Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.07.2015 й. 2705-сон билан рўйхатга олинган 30.07.2015 й. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-мҳ-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 33/ққ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 30 июлда 2705-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг

2015 йил 30 июлдаги

16, 19-мҳ, 33/ққ-сон қарорига

ИЛОВА


Ижодкор ёшлар республика танловларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ижодкор ёшлар республика танловларини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Танловлар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.


2. Қуйидагилар танловларнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш.


3. Танловлар босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият таълим муассасаларининг раҳбарлари, тегишли равишда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юкланади.


4. Танловларни ўтказиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни турар жой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ

МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


5. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич - республика бўйича.


6. Таълим муассасаси раҳбарияти танловнинг республика босқичида иштирок этишлари учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига топширади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома;

9 х 12 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат;

номзоднинг тўлиқ ижро дастури.


7. Ҳужжатлар республика босқичи бошланишига ўн беш кун қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


8. Танловнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган, иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи - якунловчи босқичда эса, танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этади.


9. Танловнинг ижро дастури республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейларининг тегишли соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан танлов ўтказилгунга қадар тасдиқланади.


10. Танловнинг ижро дастурига у тасдиқлангандан сўнг, ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


11. Танлов мезонларининг мураккаблигига қўйиладиган талаблар республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейлари, маданият ва санъат коллежларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқлаштирилади.


12. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади. Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


13. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

фортепиано (1 та номинация - фортепиано);

торли чолғулар (3 та номинация - скрипка, альт, виолончель);

дамли ва зарбли чолғулар (9 та номинация - флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, саксофон, тромбон, туба, зарбли чолғулар);

халқ чолғулари (14 та номинация - най-қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, тенор), дутор-бас, танбур, доира, ғижжак, ғижжак-альт, қобуз бас, баян-аккордеон, гитара);

академик хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (12 та номинация - най, чанқовуз, чанг, қонун, рубоб, соз, уд, танбур (сато), дутор, доира, ғижжак, қўшнай-сурнай);

эстрада хонандалиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (10 та номинация - фортепиано, скрипка, флейта, труба, тромбон, саксофон, кларнет, гитара, бас-гитара, урма-зарбли чолғулар);

мусиқа назарияси (1 та номинация - мусиқа назарияси);

ансамбллар (6 та номинация - халқ чолғулари ансамбли, анъанавий созандалар ансамбли, анъанавий ашулачилар ансамбли, фольклор ансамбли, эстрада вокал чолғу ансамбли, рақс гуруҳи);

хореография санъати (3 та номинация - халқ рақси, замонавий рақс, мумтоз рақс);

театр (томоша) санъати (3 та номинация - драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги);

фольклор ижрочилиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

тасвирий санъат (4 та номинация - ранг тасвир, графика, миниатюра, ҳайкалтарошлик);

амалий санъат (9 та номинация - наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ўймакорлиги, каштачилик, зардўзлик, кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик, попопчилик).



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МУСИҚА-БАДИИЙ

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ

ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.


15. Таълим муассасаси раҳбарияти республика танловида иштирок этишлари учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига топширади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома;

9 х 12 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат;

3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат;

номзоднинг тўлиқ ижро дастури.


16. Ҳужжатлар республика танлови бошланишига ўн беш кун қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


17. Танловга саралаб олиш ва юбориш ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади.


18. I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.


19. Танловнинг ижро дастури маданият, санъат, мусиқа йўналишидаги олий таълим муассасаларининг тегишли соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


20. Танловнинг ижро дастурига у тасдиқлангандан сўнг, ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


21. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.


22. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади. Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


23. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

халқ чолғулари (13 та номинация - най, қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, секунда, тенор), дутор-бас, доира (ноғора, ксилофон), ғижжак, ғижжак-альт, ғижжак-бас (ғижжак-контрабас), баян-аккордеон);

дамли ва зарбли чолғулар (9 та номинация - флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, валторна, тромбон, туба, зарбли чолғулар);

академик хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

торли чолғулар (4 та номинация - скрипка, альт, виолончель, контрабас);

фортепиано (1 та номинация - фортепиано);

анъанавий хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (9 та номинация - най, қўшнай-сурнай, чанг, рубоб, уд, танбур (сато), дутор, доира, ғижжак);

эстрада хонандалиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (8 та номинация - фортепиано, труба, тромбон, саксофон, кларнет, гитара, бас-гитара, урма-зарбли чолғулар);

хореография санъати (2 та номинация - халқ рақси, мумтоз рақс);

театр (томоша) санъати (4 та номинация - драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги, оммавий байрамлар режиссёрлиги);

фольклор ижрочилиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози).



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


24. Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


25. Таълим муассасаси раҳбарияти танловнинг республика босқичида иштирок этиши учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Бадиий академиясига топширади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома;

9 х 12 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат;

3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат;

номзоднинг 5 тагача ижодий ишлари намуналаридан иборат фотоальбом.


26. Ҳужжатлар республика босқичи бошланишига беш кун қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


27. Танловга саралаб олиш ва юбориш ижодий ишларини баҳолаш якунлари бўйича амалга оширилади.


28. I, II, III ўринлар танлов якунлари бўйича аниқланади.


29. Танловнинг дастури Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


30. Танлов дастурига у тасдиқлангандан сўнг, ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


31. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.

Иштирокчиларнинг ижодий ва "Чизматасвир" фанидан бажарган ишлари танловга қўйилади. Иштирокчиларнинг ишлари 100 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


32. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

тасвирий санъат (13 та номинация - дастгоҳли графика, дастгоҳли рангтасвир, кино рассоми, китоб графикаси, майда пластика, маҳобатли рангтасвир, миниатюра санъати, тасвирий санъат асарларини таъмирлаш, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, театр безаги рангтасвири, телевидение рассоми, фильмнинг тасвирий ечими, ҳайкалтарошлик);

амалий санъат (12 та номинация - амалий санъат асарларини таъмирлаш, бадиий гилам ва гобеленларни лойиҳалаш, бадиий каштачилик, бадиий кулолчилик, зардўзлик, лакли миниатюра, маҳобатли безак санъати, меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш, миллий бадиий тўқимачилик, наққошлик, хаттотлик санъати, шиша буюмлар уста рассоми);

дизайн (24 та номинация - амалий графика, архитектура, бадиий либосларни лойиҳалаш, газламаларнинг бадиий ечими, енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш, енгил саноат буюмлари технологияси, замонавий либослар ечими, кенг ассортиментдаги кийимлар модельер конструктори, кийимлар модельер дизайнери, миллий этнография ва бадиий либослар дизайнери, тарихий либослар ечими, тарихий-театр либослари санъати, бадиий фото, бино ва иншоотлар қурилиши, интерьерни лойиҳалаш, компьютер графикаси, ландшафт дизайни, лойиҳаловчи дизайнер, мебелларни лойиҳалаш, меъморий безак санъати, меъморий иншоотлар ечими, реклама, саноат дизайни, саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва безатиш).



5-БОБ. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


33. Танловларни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этади.


34. Ташкилий қўмиталар танловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этади, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайди, қатнашчиларнинг танловларга келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади.

Бунда апелляция комиссиялари ҳакамлар ҳайъатлари таркибида бўлмаган камида учта етакчи мутахассисдан тузилади.

Ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайди ва танловлар якунларини протокол қарори билан расмийлаштиради.


35. Апелляция комиссиялари танловлар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади. Апелляция комиссияларига, зарурат бўлганда, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


36. Танловларни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


37. Мазкур Низом Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 410-модда

































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск