида 3 балл тўплаш имкониятига эга бўлмаган номзодлар, ўз хоҳишларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга кирмаслиги мумкин.

49. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

50. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.


51. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ ўтказилади.


52. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 12-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.


4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ИНСТИТУТИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

53. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

54. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги протоколни расмийлаштиради. Мазкур протокол номзодларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

55. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

56. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ кўриб чиқилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


57. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

58. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ИИВ-ИИББ-ИИБга қайтариб юборилади.

59. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида сақланади.





Низомга

1-ИЛОВА



Мен, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришга номзод,


ушбу институтга ўқишга

(Ф.И.О.)


               

қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам, моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.


             





(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________



Биз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга киришга номзоднинг

ота-онаси, фарзандимиз



(Ф.И.О.)

          

(Ф.И.О.)

         

ушбу институтга ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.


             





(имзо)


(Ф.И.О.)



             





(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

2-ИЛОВА



га


(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)



       




да


(номзоднинг яшаш жойи)



      



яшовчи


дан



(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА

Менга


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


      

ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Тест синовларини


тилида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармасига ёзма равишда хабар бераман.


             





(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА



га


(ички ишлар органи бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.)


БИЛДИРГИ

Менга


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Тест синовларини


тилида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ___________________ тилида топшираман.


             




(имзо)


(лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

4-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг Ф.И.О.:


Номзоднинг оилавий аҳволи:


Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

            

           

          

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:


        

      

        

           

          

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:


Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:


Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:


         

          

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.


             




(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг унвони, лавозими ва Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "____" _____________






Низомга

5-ИЛОВА



Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.


2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун ИИВ ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилади ҳамда психологик тест синовлари бошлангунга қадар ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раисига юборилади.


4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибидаги психолог ходимнинг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК

ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.


6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.


7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга олтита вазифа бўйича бир юз йигирмата психологик тест берилади.


8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.


9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар - ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи - ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа - ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.


10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.


12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


13. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.


15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.

16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


18. Қайднома ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.






Индивидуал-психологик

ўрганиш методикасига

ИЛОВА


Номзоднинг индивидуал-психологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМАСИ


Номзод


.


(Ф.И.О.)


Топшириш жойи:


.

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.

Натижалар:

1-

вазифа


2-

вазифа


3-

вазифа


4-

вазифа


5-вазифа


6-вазифа

Хулоса


1


2


3


4


0 - 4

0 - 4

0 - 4

0 - 5

0 - 3

0 - 5

0 - 6

0 - 4

0 - 4

Тавсия

этилмайди


5 - 10

5 - 10

5 - 10

6 - 10

4 - 14

6 - 14

7 - 14

5 - 14

5 - 14

Тавсия

этилади


Хулоса:


     

.

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

         

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

             





Низомга

6-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.


4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


6. Қиш мавсумида номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади, қиш мавсумида об-ҳаво қулай бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда барча номзодлар 100 метрга югуриш машқи ўрнига 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини, номзод йигитлар 3000 метрга югуриш машқи ўрнига 1000 метрга югуриш машқини, номзод қизлар 1000 метрга югуриш машқи ўрнига 400 метрга югуриш машқини бажаради.


7. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.


8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.


9. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


10. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 - 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


11. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 15,0 сония ичида, номзод қизлар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


12. 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқи старт ва 10 метрдан кейин қайтиш чизиқлари билан белгиланган текис ва қаттиқ жойларда ўтказилади.

10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини номзод йигитлар 33,0 сония ичида, номзод қизлар эса 55,0 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


13. 3000 (1000, 400) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 4,30 дақиқада ичида, номзод қизлар эса 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

400 метрга югуриш машқини номзод қизлар 2,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


14. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.


15. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.


16. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.


17. Иккинчи машқни бажаришда:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


18. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтди" деб ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


20. Қайднома ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.






Умумжисмоний

тайёргарлик даражасини

баҳолаш методикасига

ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил "___" ____________.



Натижалар:

Т/р

Машқларнинг номи


Натижа


Хулоса


1.

Турникда тортилиш




2.

Куч ишлатиш машқлари комплекси




3.

100 метрга югуриш




4.

10 х 10 метрга моккисимон югуриш




5.

3000 метрга югуриш




6.

1000 метрга югуриш




7.

400 метрга югуриш




Хулоса:


          

       

          

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи аъзолари





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       





Низомга

7-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

(ички ишлар органи бошлиғининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

         

20___ йил "___" _____________

Номзодни Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига

ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларида

иштирок этиш учун юбориш тўғрисида

ХУЛОСА



ни


(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун - махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими)



га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.

1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:


          


          


          


          

     

2. Махсус текшириш натижалари:


          


          


          


          

3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:


          


          

4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:


          


          


          


         


       


(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)


         


       


(масъул раҳбарнинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)


         


       


(масъул раҳбарнинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _________.






Низомга

8-ИЛОВА


Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШНИ

ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ХУЛОСАСИ


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.


5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.


6. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.


7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.


8. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.


9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси (балл) ҳисобланади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси раисига топширилади.





Методикага

ИЛОВА


Психофизиологик ўрганиш натижаларини баҳолаш

ХУЛОСАСИ


Сана: 20__ йил "___" ____________


Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Тўплаган

бали


1.




2.




3.




...




Кичик комиссия раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      

Кичик комиссия аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

       

       




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

       

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       





Низомга

9-ИЛОВА



Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.


5. Номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.

6. Диктантлар текшириб чиқилгандан сўнг, баҳоланган ҳолда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси томонидан қабул комиссияси масъул котибига топширилади.


7. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.



2-БОБ. ДИКТАНТГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


8. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.


9. Диктант матнининг ҳажми 170 - 200 та сўздан иборат бўлади.


10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.


11. Номзодларнинг диктанти "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 5 балл қўйилади;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 2 балл;

тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 1 балл;

ўнта ва ундан ортиқ орфографик ва ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 0 балл қўйилади.


12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:

бешта сўзда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.


13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки 1441 ўрнига 1941 ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, қутулмоқ сўзи беш ўринда қутилмоқ тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота - Чўпон ота, Юнусобод - Юнус-обод).


14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Текширилган ҳар бир диктантга қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.

16. Кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг диктантлари кичик комиссия раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси раисига топширилади.





Низомга

10-ИЛОВА



Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён матнда КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.


2. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш кичик комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. КТ ВА АКТни ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ


5. Номзодга элликта тест саволи ва уларни ечиш учун бир ярим соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.


8. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.


9. Тест синовлари натижаси "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

40 - 50 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 5 балл;

30 - 39 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 4 балл;

20 - 29 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 3 балл;

10 - 19 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 2 балл;

1 - 9 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси раисига топширилади.





Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини

текшириш методикасига

ИЛОВА



Номзоднинг компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

         

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил "___" ____________.


Натижалар: тўғри жавоблар сони: _______ та, нотўғри жавоблар сони _______ та, қўйилган балл _____.

Кичик комиссия раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Кичик комиссия аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      





Низомга

11-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.

2. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси томонидан берилади.

3. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


4. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.


5. Саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


6. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

7. Номзод якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.


8. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотлар тақдим этилади.


9. Комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.


10. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


11. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - 0 балл қўйилади.


12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси натижалари ҳам қабул комиссияси масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.


13. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.


14. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача уч ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.


16. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади.






Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил "___" ____________.

Психофизиологик

ўрганиш натижаси

бўйича қўйилган

балл


Ёзма иш

(диктант)

натижаси

бўйича

қўйилган

балл


Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини

текшириш натижаси

бўйича қўйилган балл


Якка тартибдаги

якуний суҳбат

натижаси бўйича

қўйилган балл


Ўртача

арифметик

балл





Қабул қилинган қарор:


              

             

Қабул комиссияси раиси





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       





Низомга

12-ИЛОВА



Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.


2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


3. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.


4. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва баҳоланади.


5. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 75,6 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса - 18,6 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 14 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса - 14 балл;

берилган мавзуни тўлиқ билса - 3 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 6 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани тўлиқ таҳлил қилса - 5 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда иккитагача грамматик, иккитагача лексик хато қилса - 5 балл;

талаффуз қилишда иккитагача фонетик хато қилса - 5 балл;

ёзганда иккитагача орфографик хато қилса - 5 балл қўйилади;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 52 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 14 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 12 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса - 8 балл;

берилган мавзуни чала билса - 2 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 3 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани чала таҳлил қилса - 3 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўрттагача грамматик, тўрттагача лексик хато қилса - 4 балл;

талаффуз қилишда тўрттагача фонетик хато қилса - 3 балл;

ёзганда тўрттагача орфографик хато қилса - 3 балл қўйилади;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 31 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 10 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 9 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса - 4 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда олтитагача грамматик, олтитагача лексик хато қилса - 4 балл;

талаффуз қилишда олтитагача фонетик хато қилса - 2 балл;

ёзганда олтитагача орфографик хато қилса - 2 балл;

берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса - 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 16 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 6 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 6 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда саккизтагача грамматик, саккизтагача лексик хато қилса - 2 балл;

талаффуз қилишда саккизтагача фонетик хато қилса - 1 балл;

ёзганда саккизтагача орфографик хато қилса - 1 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса - 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса - 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 2 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса - 0 балл қўйилади.


6. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 39,6 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса - 11,6 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 12 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса - 12 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 4 балл;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 29 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 8 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 10 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса - 8 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 3 балл;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 17 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 5 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 8 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса - 4 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 8 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 2 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 6 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 2 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Мезонларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.


8. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.






Ягона кўп балли имтиҳон тизими

бўйича чет тилидан имтиҳонни

баҳолаш мезонларига

ИЛОВА



Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


       

Топшириш санаси: 20__ йил "___" ____________.


Имтиҳон топширилган тил: ________________.


Номзодга қўйилган балл ______.

Имтиҳон комиссияси раиси





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Имтиҳон комиссияси аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

          





Низомга

13-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

_______________________________

_______________________________

(олий ҳарбий таълим муассасанинг

номи, қабул комиссияси раисининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20___ йил "___" _____________

    

        

  


    

     

      



(олий ҳарбий таълим муассасанинг номи)


        

қабул комиссияси йиғилишининг

ПРОТОКОЛИ

____-сон

20__ йил "___" __________





(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:



(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:



(қабул комиссияси аъзолари)




(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

            



қабул комиссияси


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


         

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан, қарор қилади:

_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

         

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Номзоднинг

махсус коди


Тест

синовларида

тўплаган

балли


Имтиёз


Умумий

балл


Ўқишга қабул

қилинганлиги

ёки қабул

қилинмаганлиги

ҳақида ёзув


1.








2.








3.








4.








5.








6.








...








Қабул комиссияси масъул котиби:



(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари



(унвони, Ф.И.О.)




(унвони, Ф.И.О.)

       

       

*) Изоҳ: мазкур протоколда тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўтказилган танлов натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 71-модда

































































Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск