ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.01.2001 й. Ф-1322-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

04.01.2001 й.

N Ф-1322


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИ ЎРГАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ҳаётимизнинг асосий Қонуни бўлмиш Ўзбекистон Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, маъно-мазмуни ва моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини тарбиялаш ҳамда юксалтириш, шунингдек, Конституцияни билиш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Конституцияси бўйича болалар ва ўқувчиларда мустаҳкам билимларни шакллантириш ҳамда Конституция моҳиятини кенг омма онгига сингдиришга қаратилган Конституцияни ўрганиш дастурини яратиш, унинг асосида махсус ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва тегишли методикаларни тайёрлаш бўйича комиссия тасдиқлансин.

Комиссияга таълим турлари бўйича мутахассислардан иборат эксперт гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилсин.


2. Комиссия Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси билан биргаликда:

бир ой муддатда таълимнинг барча турларида Конституцияни ўрганиш учун зарур бўлган дастурлар, курслар, методик кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсинлар;

2001 йил 1 апрелга қадар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” махсус ўқув курсларини барча таълим турлари учун ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

барча таълим турлари учун болалар ва ўқувчиларни, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий онг ва маданиятини шакллантиришга қаратилган Конституцияни ўрганиш бўйича дарсликлар ва махсус адабиётларни 2001 йил 1 августга қадар яратсинлар, чоп этсинлар ва жойларга етказишни ташкил этсинлар.


3. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирлик ва идоралар:

2001 йил 1 августга қадар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини  ўрганиш” курслари бўйича мактабгача таълим туридаги тарбиячи ва методистлар, умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқитувчилар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий таълим турларида дарс берувчи профессор-ўқитувчиларни тайёрласинлар;

2001-2002 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” курсларини ўқитишга киришсинлар;

курс мазмунининг сифатли ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида унинг якуни бўйича ўқувчи ва талабалар орасида коллоквиум ва синовлар ўтказсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият-маърифат кенгаши, Республика “Маҳалла” жамғармаси, тегишли жамоат ташкилотлари Конституцияни ўрганиш дастури асосида ўқув-услубий, илмий-оммабоп ва бошқа воситалар ёрдамида, мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда фуқаролар ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ўрни ва аҳамияти бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсинлар, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш учун зарур чора-тадбирлар белгиласинлар ва амалга оширилишини таъминласинлар.


5. Ўзтелерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, “Тасвирий ойина” уюшмаси оммавий ахборот воситаларида мазкур масала бўйича доимий рукнлар туркуми, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда тасвирий воситалар ташкил этсинлар.


6. Мазкур Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов












Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск