Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2015 й. 2691-сон билан рўйхатга олинган 10.06.2015 й. Халқ таълими вазирлигининг 15-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 30 июнда 2691-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 10 июндаги

15-мҳ ва 30-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний ёки психик ривожланишида

нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга

муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим

олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) қатнай олмайдиган болалар (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) учун ташкил этилади.

Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.


2. Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.


3. Қуйидагилар уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;

таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш.



2-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ УЙДА ЯККА ТАРТИБДА

ТАЪЛИМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.


5. Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг (бундан буён матнда тиббий-маслаҳат комиссияси деб юритилади) тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.

6. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида белгиланган касаллик (патологик ҳолат) аломатлари бўлган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади), ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади. Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади.


7. Тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади.


8. Тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса (бундан буён матнда тиббий хулоса деб юритилади) расмийлаштирилади.


9. Тиббий хулоса олти ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиясининг раиси, аъзолари ва унинг ишига жалб қилинган бошқа мутахассислар томонидан имзоланиб, даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

Тиббий хулоса ота-оналарга тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади.


10. Ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);

ўқувчи ота-онасининг фуқаролик паспорти нусхалари;

тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.


11. Мактаб директори аризани қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш ҳақида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири номига ёзма мурожаат қилади. Мурожаатга ота-оналар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ҳужжатларни қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқитиш муддати, мактабнинг рақами ва муайян синфни кўрсатган ҳолда ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва унинг нусхасини мактабга юборади.

13. Ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассисларнинг (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) ёрдами керак бўлиб, мактабда бундай мутахассис бўлмаса, ушбу мутахассислар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ёки бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб этилиши мумкин. Бунда ушбу мутахассисларга ўриндошлик асосида ишлаганлиги учун ҳақ тўланади.

Ўқувчига фан ўқитувчиларидан ташқари мутахассисларни бириктириш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари масъул ҳисобланади.

14. Мактаб директори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғини олгач, уч кун ичида ўқувчига уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларни бириктириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ўқувчи ёши, психик ҳолати, аввал қайси синфгача ўқиганлиги инобатга олиниб, муайян синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтаридаги рўйхатга киритилади.


15. Ота-оналарнинг истагига кўра, ўқувчига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) томонидан уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.

Мазкур тоифадаги ўқувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси ва ушбу органларнинг йўлланмаси асосида уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилинади.


16. Узоқ вақт даволанишга муҳтожлиги сабабли мактабга боролмайдиган ўқувчиларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) мувофиқ ўқув машғулотларидан озод этилган кунлар оралиғида уйда якка тартибда таълим олиш ташкил этилади. Бунда мазкур ўқувчиларга бериладиган таълим олаётган шахслар учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасида (095/х шакл) кўрсатилган муддат тугагач, мактаб директорининг буйруғига мувофиқ, ўқувчига уйда якка тартибда таълим бериш тўхтатилади ва у мактабнинг тегишли синфига қайтарилади.


17. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мактаб директорлари томонидан ўқувчиларни таълим олишга жалб қилиш чоралари кўрилиши ҳамда улар учун таълим жараёни ташкил этилишини назорат қиладилар.


3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРГА УЙДА ЯККА

ТАРТИБДА ТАЪЛИМ БЕРИШ


18. Ўқувчига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида таълим-тарбия берилади.

Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори 1 - 4-синфлар учун 8 соат, 5 - 9-синфлар учун 10 соатни, 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.

19. Дарс жадвали мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.


20. Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режасида кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади. Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режасидаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.


21. Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш мактабнинг ўқув дастури, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш эса ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастури асосида ташкил этилади.


22. Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 40 дақиқадан иборат бўлади.

Дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади. Баҳолаш дафтари ҳар бир фан бўйича алоҳида юритилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига кўчириб борилади.


23. Ота-оналар томонидан баҳолаш дафтарига ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари ўтказилганлигини тасдиқловчи имзо қўйилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтари ўқитувчида сақланади ва ўқув йили охирида бошқа ҳисоботлар билан биргаликда мактаб раҳбариятига тақдим этилади.

Ўқувчи олган баҳоларнинг санаси ва дарс машғулотининг мавзуси синф журналидаги сана ва мавзуга тўғри келмаслиги мумкин.


24. Ўқувчи оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операциялари, шунингдек касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларда тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган муддатга ўқишдан озод этилиши мумкин.


25. Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ташкил этилади. Ота-оналарнинг истаклари ҳамда ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўқувчининг уйида ёки мактабда ўтказилиши мумкин.


26. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.

Мазкур ҳужжатга ўқув режаси бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига "ozod etilgan" деган сўзлар ёзиб қўйилади.


27. Дарс машғулотларининг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши ҳамда ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади.



4-БОБ. УЙДА ЯККА ТАРТИБДА ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ

ЭТИШДА МАКТАБ ДИРЕКТОРИ, СИНФ РАҲБАРИ,

ЎҚИТУВЧИЛАР ҲАМДА ОТА-ОНАЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


28. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиниши лозим бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш жараёнида юридик ва жисмоний шахслардан зарур маълумотларни сўраб олиш;

ота-оналардан дарс жадвалига мувофиқ машғулотларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун шароит яратишни талаб қилиш;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига уйда якка тартибда таълим беришнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш, интерактив усуллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш борасидаги таклифлар билан мурожаат қилиш.

Мактаб директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


29. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўқувчини жонкуяр ва масъулиятли мутахассис ўқитувчи билан таъминлаш;

ўқувчининг имконияти ва қобилиятига мос равишда таълим-тарбия берилишини таъминлаш;

ўқувчининг мактаб ўқувчилари ва жамоаси билан ижтимоий мулоқотда бўлишини таъминлаш;

ота-оналарнинг таълим жараёни билан боғлиқ мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш.

Мактаб директори зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.


30. Мактаб директори ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, унинг соғлом болалар билан ўзаро мулоқот қилиш малакасини ривожлантириш ҳамда ҳаётга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида ўқувчини инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабдаги дарс машғулотларига, дарсдан ташқари ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга жалб қилиши мумкин.


31. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда синф раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

дарс машғулотларининг олиб борилишини назорат қилиш;

ота-оналар ва ўқувчининг ўқитувчилар билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш;

ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда мактабда ёки синфда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга таклиф этиш.


32. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ўқитувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф-муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;

ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;

ўқувчида меҳнат кўникмаларини ривожлантириш ва уни касб-ҳунарга йўналтириш;

ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;

дарс машғулотлари режасини тузиш;

дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига киритиб бориш.


33. Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.

Ўқитувчига фақат ўқув соатлари учун ҳақ тўланади. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан уйда якка тартибда таълим бериш вақтинча тўхтатилган даврда ўқитувчига ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари ва ўқитувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


34. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ота-оналарнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

фарзандининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

дарс машғулотларининг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;

ўқитувчининг рухсати билан дарс машғулотларида қатнашиш;

фарзандининг таълим-тарбия олиши учун зарур ҳолларда ўқитувчи, психолог, дефектолог ва бошқалардан маслаҳат олиш;

фарзандига таълим бераётган ўқитувчи фаолиятидан қониқмаган тақдирда, уни бошқа ўқитувчи билан алмаштириш тўғрисида мактаб раҳбариятига мурожаат этиш;

дарс жадвалини тузиш, ўқув дастурларини белгилаш бўйича таклифлар бериш.

Ота-оналар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


35. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ота-оналарнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

фарзандининг таълим олишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш;

шифокор тавсиялари ва фарзандининг кун тартиби тўғрисида ўқитувчини ўз вақтида хабардор қилиш;

дарс машғулотларининг олиб борилиши учун зарур шарт-шароит яратиш;

ўқувчининг соғлиғи тўғрисида мактаб раҳбариятини ўз вақтида хабардор қилиш;

ўқитувчи дарс машғулотларига келмай қўйган тақдирда, бу ҳақда мактаб раҳбариятини хабардор қилиш;

фарзанди томонидан уй вазифаларининг бажарилишини таъминлаш.

Ота-оналар зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Уйда якка тартибда таълим олиш

учун асос бўладиган касалликлар

РЎЙХАТИ

      

      

Т/р

Касалликнинг номланиши

ва патологик ҳолатлари


Уйда якка

тартибда таълим

олиш муддати


I. СОМАТИК КАСАЛЛИКЛАР

1.

Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши (тизимли қизил югурик, дерматополиомиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари


6 ой

2.

Юрак ва қон айланиш тизимининг туғма нуқсонлари (декомпенсация даври, турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II ва III даражаси)


6 ой

3.

Оғир даражадаги тетрада Фалло касаллиги


ўқув йили

4.

Туғма ва орттирилган характердаги ўпка-бронх касалликларининг II ва III даражали турғун нафас етишмовчилиги


6 ой

5.

Астманинг оғир даражаси (ҳафтада бир неча марта ёки ҳар куни хуруж қилганда)


ўқув йили

6.

Сурункали гломерулонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўринишида, қайталаш давридаги цитостатик ва стеироид даво ўтказилган даврида)


ўқув йили

7.

Сурункали пиелонефрит ва сурункали обструктив пиелонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўриниш даври)


ўқув йили

8.

Ўткир гломерулонефрит бирламчи даволашдан сўнг ремиссия давригача, бирламчи ва иккиламчи нефротик синдроми стероид ва цитостатик даво ўтказилган даврида


ўқув йили

9.

Турли органларнинг хавфли ўсмалари


ўқув йили

10.

Муковисцедознинг оғир тури


6 ой

11.

Целиакиянинг оғир тури (асоратлар билан кечиш даври)


6 ой

12.

Носпецифик ярали колитнинг оғир тури (қайталанувчи кечиши)


6 ой

13.

Крон касаллигининг оғир даражаси (асоратлар билан кечиш даври)


6 ой

14.

Жигар циррозининг декомпенсация даражаси


ўқув йили

15.

Номаълум этиологияли оқсил-энергетик етишмовчилигининг оғир даражаси (вазн танқислиги 30% ва ундан ортиқ ҳолатларда)


6 ой

16.

Ўткир лейкоз, апластик камқонликлар, ирсий гемолитик камқонликлар


ўқув йили

17.

Оғир геморрагик криз билан кечувчи доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатия, тромбоцитопеник пурпура, гемофилия, Виллибранд ва Гльнцман касалликлари


6 ой

18.

Туғма ва орттирилган иммун танқислиги ҳолатлари


ўқув йили

II. ПСИХОНЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР

1.

Руҳий ҳолати бузилганлиги (шизофрения, психознинг зўрайган даври)

ўқув йили

2.

Оғир неврозлар (неврастения, психоастения), невроз ҳолатларининг зўрайган даври, шу жумладан энкопрез, кундузги турғун энурез, декомпенсация давридаги дудуқланиш


ўқув йили

3.

Турли этиологияли яққол кўринадиган энцефалоастеник ҳолатлар (травматик, юқумли, соматик)


ўқув йили

4.

Психопатиялар, декомпенсация давридаги психопатик ҳолатлар


ўқув йили

5.

Эпилепсиянинг зўрайган даврида


ўқув йили

6.

Мустақил ҳаракат қила олмасликка олиб келган таянч-ҳаракат аъзоларининг бузилиши


ўқув йили

7.

Болалар церебрал фалажи ва унинг асоратлари (енгил тури)


ўқув йили

8.

Болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари билан, ўз-ўзини бошқара олмайдиган ҳаракатлар синдроми)


ўқув йили

9.

Миопатия. Миастениянинг тарқалган шакли


ўқув йили

10.

Асаб тизимининг демиелинлаштирувчи касалликлари (яққол намоён бўлган клиника даври)


ўқув йили

III. ХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАР

1.

Таянч аъзоларининг фалажи ва тоз суяклари фаолиятининг бузилиши билан боғланган орқа мия чурраси


ўқув йили

2.

Сийдик тута олмаслик, сийдик пуфагининг экстрофияси, сийдик йўлларининг атонияси декомпенсацияланган шакли. Нажас тута олмаслиги


ўқув йили

3.

Орқа чиқарув йўлларининг атрезияси


6 ой

4.

Турли касалликларда оёқларнинг фалажи


ўқув йили

5.

Сурункали таянч-ҳаракат аъзолари касаллиги (сурункали остеомиелит суяк сили, остеохондропатия)


ўқув йили

6.

Бош мия операциясидан кейинги асоратланган ҳолатлар


ўқув йили

7.

Таянч-ҳаракат тизимида ўтказилган операциялардан кейинги реабилитатив давр


6 ойдан

1 йилгача


IV. ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ

1.

Туғма буллезэпидермолиз


ўқув йили

2.

Туғма ихтиознинг зўрайган даври


6 ой

3.

Эритродермия псориазининг йирингли тури


6 ой

4.

Артропатик псориази


6 ой

5.

Ўткир тери сил касаллиги


ўқув йили

      





Низомга

2-ИЛОВА



Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим

олишга муҳтожлиги тўғрисида

ТИББИЙ ХУЛОСА

(умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этиладиган қисми)

20__ йил "___" ___________

____-сон


              


(даволаш-профилактика муассасасининг номи)

1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми


      

          

2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой)


3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи


4. Ўқувчининг ўқиш жойи


5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати)


Асосий


Асорати


Қўшимча ташхис


        

6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ____-бўлими ____-бандида назарда тутилган касаллик


мавжудлиги

(касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади)


ҳақида хулоса қилинди.


7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20__ йил "___" ___________гача.


8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20__ йил "___" __________гача.

Тиббий-маслаҳат

комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тиббий-маслаҳат

комиссияси аъзолари

ва мутахассислар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




            

       




(имзо)


(Ф.И.О.)

         

       




(имзо)


(Ф.И.О.)

       



Ўқувчининг уйда якка тартибда

таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида

ТИББИЙ ХУЛОСАНИНГ КОРЕШОГИ

(даволаш-профилактика муассасасида қоладиган қисми)

20__ йил "___" ___________

____-сон


              


(даволаш-профилактика муассасасининг номи)

1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми


      

          

2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой)


3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи


4. Ўқувчининг ўқиш жойи


5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати)


Асосий


Асорати


Қўшимча ташхис


        

6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ____-бўлими ____-бандида назарда тутилган касаллик


мавжудлиги

(касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади)


ҳақида хулоса қилинди.


7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20__ йил "___" ___________гача.


8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20__ йил "___" __________гача.

Тиббий-маслаҳат

комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тиббий-маслаҳат

комиссияси аъзолари

ва мутахассислар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




            

       




(имзо)


(Ф.И.О.)

         

       




(имзо)


(Ф.И.О.)

    

     

Тиббий хулоса 20 ___ йил "___" _________га қадар


га


(умумий ўрта таълим муассасасининг сони, манзили)


               

топшириш учун


га берилди.


(топширадиган шахснинг Ф.И.О.)


Тиббий хулосани олдим: 20 ___ йил "___" ___________



(имзо)

     





Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


_____________ тумани (шаҳри)


____-сонли умумтаълим мактаби директори


       


      


(имзо)


(Ф.И.О.)


     


         


20___ йил "___" ______________

               

Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси



учун тузилган



қувчининг Ф.И.О.)



       

ДАРС ЖАДВАЛИ

       

Ҳафта

кунлари


Фаннинг номи


Дарснинг

бошланиш

вақти


Дарснинг

давомийлиги


Ўқитувчининг

Ф.И.О.

Душанба






Сешанба






Чоршанба






Пайшанба






Жума






Шанба






         





Низомга

4-ИЛОВА



Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси



нинг



қувчининг Ф.И.О.)




"


"

фанидан




(фаннинг номи)




       

БАҲОЛАШ ДАФТАРИ

       

Сана

Мавзу номи


Ўқувчига

қўйилган баҳо


Уй вазифаси


Ота-онасининг

имзоси








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 346-модда

































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск