Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.1998 й. 4-сон "Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.1998 й.

N 4


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ДАРСЛИКЛАР

ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида“ги Фармонига мувофиқ, узлуксиз таълим тизимини замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи билан таъминлашни такомиллаштириш, бу муҳим ишга етук олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддат ичида узлуксиз таълим тизими турларида қўлланиладиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи ва бошқа ўқув воситаларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар;

Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда 1998 йил 1 февралга қадар ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қатъий буюртмалар, шартномалар ва танлов асосида яратиш, муҳокамадан ўтказиш ва нашр этиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

1998 йил 1 мартга қадар амалда қўлланилаётган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар ҳамда бошқа ўқув воситаларини ишлаб чиқилган янги мезонлар асосида экспертизадан ўтказсинлар.


2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси экспертиза натижаларини кўриб чикиб, 1998 йил 15 мартга қадар, қўлланилаётган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлардан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқарсин.


3. Давлат матбуот қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази 1998 йил 1 февралга қадар янги ўқув-услубий адабиётлар мажмуининг ўқувчилар ёши ва ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг нашр сифатини яхшилаш мақсадида санитария-гигиеник ва матбаа стандартларига мос келишини таъминлаш учун норматив ҳужжатларни амалга киритсинлар.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

"Устоз" жамғармаси билан биргаликда "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танловини таъсис этсинлар ва мукофотлаш мезонини амалга киритсинлар;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан дарсликлар ва ўқув адабиётлари яратиш учун грантлар ва "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига мукофотлар ажратишни ташкил этсинлар.


5. Давлат матбуот қўмитаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, дарсликлар ва ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни баҳолаш мезонлари асосида экспертизадан ўтказилган дарсликлар ва ўқув адабиётларига муаллифлик қалам ҳақи миқдорини шартнома асосида эркин белгилаш Низомини ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.


6. 1998-1999 ўқув йили (1 сентябрь)дан бошлаб ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини  дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли жорий  этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, дарсликлар билан таъминлаш пулли шаклга ўтилгандан кейин ҳам барча мактабларнинг 1-синф ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари, ақлан ва жисмонан заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернат ўқувчилари улар билан тўлалигича бепул таъминланади.


7. Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда узлуксиз таълим тизими учун яратилажак янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этишни таъминлаш тартибини бир ой муддатда белгиласин ва Давлат матбуот қўмитасини 1998 йилда ўқув дарсликларини узлуксиз нашр этиш ҳамда жойларга етказиб сотиш учун керакли айланма маблағлар билан таъминласин.


8. Дарсликлар нархини арзонлаштириш мақсадида улар учун четдан келтирилаётган қоғоз, бўёқ, матбаа материаллари 3 йил муддатгача бож тўловларидан озод қилинсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат матбуот қўмитаси "Ўздавкитобсавдотаъминот" ҳамда "Ўзбекбирлашув" билан биргаликда мактаб ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан чакана савдо тармоғи орқали таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


10. Махфий.

11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўқув кутубхоналарини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан етарли даражада тўлдириб боришни  таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика таълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш тўғрисида“ 1996 йил 15 июлдаги 252-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов

































Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск