Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2009 й. ПҚ-1048-сон "2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2009 й.

N ПҚ-1048



2009 ЙИЛДА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ

БУЮМЛАР    ВА    МАТЕРИАЛЛАР    ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни янада рағбатлантириш, ички тармоқ ва тармоқлараро, жумладан республиканинг кичик бизнес ва йирик корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида, шунингдек Республика иккинчи саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунларини ҳисобга олган ҳолда:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан республика хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2009 йилда саноат маҳсулотлари асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажмининг мақсадли параметрлари ва маҳаллийлаштириш даражаси 1-иловага* мувофиқ;

бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ўтувчи лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхати 2а-иловага* мувофиқ;

тайёр маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ўтувчи лойиҳалари рўйхати 3 иловага* мувофиқ;

тайёр маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхати 3а-иловага* мувофиқ;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштиришга тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ.

3. 2 ва 3-иловаларга киритилган корхоналар 2011 йил 1 январгача:

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.

Белгилансинки, 2а ва 3а-иловаларга киритилган корхоналар учун ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар лойиҳалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) қарорларига биноан 2012 йилнинг 1 январигача берилади.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармони 4-бандининг амал қилиши маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни харид қилиш учун тузиладиган шартномаларга татбиқ этилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасига Махсус комиссиянинг таклифлари бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳалари параметрлари ва рўйхатига, шунингдек 4-иловага киритилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. Бунда Маҳаллийлаштириш дастурига, биринчи навбатда, 4-иловада акс эттирилган, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш давомида аниқланган талабга асосланиб, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариш назарда тутилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар киритилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Низомда лойиҳаларни киритишнинг соддалаштирилган механизми, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари ваколатли органлар ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилишининг аниқ муддатлари ва Маҳаллийлаштириш дастурига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилиниши назарда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, манфаатдор хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари корхоналар билан биргаликда:

уч ой муддатда ушбу қарорнинг 2а ва 3а-иловаларига киритилган лойиҳаларнинг паспортлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва Махсус комиссияга тақдим этилишини;

бир ой муддатда моддий ресурслар харид қилишга ва белгиланган прогноз параметрлардан паст бўлмаган ҳолда маҳаллийлаштириладиган маҳсулот етказиб беришга буюртмалар портфели шакллантирилишини таъминласин.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Дирекцияси маҳаллийлаштириладиган маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномалар белгиланган тартибда рўйхатга олинишини таъминласин, натижалар тўғрисида Махсус комиссияга ҳар ойда маълумот бериб турсин.

8. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек корхоналарнинг ходимларини стандартлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш масалалари бўйича белгиланган тартибда ўқитишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:

саноат кооперацияси алоқаларини чуқурлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга ва замонавий технологияларни жалб этишга асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш борасидаги тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати тўғрисида мунтазам ахборот бериб борилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2008 - 2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 5-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 35-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 23-модда

















































Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск