ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2014 й. 134-сон "Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2014 й.

N 134


УМУМИЙ ЎРТА ҲАМДА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК

КОМПЛЕКСЛАРНИ НАШР ЭТИШДА (ҚАЙТА НАШР

ЭТИШДА) РЕНТАБЕЛЛИКНИНГ ЧЕКЛАНГАН

ДАРАЖАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бюджет маблағлари ва Республика мақсадли китоб фонди маблағлари ҳисобига умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни харид қилишда нархлар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва Республика мақсадли китоб фонди маблағлари ҳисобига умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб аталади) нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражаси маҳсулотнинг прогнозлаштирилган ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилансин.

Рентабеллик зарур фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар суммаси ва соф фойда) ўқув адабиётларига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўқув адабиётларига рентабелликнинг чекланган даражаси қўлланилишининг тўғрилиги устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.

3. Белгилансинки, ушбу қарор билан белгиланган рентабелликнинг чекланган даражаси оширилиши ҳолатлари аниқланганда Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирлар қўлланилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда ўқув адабиётларини нашр этиш (қайта нашр этиш) бўйича тендер савдоларига нашриётлар ва матбаа корхоналарини кенг жалб этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги 2015 йилда таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш натижалари бўйича ҳамда нашриётлар ва матбаа корхоналарининг таклифларини ҳисобга олиб, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўқув адабиётларига нарх белгилаш механизмини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 июнь, 22-сон, 259-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 52-модда























Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск