Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2015 й. 27-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2015 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ

МАКТАБЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Камол топаётган авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида оммавий болалар спорти ривожлантирилишини таъминлаш, ёш авлоднинг соғлом турмуш тарзига ва спортни севишга интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ташкилий асосларини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, идоравий мансублигидан қатъи назар, республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни замонавий даражада, ўқитишнинг халқаро эътироф этилган методларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нормативлар ҳамда ўқув-методик материалларни илғор халқаро тажрибадан ва замонавий таълим дастурларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тренер-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига спортчилар тайёрлаш соҳасидаги мутахассисларнинг касбий билимларини такомиллаштиришга, шунингдек уларда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда улардан халқаро спорт ареналарида республика шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлашга йўналтирилган замонавий ва самарали дастурларни жорий этиш;

республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим жараёни сифати ва натижаларини тизимли таҳлил қилишни, мониторингини, уларнинг замонавий талабларга мувофиқ юқори сифатли ўқув-тренировка жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникмалари ва лаёқатини ривожлантириш динамикасини баҳолашни амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Марказ ходимларининг лавозим маошлари республика олий таълим муассасалари тегишли лавозимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

уч ой муддатда Марказ уставининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни юқори малакали ва ташаббускор ходимлар ҳамда мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин;

Марказда республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ва тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича белгиланган тартибда аниқласин ва тасдиқласин, бунда тингловчиларнинг малака ошириш курсларидан ҳар 5 йилда камида бир марта ўтиши даврийлигига риоя этсин.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Марказнинг жорий таъминотига ҳамда республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, малака оширишнинг белгиланган даврийлигини ҳисобга олган ҳолда ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва мақсадли бадаллари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотлари грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолиятини молиялаштириш ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бюджет маблағларини "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин;

Марказни 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситаси билан таъминлашга лимит ажратсин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Марказга қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориладиган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи уларнинг ишдан ажралган ҳолдаги бутун ўқиш даврида сақланиб қолади;

Марказга ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака оширишга бошқа ҳудудлардан юбориладиган тингловчилар ўқиш даврида ётоқхонада яшаш жойлари билан таъминланади, шунингдек уларнинг ўқиш жойига бориши ва у ердан қайтиши учун бир марталик йўлкира харажатлари уларни юбораётган томон ҳисобидан қопланади.


9. Марказ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилидаги бинолар ва иншоотларга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2015/2016 ўқув йили бошлангунгача:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ 98-сон мактаб-интернат бинолари ва иншоотларини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Марказга текин берсин;

Марказнинг бинолари ва иншоотларининг босқичма-босқич реконструкция қилинишини ҳамда зарур ўқув-лаборатория ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин.


10. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси Марказга ажратилган бинони реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Марказнинг бинолари ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда уни зарур ўқув-лаборатория ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича харажатларни қоплаш манбаи этиб белгилансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказ биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 13 февралдаги

27-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш маркази

ТУЗИЛМАСИ










Директор

1(1) нафар





























































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1(1) нафар


















































Кадрлар бўлими

1(1) нафар























Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш бўлими

3(1) нафар



Ўқув жараёнини ахборот-ресурс ва норматив-методик таъминлаш бўлими

4(1) нафар

















Бухгалтерия

3(2) нафар


Юрисконсульт

1(1) нафар























Хўжалик бўлими*


Канцелярия ва архив

2(1) нафар






































Кафедралар*




































            

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 16 штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 9 штат бирлиги.


*) Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 февраль, 7-сон, 80-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 2-сон, 9-модда


































Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск