язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш/ Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.2015 й. 351-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 3 декабрдаги

351-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларининг бошқарув

кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш

курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини (кейинги ўринларда мақсадли ўқитиш курслари деб аталади) ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захирасини (кейинги ўринларда бошқарув кадрлари захираси деб аталади) шакллантириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш, бошқарув лавозимларига тайинлашда мослашиш даврини қисқартириш, кадрларнинг касбий ва ишбилармонлик фаоллиги самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга йўналтирилган.


3. Мақсадли ўқитиш курсларига ушбу Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб олий таълим муассасаларининг бошқарув лавозимлари кадрлар захирасига - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув лавозимлари кадрлари захирасига - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан танланадиган шахслар қабул қилинадилар.


4. Бошқарув кадрлари захираси олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув лавозимларига тайинлаш учун номзодларни танлашнинг манбаи ҳисобланади.


5. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасига танланадиган шахслар мақсадли ўқитиш курсларига улар захира сифатида танланадиган тегишли лавозим бўйича бир марта юбориладилар.


6. Мақсадли ўқитиш курсларини муваффақиятли тамомлаган шахслар мақсадли лавозимлар учун бошқарув кадрлари захирасига 3 йил муддатга киритиладилар ва таълим муассасасининг тегишли тури бўйича раҳбарлик лавозимларига номзодларни тавсия этишда муайян устунликка эга бўладилар.


7. Асосий ишдан ажралган ҳолда ўқишда мақсадли ўқитиш курсларининг жами давомийлиги 8 ҳафтани (352 соатни) ташкил этади. Бунда аудитория машғулотлари ва мустақил ишлашнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 44 соат этиб белгиланади.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрлари захирасини бевосита, шу жумладан масофадан ўқитиш шаклларининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.


8. Умумий ташкилий-методик раҳбарлик ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захираси билан ишлашни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кадрлар масалалари бошқармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.



II. МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШ КУРСЛАРИНИНГ

МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Илғор таълим технологияларига асосланган ўқитишнинг самарали тизимини шакллантириш йўли билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасига танланадиган шахсларнинг касбий билимлари, маҳорати ва малакасини, ишбилармонлик сифатларини такомиллаштириш мақсадли ўқитиш курсларининг мақсади ҳисобланади.


10. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари тингловчилар томонидан ўзлаштириб олиниши, таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, молия-иқтисодий, педагогик-психологик асослари бўйича билимлар, маҳорат ва амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадли ўқитиш курсларининг вазифаси ҳисобланади.


11. Мақсадли ўқитиш курсларини ташкил этиш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шунингдек бошқарув соҳасида жаҳонда эришилган ютуқлар ва бошқарув ваколатларини шакллантиришга қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ташкил этиш 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



III. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ЗАХИРАСИНИНГ

ТАЙЁРГАРЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


12. Қуйидагилар таълим муассасаларида бошқарув фаолиятига кадрлар захираси тайёргарлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган умумий талаблар ҳисобланади:

бошқарув фаолиятининг моҳиятини, асосий вазифалари ва усулларини, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш технологиясини билиш;

касбий фаолият тегишли бўлган тизим ишлашининг қонунчилик ва иқтисодий асосларини, маъмурий ва меҳнат ҳуқуқи асосларини, фуқаролик ва меҳнат низоларини ҳал этиш тартибини билиш;

таълим муассасасига самарали раҳбарлик қилиш усулларини, турли тоифали ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш тизимини билиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг тарихини, замонавий тузилмасини ва уни ривожлантириш истиқболларини, давлат таълим сиёсатининг асосий йўналишларини ва ушбу соҳадаги хорижий тажрибани билиш;

молия-хўжалик фаолияти асосларини ва касбий соҳада тадбиркорлик хусусиятларини билиш;

миллий ғоя асосида ёшлар ва ходимлар ўртасида маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар олиб бориш тамойилларини билиш;

таълим муассасалари фаолиятининг ҳолати ва динамикасини холисона таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

маънавий-ахлоқий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасасининг (бўлинманинг) фаолияти мақсад ва вазифаларини тўғри шакллантириш маҳоратига эга бўлиш;

таълим муассасаси ва унинг бўлинмасини ривожлантириш лойиҳалари ва режаларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш, режалар ва қарорларни амалга оширишнинг оқибатларини прогнозлаштириш ва баҳолаш маҳоратига эга бўлиш;

таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган инновацияларни ўзлаштиришни самарали ташкил этиш маҳоратига эга бўлиш;

таълим муассасаси ва унинг бўлинмалари фаолиятини тартибга солувчи ташкилий ҳужжатларни тузиш маҳоратига эга бўлиш;

интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш ахборотини ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини жалб этган ҳолда электрон технологиялардан фойдаланиш асосида сифатли иш юритилишини ташкил этиш ва уни қўллаб-қувватлаш маҳоратига эга бўлиш;

мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш маҳоратига эга бўлиш;

ишчан жамоани ва жамоада уйғунлик муҳитини шакллантириш маҳоратига эга бўлиш;

компьютер техникасида ва Интернетнинг бутунжаҳон тармоғида ишлаш кўникмасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаганликнинг сифат даражаси, шунингдек "Электрон ҳукумат" тизимини қўллаш кўникмасига эга бўлиш;

режалаштиришнинг, муаммоларни ҳал этишнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқишнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, уларни таҳлил ва синтез қилиш, мақбул ечимлар топиш қобилиятига эга бўлиш;

таълим муассасаси (бўлинма) фаолиятини назорат қилиш, ички ва ташқи баҳолаш усулларини ўзлаштириш;

ўз фаолияти ва ҳамкасблар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган фаолият жараёнида таълим олиш ва мустақил ўқиш усулларини, коммуникатив вазифаларни ҳал этиш техникаларини, ишбилармонлик лаёқати кўникмаларини, касбий лексикани, ишбилармонлик суҳбатлари, йиғилишлар ва музокараларни юритиш усулларини, меҳнат жамоаларидаги низоларнинг олдини олиш ва ҳал этиш воситаларини ўзлаштириш;

ҳар хил ташкилотларда касбий вазифаларни ҳал этиш бўйича амалий фаолият қобилиятларининг мавжудлиги;

ўзини ўзи камол топтиришга (ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи баҳолаш ва ўзини ўзи ривожлантириш), ўзини ижодий намоён қилишга барқарор интилишни эгаллаш;

таълим муассасаси фаолиятига таъсир қилувчи ташқи шарт-шароитларнинг ўзгаришини прогноз қилиш ва баҳолаш маҳорати;

таълим муассасасининг ички имкониятларини таҳлил қилиш, яширин захираларни аниқлаш, муаммоларни қисмларга ажратиш ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини топиш маҳоратига эга бўлиш;

ҳар хил жамоат ва давлат тузилмалари ўртасида воситачилик қилиш маҳоратига эга бўлиш;

мақсадга йўналтирилганлик, фикрлаш назокати, ишчанлик, интизомлилик;

фаҳм-идрок, интеллектуал етуклик ва муаммоларни, вазиятларни эксперт баҳолаш қобилияти, мослашувчанлик;

соғлом турмуш тарзи тўғрисида илмий тасаввурга эга бўлиш, жисмоний камол топиш уқуви ва кўникмасини эгаллаш;

ўз фикрларини ёзма ва оғзаки тарзда (шу жумладан катта аудиторияда) равон баён қилиш қобилиятларини эгаллаш;

чет тиллардан бирида сўзлашишнинг асосларини ўзлаштириш.



IV. МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ МАЗМУНИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


13. Мақсадли ўқитиш курсларининг мазмуни бошқарув кадрлари томонидан янги билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиб тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.

Ўқитиш сифати тингловчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, уларнинг билимлари ва амалий кўникмаларининг бошқарув кадрларига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги билан белгиланади.


14. Қуйидагилар мақсадли ўқитиш курсларининг таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:

касблар ва лавозимларга қўйиладиган касбий малака талабларига мувофиқлик;

замонавий бошқарув технологияларига йўналтирилганлик;

дастурлар мазмунининг белгиланган ўқитиш турлари ва шаклларига мувофиқлиги.



V. МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

мақсадли ўқитиш курсларига умумий раҳбарлик қилади, уларнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини белгилайди;

ҳар йили 1 сентябргача - олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси таркибига киритиш учун номзодларни танлайди ва мақсадли ўқитиш курсларига юбориладиган тингловчиларнинг дастлабки контингентини аниқлайди;

ҳар йили 1 октябргача - тингловчиларнинг аниқ сонини ва ўқитиш муддатларини кўрсатган ҳолда олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ўтказишнинг режа-жадвалини тасдиқлайди;

олий таълим муассасалари бошқарув кадрлари захирасининг талаб этиладиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди;

олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини ўқитиш сифати юзасидан умумий назорат ўрнатади;

мақсадли ўқитиш курслари битирувчиларининг касбий ўсиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитишга умумий раҳбарлик қилади, ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини белгилайди;

ҳар йили 1 сентябргача - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси таркибига киритиш учун номзодларни танлайди ва мақсадли ўқитиш курсларига юбориладиган тингловчиларининг дастлабки контингентини аниқлайди;

ҳар йили 1 октябргача - тингловчиларнинг аниқ сонини ва ўқитиш муддатларини кўрсатган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрлари захирасининг талаб этиладиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини ўқитиш сифати юзасидан умумий назорат ўрнатади;

мақсадли ўқитиш курслари битирувчиларининг касбий ўсиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизимининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади):

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларни таълим дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади;

олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курслари учун ўқув, методик, ахборот-таҳлил адабиётларини ишлаб чиқади;

ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўқитишнинг модул тизимини қўллаган ҳолда, умумий эътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талабларини ҳисобга олган, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этади;

назарий ўқитишнинг бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам алоқасини, ўқув жараёни давомида эгалланган назарий билимларни, шунингдек ўқитиш якунлари бўйича тайёрланган битирув малака ишларининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалиётда чуқурлаштириш учун тингловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли бошқармалари ва бўлимларида, бўлинмаларида, базавий олий таълим муассасаларида, таълимни бошқариш давлат органларида мажбурий стажировкалари ташкил этилишини таъминлайди;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини ишдан ажралган ҳолда ўқитади;

олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларининг зарур сифат даражасида ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;

бошқарув кадрлари тайёрлаш бўйича самарали хорижий тажрибани ва энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади):

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини таълим дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курслари учун ўқув, методик, ахборот-таҳлил адабиётларини ишлаб чиқади;

ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўқитишнинг модулли тизимини қўллаган ҳолда, умумий эътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талабларини ҳисобга олган, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этади;

назарий ўқитишнинг бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам алоқасини, ўқув жараёни давомида эгалланган назарий билимларни, шунингдек ўқитиш якунлари бўйича тайёрланган битирув малака ишларининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалиётда чуқурлаштириш учун тингловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли бошқармалари ва бўлимларида, бўлинмаларида, таълимни бошқариш давлат органларида мажбурий стажировкалари ташкил этилишини таъминлайди;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини ишдан ажралган ҳолда ўқитади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларининг зарур сифат даражасида ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;

бошқарув кадрлари тайёрлаш бўйича самарали хорижий тажрибани ва энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради.


19. Олий таълим муассасалари:

ҳар йили 1 августгача контингентни шакллантиради ҳамда танланган шахсларни кўриб чиқиш ва кейинчалик олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси таркибига киритиш учун бўйсуниш бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тавсия қиладилар;

мақсадли ўқитиш курслари битирувчиларининг касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратадилар ва уларнинг касбий фаолияти мониторингини олиб борадилар.


20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари:

ҳар йили 1 августгача контингентни шакллантирадилар ҳамда кўриб чиқиш ва танланган шахсларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси таркибига киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тавсияларни тақдим этадилар;

мақсадли ўқитиш курслари битирувчиларининг касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратадилар ва уларнинг касбий фаолияти мониторингини олиб борадилар.


21. Тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 15 августгача бошқарув кадрлари захирасига киритиш таклиф этилаётган шахслар тўғрисида таълим муассасаларидан олинган маълумотларни кўриб чиқадилар ва умумлаштирадилар ҳамда номзодлар бўйича ўз тавсияларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юборадилар.



VI. БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ЗАХИРАСИНИ МАҚСАДЛИ

ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРИНИНГ

КОНТИНГЕНТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


22. Бошқарув кадрларининг истиқболли захираси - бу барча мезонлар бўйича ўзларини ижобий жиҳатдан кўрсатган, якка тартибда танлаш ва улар фаолиятини комплекс баҳолаш асосида шакллантирилган зарур касбий ва шахсий сифатларга эга бўлган кадрлар контингентидир.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захирасига номзодларни танлаш тартиби 2-иловада келтирилган.


23. Бошқарув кадрларининг истиқболли захираси қуйидаги лавозимларга шакллантирилади:

олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори);

олий таълим муассасасининг проректори (филиал директорининг ўринбосари);

олий таълим муассасасининг декани;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг ўринбосари.


24. Бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига киритиш учун шахсларни танлаш, қоидага кўра, лавозимларнинг қуйидаги тоифалари бўйича контингент орасидан амалга оширилади:

олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозимига - бошқарув ишида камида 10 йил тажрибага эга бўлган проректорлар (филиаллар директорлари ўринбосарлари) ва факультетлар деканлари контингентидан тайинланади;

олий таълим муассасасининг проректори (филиал директори ўринбосари) лавозимига - бошқарув ишида камида 5 йил тажрибага эга бўлган факультетлар деканлари ва кафедралар мудирлари контингентидан тайинланади. Бунда молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозимидаги захирага фақат иқтисодиёт ёки муҳандис-техник соҳада базавий маълумотга эга бўлган шахслар киритилади;

олий таълим муассасаси декани лавозимига - бошқарув ишида камида 3 йил тажрибага эга бўлган факультетлар деканлари ўринбосарлари ва кафедралар мудирлари контингентидан, илмий-педагогик ишда камида 5 йил тажрибага эга бўлган илмий даражали профессор-ўқитувчилар таркибидан;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори лавозимига - бошқарув ишида камида 5 йил тажрибага эга бўлган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ўринбосарлари, тегишли иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларининг етакчи мутахассислари, шунингдек олий таълим муассасалари факультетларининг деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедраларнинг мудирлари контингентидан;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг ўринбосари лавозимига - тегишли иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларининг етакчи педагог ва мутахассислари, шунингдек олий таълим муассасалари факультетларининг бошқарув ишида камида 3 йил тажрибага эга бўлган деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра мудирлари контингентидан тайинланади. Бунда директорнинг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозими захирасига фақат иқтисодиёт ёки муҳандис-техник соҳада базавий маълумотга эга бўлган шахслар киритилади.


25. Бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига киритиладиган шахсларнинг ёши, одатда:

олий таълим муассасаларининг ректорлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорлари лавозимига тайинланадиганлар - 45 ёшдан ошмаган;

олий таълим муассасаларининг проректорлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорлари лавозимларига - 40 ёшдан ошмаган;

олий таълим муассасаларининг деканлари лавозимига - 35 ёшдан ошмаган бўлиши керак.


26. Бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига номзодларни танлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказида тегишли равишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори раислигида комиссиялар (кейинги ўринларда комиссиялар деб аталади) ташкил этилади.

Комиссияларнинг раислари ҳамда аъзолари олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига шахсларни танлашда номзодларнинг ишчанлиги ва шахсий сифатларини баҳолашнинг ишончлилиги ва холисоналиги учун жавоб берадилар.


27. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига киритиш учун номзодларни тасдиқлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан, комиссияларнинг баённомалари билан расмийлаштирилган тегишли қарорлари асосида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захирасига номзодларни танлаш тартиби, уларни танлаш учун тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг рўйхати, шунингдек ташкил этиладиган комиссияларнинг иш тартиби ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.


28. Мақсадли ўқитиш курсларига юбориладиган шахсларнинг ҳар йилги контингенти олий таълим муассасаларидаги тегишли лавозимлар бўйича амалдаги раҳбар кадрлар умумий сонининг 15 фоизигача ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги тегишли лавозимлар бўйича амалдаги раҳбар кадрлар умумий сонининг 5 фоизигача ҳисобидан шакллантирилади.


29. Мақсадли ўқитиш курслари тасдиқланган режа-жадвалларга мувофиқ:

олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси учун - Бош илмий-методик марказда;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси учун - Институтда ташкил этилади.


30. Мақсадли ўқитиш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли равишда Бош илмий-методик марказ директори ҳамда Институт директори буйруқлари билан, тасдиқланган режа-жадваллар ва асосий иш жойи бўйича буйруқлар асосида расмийлаштирилади.

Мақсадли ўқитиш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланадиган санадан эътиборан 3 кун муддатда расмийлаштирилади.


31. Мақсадли ўқитиш курслари бошлангач икки кун мобайнида ўқишга келмаган тингловчи, келмаганлиги сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.

Мақсадли ўқитиш курсларига узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда тингловчи ўқитишдан ўтмаган деб эътироф этилади ҳамда олий ва ўрта махсус ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захираси таркибига киритилмайди.

Тингловчиларнинг мақсадли ўқитиш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг барча ҳолатлари тўғрисида Бош илмий-методик марказ ва Институт тингловчиларнинг асосий иш жойидаги маъмуриятни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини тегишли чоралар кўриш учун хабардор қиладилар.


32. Тингловчида мақсадли ўқитиш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган узрли сабаблари мавжуд бўлган тақдирда уларнинг мақсадли ўқитиш курсларидан ўтиш муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ кейинги муддатларга кўчирилади.


33. Тингловчи 30 соатдан ортиқ ҳажмдаги машғулотларни узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборганлиги учун директорнинг буйруғи билан мақсадли ўқитиш курслари тингловчилари сафидан чиқарилади ҳамда бу тўғридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ва тингловчининг асосий иш жойига юборилади.



VII. МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШ КУРСЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


34. Мақсадли ўқитиш курслари олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захираси шакллантириладиган лавозимлари тоифаларининг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари, дастурлари асосида ташкил этилади.


35. Мақсадли ўқитиш курсларида ўқув жараёни ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб, тасдиқланган режа-жадвал асосида ташкил этилади ҳамда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.


36. Мақсадли ўқитиш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланади: маъруза, семинар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, мустақил равишда ўқиш, стажировка, малака ишини ҳимоя қилиш.


37. Аудитория машғулотлари барча турларининг давом этиши 80 дақиқани, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус - камида 10 дақиқани ташкил қилади.


38. Мақсадли ўқитиш курсларида ўқув жараёни, одатда, камида 25 нафар тингловчидан иборат бўлган академик гуруҳларда ташкил этилади.


39. Мақсадли ўқитиш курсларидан ўтиш даврида тингловчилар томонидан уларни касбий ривожлантиришнинг якка тартибдаги режалари тайёрланади, уларда тингловчиларнинг бошқарув ва махсус билимларга, амалий маҳорат ва раҳбарлик кўникмаларига эга бўлиши тадбирлари назарда тутилади.


40. Тингловчиларни касбий ривожлантиришнинг якка тартибдаги режаларида қуйидаги бўлимлар назарда тутилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидаги жамиятни, таълим ва тарбияни ривожлантириш, таълим тўғрисидаги қонунчилик масалалари, миллий ғоя асослари, таълимда менежмент асослари, иш юритиш асослари ўз ичига оладиган назарий тайёргарлик;

раҳбарлик ва ташкилотчилик сифатларини ривожлантириш бўйича тренинглар, хорижий тил курслари, таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълимни бошқаришнинг республика ва маҳаллий органларида, таълим муассасаларидаги стажировкаларни ўз ичига оладиган амалий тайёргарлик.


41. Таълимни ва мустақил равишда таълим олишни уйғунлаштириш бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади. Тингловчиларни касбий ривожлантиришнинг якка тартибдаги режаларида уларнинг дастлабки малакаси, маҳорати, кўникмалари ва психологик хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.

Тингловчилар томонидан касбий ривожлантиришнинг бажарилган якка тартибдаги режалари натижалари бўйича ҳисоботлар тузилади, улар Бош илмий-методик марказда ва Институтда ташкил этиладиган аттестация комиссияларига тақдим этилади.


42. Мақсадли ўқитиш курсларида мажбурий элемент сифатида тингловчиларнинг стажировкадан ўтиши назарда тутилади, стажировкалар тингловчиларни касбий ўқитишнинг мустақил шакли ҳисобланади. Тингловчиларнинг стажировкаси вазирликлар, идоралар, олий таълим муассасалари, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тегишли тармоқларининг тегишли ташкилотларида ташкил этилади.


43. Мақсадли ўқитиш курсларида машғулотларни ўтказиш учун Бош илмий-методик марказнинг, Институтнинг етакчи педагог кадрлари, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркиби, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгашларнинг аъзолари, вазирликлар, идоралар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари ташкилотларининг юқори малакали бошқарув кадрлари ва амалиётчи мутахассислари жалб этилади.


44. Тингловчиларни соатбай иш ҳақи тўлаш шартларида ўқитадиган педагоглар таркибининг ўқув юкламаси ҳажмлари ўқув йили мобайнида ўқув ишларининг белгиланган нормативлари бўйича ўқитувчилар томонидан амалда бажариладиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


45. Ўқиш даврида ҳар ҳафтада ўтилган материаллар бўйича мақсадли ўқитиш курслари тингловчилари ўртасида ассисментлар (жорий назорат ишлари) ўтказилади, унинг натижалари тингловчиларнинг шахсий электрон рўйхатга олиш картасига киритилади.


46. Мақсадли ўқитиш курслари тингловчиларининг ўқув жараёни рейтинг тизими асосида назорат қилинади. Рейтинг балини тўплашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

ҳар ҳафтадаги ассисментларнинг натижалари;

ҳар бир модул тугагандан кейин ўтказиладиган тест синовларининг натижалари;

тингловчиларни касбий ривожлантириш якка тартибдаги режасини бажариш натижалари.


47. Малака ишларини ҳимоя қилишга ҳар ҳафтадаги ассисментлар, касбий ривожлантиришнинг якка тартибдаги режасини бажариш ва ҳар бир модулдан кейин ўтказиладиган тест синовлари якунлари бўйича ижобий натижаларга эришган тингловчилар қўйилади.


48. Ўқитиш тугагач курсларнинг тингловчилари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори раҳбарлигида ташкил этиладиган тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларидан, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги етакчи мутахассислардан иборат таркибдаги аттестация комиссиялари ўтказадиган аттестациядан ўтишлари керак.

Аттестация комиссияларининг қарорлари тингловчиларга олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрларининг истиқболли захирасини мақсадли ўқитиш курсларини тамомлаганлик тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат бериш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади.


49. Мақсадли ўқитиш курсларидаги ўқиш якунлари бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчилар таълим муассасасининг тегишли тури бўйича мақсадли лавозимлар захирасига киритилади.


50. Мақсадли ўқитиш курсларидаги ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган тингловчи бошқарув кадрлари захирасидан чиқарилади.

Тавсия этилаётган шахсларни муайян лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошқарув органлари мазкур шахсни эгаллаб турган лавозимида бундан буён қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари бошқарув кадрларининг

захирасини мақсадли ўқитиш

курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ


I БОCҚИЧ






II БОCҚИЧ





III БОCҚИЧ





























Тингловчилар контингентини шакллантириш





Режа-жадвални тасдиқлаш





Ўқув жараёни













































ОТМлар

ОЎМТВ





ОЎМТВ





БИММ









ЎМКТ ТМ

ЎМКҲТ маркази





ЎМКҲТ маркази





ЎМКҲТ МО ва КҚТИ









Истиқболли захирага номзодларни танлаш ва уларни ОЎМТВнинг ЎМКҲТ марказига тавсия этиш (маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда).

Танлов комиссиясини ташкил этиш;

Захирага тавсия этилган номзодлар орасидан тингловчилар контингентини танлаш.



>


Лавозимлар бўйича курслар тингловчилари контингентини аниқлаш;

Курсларни ўтказиш режа-жадвалини тузиш;

Тингловчиларнинг шахсий таркибини буйруқ билан расмийлаштириш;

Талаб этиладиган малакани таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлаш.



>


Ўқитишнинг модулли тизимини қўллаган ҳолда, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, ил?ор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш.



















































































Ҳар йили

1 августгача

Ҳар йили

1 сентябргача





Ҳар йили

1 октябргача





Ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб, тасдиқланган жадвал бўйича






































































































































IV БОCҚИЧ





V БОCҚИЧ





VI БОCҚИЧ


































Малака амалиёти





Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш





Курслар битирувчиларининг касбий фаолияти мониторинги




























































БИММ





Онлайн-тест синовлари натижалари;

ассисментлар натижалари;

малака амалиёти (стажировкаси);

битириш лойиҳа ишини ҳимоя қилиш натижаси;

касбий фаолият кўрсаткичлари.





Таълим муассасалари бошқарув кадрлари захираси таркибининг ҳар йилги мониторинги.



















ЎМКҲТ МО ва КҚТИ

























>


Тингловчиларнинг тегишли бошқармалар ва бўлимларда, давлат бошқаруви органларида, олий таълим муассасаларидаги стажировкаси.



>




>



























































































































Ўқув режаси

бўйича





Курслар

тугагач





Касбий фаолият жараёнида























































        





Низомга

2-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

бошқарув кадрларининг истиқболли захирасига

номзодларни танлаш

ТАРТИБИ




Захира тоифаси

Танлаш манбаи (контингенти)


Ёш кўрсаткичлари

































































РЕКТОР

(филиал директори)

проректорлар (филиаллар директорлари ўринбосарлари);

факультетлар деканлари

(иш стажи - камида 10 йил).



45 ёшгача


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ


























ПРОРЕКТОР

(филиал директори ўринбосари)

деканлар;

кафедралар мудирлари (иш стажи - камида 5 йил).


40 ёшгача



























ДЕКАН

деканлар ўринбосарлари;

кафедралар мудирлари (бошқарув ишидаги стажи - камида 3 йил), ПЎ (илмий пед. стажи - камида 5 йил).


35 ёшгача

























































































ДИРЕКТОР

директорлар ўринбосарлари;

ишлаб чиқариш вакиллари (иш стажи - камида 5 йил).


45 ёшгача


ЎМКҲТ МУАССАСАЛАРИ


























ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

педагоглар;

ишлаб чиқариш вакиллари (иш стажи - камида 3 йил).


40 ёшгача






































































схеманинг давоми
























Танлаш мезонлари


Номзодларни танлаш

Мақсадли ўқитиш































































Мақсадли лавозимлар учун истиқболли захирага киритиш

бошқарув ёки илмий-педагогик фаолиятдаги амалий тажрибанинг мавжудлиги, унинг самарадорлиги ва натижадорлиги;

касбий лаёқати;

ташкилотчилик қобилиятининг мавжудлиги;

бошқарув кадрлари захирасини шакллантиришда қатнашишга мойиллиги;

топширилган иш учун масъулияти, ўзига ва бўйсунувчиларига нисбатан юксак талабчанлиги, ўз ишини танқидий баҳолаши.


Вазирнинг биринчи ўринбосари (ўринбосари) раислик қиладиган комиссия

Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази























































Вазирнинг биринчи ўринбосари - ЎМКҲТМ директори раислик қиладиган комиссия

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти




























  



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 608-модда