ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2015 й. 351-сон “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2015 й.

N 351



ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ

КАДРЛАРИ ЗАХИРАСИНИ МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари хизматлари номенклатурасига кирувчи лавозимларга номзодларни танлаш ва тавсия қилишда айрим раҳбарлар томонидан йўл қўйилаётган масъулиятсизлик тўғрисида" 2015 йил 6 ноябрдаги 321-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга қўйиладиган замонавий талаблар шароитида таълим муассасаларини бошқариш бўйича касбий маҳорат ва малакани ривожлантириш асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг захирасини шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини (кейинги ўринларда мақсадли ўқитиш курслари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, мақсадли ўқитиш курслари:

олий таълим муассасалари бошқарув кадрларининг сифатли захирасини шакллантириш учун - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизимининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг сифатли захирасини шакллантириш учун - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этилади.


4. Белгилансинки:

ишдан ажралган ҳолда мақсадли ўқитиш курсларига юбориладиган тингловчилар учун ўқитишнинг бутун даврида эгаллаб турган лавозим ва асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади;

ишдан ажралган ҳолда мақсадли ўқитиш курсларига юбориладиган бошқа ҳудудлардан келган тингловчилар тегишли равишда Бош илмий-методик марказда ва Институтда яшаш жойлари билан таъминланадилар, шунингдек уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асосий иш жойи бўйича ўқитиш жойига бориш ва келиш учун бир марталик йўлкира харажатлари қопланади;

мақсадли ўқитиш курсларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Таълим" соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлари доирасида Бош илмий-методик марказ ва Институт таъминоти учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар:

бир ой муддатда - мақсадли ўқитиш курсларини юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказиш учун зарур норматив, ўқув, методик ва моддий-техник база яратиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

мақсадли ўқитиш курслари доирасида таълим жараёни сифатли ташкил этилиши ва натижалар юзасидан тизимли таҳлил, мониторинг олиб борилишини, шунингдек раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун кадрлар тайёрлашнинг талаб этиладиган даражасини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникма ва лаёқатларнинг ривожланиш динамикасини баҳолашни доимий асосда амалга оширсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда захирага танлашда ҳамда номзодларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этишда мақсадли ўқитиш курсларини муваффақиятли тамомлаганлар таркибидан энг малакали, ташаббускор ва истиқболли шахсларнинг тавсия қилинадиган кадрларнинг тегишли рўйхатларига киритилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 3 декабрдаги

351-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

бошқарув кадрларини мақсадли ўқитиш курсларини

тамомлаганлик тўғрисида сертификат намунаси


Мақсадли ўқитиш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат офсет усулида А4 форматдаги оқ рангли қоғозда босилади, унда матн учун - қора, расмларни тасвирлаш учун - яшил, ҳаворанг, қизил, фон учун - оч кулранг тусдаги бешта рангдан фойдаланилади.

Варақнинг чап қисмида, чет қисмидан 10 мм масофада Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган эни 32 мм бўлган лента жойлаштирилади. Лентанинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, қуйи қисмида эса - 35 мм ўлчамдаги иккита туташ квадратлардан иборат бўлган саккизта учли юлдузнинг марказида - муҳр учун 25 мм диаметрли оқ тусдаги доира жойлаштирилади.

Варақнинг қолган қисмига давлат тилидаги лотин графикасида қуйидаги сўзлар ёзилади:


"O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS

TALIM VAZIRLIGI


Boshqaruv kadrlari zaхirasini maqsadli

o`qitish kurslarini tugatganlik haqida

SERTIFIKAT".


Сертификат иккита "ZK" лотин ҳарфларидан ва олтита рақамдан иборат бўлган тартиб рақамига эга. Матннинг ҳаммаси безакли растрдан иборат бўлган оч кулранг фонда ёзилади.

Сертификат олтита ҳимояга эга бўлади, унда қуйидагилардан фойдаланилади:

иккита босма усул - офсет ва юқори босма усуллари;

ёруғлик воситасидан нусха олишни мураккаблаштириш учун оч тусли ранглар;

безакли растр;

турли рангдаги растлар сеткаларидан фойдаланиш йўли билан турли ранглар ҳосил қилиш;

махсус қоғоз;

ўзгарадиган рақамлардан иборат бўлган тартиб рақами.



(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири)



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS

TALIM VAZIRLIGI


Boshqaruv kadrlari zaхirasini maqsadli

o`qitish kurslarini tugatganlik haqida

SERTIFIKAT


ZK № 000000

          

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20__ yil _______________________dan


20__ yil _____________________gacha

         

(o`qitish kurslari olib borilgan muassasa nomi)

jami ______________________ soatli

             

(o`qitish kursining nomi)

b`oyicha o`qitish kursini muvaffaqiyatli tugatdi.


Muhr o`rni

Direktor





(imzo)


(familiyasi, ismi, otasining ismi)

Sana _______________                                   Qayd raqami __________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 608-модда

























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск