ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2015 й. 67-сон “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2015 й.

N 67


УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ЧЕТ ТИЛЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАЛАКАСИНИ

ВА КАСБ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ ва чет тиллар ўқитувчилари малакасини оширишнинг принципиал жиҳатдан янги самарали механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2015 йилдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш бўйича доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари бўлажак ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

бир ҳафта муддатда ҳар ҳафталик курсларни юқори савияда ўтказиш имконини берадиган моддий-техника базаси мавжуд бўлган базавий умумтаълим муассасаларини, шунингдек тренерлар сифатида фаолият кўрсатадиган етакчи чет тили ўқитувчиларини аниқласин, уларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг ўқитувчилари сифатида соатбайлик асосида ишга расмийлаштирсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази билан биргаликда машғулотларнинг ўқув режаси ва ўқув дастурларини, дарс ўтадиган тренерлар томонидан ўқитувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда улар орасида машғулотлар ўтказиш, шунингдек кичик ёшдаги болалар билан ишлаш бўйича ўқитувчилар учун психологик тренинглар ўтказиш, лавозим маошига ойлик устама учун тест синовига тайёргарлик кўриш бўйича методик материалларни тайёрласин;

"Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси" кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда республика ва вилоят босқичларида ғолиб чиққан ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга ихтисослик бўйича икки ҳафталик стажировкаларга юборишни назарда тутсин;

малака ва касб маҳоратини ошириш курслари тингловчиларини, шу жумладан, кейинчалик чет тили дарсларида фойдаланиш учун янги методик қўлланмалар ва бошқа тарқатма материаллар билан таъминласин.


5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассисларини ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш бўйича ҳар ҳафталик курсларни ўтказиш учун тренерлар тайёрлаш бўйича ҳар йиллик тренинглар;

икки ой муддатда А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти, 14 та ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг чет тили ўқитувчилари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг чет тиллар методистлари учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида ҳар йилги тренерлар тайёрлаш бўйича мақсадли курсларни ва чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ҳамда "Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси" республика кўрик-танловини ўтказиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб тасдиқланган ўқув юкламаси доирасида ихтисослашган олий таълим муассасаларининг битирувчи 4-курс талабалари учун "Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикаси" 36 соатлик курс дастурини киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 137-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 17-модда























Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск