Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2008 й. 26-сон "2008-2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2008 й.

N 26



2008-2012 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҚУВВАТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ АСОСИДА

СИФАТЛИ СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАРИ

ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

КЕНГАЙТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Оммавий болалар спортини янада ривожлантириш, болалар спорт комплексларини сифатли спорт инвентарлари билан таъминлаш, ихтисослаштирилган корхоналарни замонавий технология асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва шу асосда юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 декабрдаги 625-ф-сон фармойиши билан ташкил қилинган Мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналарини ўрганиш бўйича эксперт комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2008 - 2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури (кейинги ўринларда матнда Дастур деб юритилади) маъқуллансин, Дастур:

1-илова*га мувофиқ спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар рўйхатини, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари билан;

2-иловага* мувофиқ 2008-2012 йиллар даврида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестициялар лойиҳалари рўйхатини;

3-иловага* мувофиқ 2008-2012 йилларда спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарига бўлган эҳтиёжнинг прогноз параметрларини;

4-иловага* мувофиқ 2008-2012 йиллар даврида ихтисослаштирилган корхоналар томонидан спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларини;

5-иловага* мувофиқ 2008-2012 йиллар даврида ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сифатини такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ўз ичига олади.

Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссия таркиби (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш функцияси юклансин.


2. Спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар уч ой муддатда:

ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарини стандартлаштириш (шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга техник топшириқ) бўйича амалдаги ва янгидан ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ҳар бир турини стандартлаштириш (шу жумладан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга техник топшириқлар) бўйича норматив ҳужжатларни "Ўзстандарт" агентлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар;

спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ўзлаштириладиган турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар паспортини, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритиш учун ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тақдим этсинлар.


3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мўлжалланган тармоқ кооперацияси ярмаркалари доирасида оммавий спорт билан шуғулланиш учун мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган спорт кийимларининг ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтказилишини ташкил этсинлар.

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтказилган кўргазма натижаларига кўра бир ой муддатда, спорт кийимлари турлари бўйича аниқланган талабни ҳисобга олган ҳолда, сифатли спорт кийимлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Ишчи комиссияга тасдиқланган Дастур параметрларига, шу жумладан янги лойиҳалар ва корхоналарни киритиш билан боғлиқ тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ишчи комиссия Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этган ҳолда Дастурда назарда тутилган лойиҳалар ва чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи "Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази" давлат корхонаси негизида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ихтисослаштирилган синов лабораториясини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш юзасидан таклиф киритсин.


7. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия, белгиланган тартибда, спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш корхоналарининг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 39-модда.








































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск