язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 08.01.2003 й. 1197-сон билан рўйхатга олинган 20.12.2002 й. МВ 139-сон, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2-0-9/26-сон, ДСҚ 2002-92-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 8 январда 1197-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 20 декабрдаги

139-сон, 2-0-9/26-сон,

2002-92-сон қарорига

ИЛОВА



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.

Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка

тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар

операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 407-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва юридик шахсни ташкил этмасдан чакана савдо фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан кейин - якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан товар операциялари ва даромадлар ҳисоби юритилишига доир талабларни белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдо мазкур Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


2. Якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан фақат савдо фаолиятини амалга ошириш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан берилган, чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома мавжуд бўлгандагина шуғулланишлари мумкин.

Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан юридик шахсни ташкил қилмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари ва Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасини олишлари лозим ва:

"эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилган божхона юк декларациясига;

ягона божхона тўлови ва қатъий белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга;

мувофиқлик сертификатига (мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар учун) эга бўлишга мажбурлар.


2-§. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН

ДАРОМАДЛАР ВА ТОВАР ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ҲИСОБГА

...