Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2015 й. 145-сон “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2015 й.

N 145


2015/2016 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йилларида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш натижасида мамлакатда узлуксиз 12 йиллик таълимнинг замонавий тизими яратилди, республиканинг барча минтақаларидаги умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг кенг тармоғи шакллантирилди, бунда битирувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда танлаган мутахассисликлари бўйича ўқитиш назарда тутилган.

Касб-ҳунар коллежларининг замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ишлаб чиқариш устахоналари билан жиҳозланган моддий-техника базаси коллеж ўқувчиларининг икки-учта касб-ҳунарни эгаллашини таъминлайди.

Шу билан бирга, келгусида тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ўрта махсус маълумотли аниқ касб-ҳунар мутахассисларига бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш, касб-ҳунар коллежларини эҳтиёж катта бўлган ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлашга ўз вақтида қайта ихтисослаштириш ишлари суст олиб борилмоқда. Натижада коллеж битирувчиларини иш ўринлари билан тўлиқ қамраб олишда уларни танлаган ихтисосидан бошқа ишларга жойлаштириш ҳолатлари мавжуд. Ихтисосидан бошқа ишларга жойлаштирилган коллежлар битирувчиларининг энг кўп сони Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидадир. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги коллежларда, айниқса уларнинг филиалларида ўқиётганларнинг сменалилик коэффициенти юқорилигича қолмоқда.

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида ҳамда ҳудудларида талаб юқори бўлган касблар бўйича ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, акциядорлик компаниялари ва уюшмалар билан биргаликда 2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини аниқ касблар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир амалга ошириш мўлжалланган инвестиция лойиҳалари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманда 2018 йилда янги иш ўринлари яратиш юзасидан баланс ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланган, 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб республика ҳудудларида 1-иловага* мувофиқ 35 та касб-ҳунар коллежини, касблар ва мутахассисликларни кенгайтириб ва бирхиллаштириб қайта ихтисослаштиришга доир таклифлари маъқуллансин.


3. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш параметрлари 2 ва 2.1 - 2.14-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини республиканинг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларига 2015/2016 ўқув йилида ўқишга қабул қилиш параметрлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва академик лицейга ўқишга қабул қилиш параметрларини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.

Бунда сўнгги йилларда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлаштирилишининг пухта таҳлилини, меҳнат бозорининг жадал ўзгараётган талабларини ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ҳудудлар бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб юқори бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишларига ва мутахассисликларига мувозанатли қабул қилиниши таъминлансин.

Давлат комиссиясига, зарурат бўлганда, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари эҳтиёжининг балансини ҳамда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда ўқишга қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий марказлари, салоҳиятли иш берувчилар, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар кўмагида 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан ўқитиш ихтисосликлари йўналишларини пухта танлашни шакллантириш бўйича фаол касбга йўналтириш ишлари амалга оширилишини таъминласинлар, бунда минтақада иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ва битирувчиларнинг кейинчалик ишга жойлаштирилишини, таълим муассасаларида зарур моддий-техника базасининг мавжудлигини ҳисобга олсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишнинг белгиланган параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда ўқишга қабул қилиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига шу йил 10 августгача бўлган муддатда якуний ахборот тақдим этсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига:

умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;

ўқувчиларни касб-ҳунар коллежига ўқишга кирган кундан бошлаб, келгусида уларнинг танлаган касби бўйича тўлиқ ишга жойлашишини таъминлаш мақсадида ташкилотлар ва корхоналарга бириктириш бўйича ўз вақтида аниқ чора-тадбирлар кўриш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишда битирувчи қизларни ўқитиш билан қамраб олишга, алоҳида таълимга эҳтиёжманд бўлган болалар ва "Меҳрибонлик" уйлари битирувчиларига таълим муассасаларини танлаши учун шарт-шароитлар ва ҳуқуқий кафолатлар яратишга алоҳида эътибор қаратилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015/2016 ўқув йили учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қайта ихтисослаштирилаётган, шунингдек янгидан фойдаланишга топширилаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида 2015/2016 ўқув йили бошлангунга қадар ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, уларни юқори малакали ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ зарур ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, ўқув-норматив ҳужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 290-модда






































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск