Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2004 й. 190-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 апрелдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё

негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар

ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш

дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг

раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини

рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом 2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1 - 4-иловаларга киритилган корхоналарга татбиқ этилади.


3. Бир марта тўланадиган мукофотлар тарзидаги моддий рағбатлантириш корхоналарнинг бошқарув ходимларига (раҳбарлар ва бошқарув ходимлари мутахассисларига) ва муҳандис-техник ходимларига нисбатан амалга оширилади. Моддий рағбатлантириш қўлланадиган лавозимлар рўйхати корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан белгиланади.


4. Бир марта тўланадиган мукофотлар ҳар бир йил якунларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурининг маҳаллийлаштириш даражаси, ишга туширилаётган қувватлар ва ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1 - 4-иловаларда назарда тутилган параметрлари бажарилган тақдирда тўланади.


5. Кўрсатиб ўтилган қарорнинг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади.

Бир марта тўланадиган мукофотни тўлашга йўналтириладиган маблағлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Бунда 1 нафар ходим ҳисобига бир марта тўланадиган мукофотлар суммаси ойлик лавозим маоши миқдорининг 6 бараваридан ошмаслиги керак.


6. Йил якунига кўра бир марта тўланадиган мукофотни ходимлар ўртасида тақсимлаш корхона раҳбари тақдимига кўра, ҳар бир ходимнинг Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишдаги шахсий ҳиссасини ва меҳнатдаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхона томонидан олинган маблағларнинг қолган суммасидан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда белгиланган тартибда мақсадли фойдаланилади.


8. Ушбу Низомга мувофиқ бир марта тўланадиган мукофотлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди.


9. Солиқлар тўлашдан озод қилинадиган маблағлар ҳисобига бошқарув ходимларига ва муҳандис-техник ходимларга бир марта тўланадиган мукофотларни тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг тўғри ҳисобланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 186-модда.

































Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск