ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.1992 й. ПФ-456-сон "Ўзбекистон ўқув юртларида ҳар йили 1 сентябрда "Мустақиллик куни"ни ўтказиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.08.1992 й.

N ПФ-456


ЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ҲАР ЙИЛИ

1 СЕНТЯБРДА "МУСТАҚИЛЛИК КУНИ"НИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Давлатимиз тарихида янги саҳифа очувчи Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни байрам қилиниши муносабати билан ва унинг ёшларни маънавий камол топтиришда жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини назарда тутиб, ўқув юртлари жамоаларининг истакларини қондириб:


1. Ҳар йили 1 сентябрда барча мактабларда, ҳунар-техника билим юртларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида "Мустақиллик куни" мавзуида махсус машғулотлар, дарслар, маърузалар, тантанали йиғилишлар ва учрашувлар ўтказилсин.


2. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳокимиятлар:

- турли шакллардаги, ижодий изланиш ва байрам вазияти руҳидаги машғулотлар ва тадбирларни ўтказишга оид зарур ташкилий тадбирлар қабул қилсинлар;

- Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлардан ўқувчилар ва талабалар кенг хабардор қилинишини таъминласинлар, унинг эркин ва демократик ривожланиш истиқболларини очиб бериб, ёшларни юксак ватанпарварлик ва ўз Ватанига садоқат руҳида тарбияласинлар;

- ўқув юртларида Мустақиллик кунини байрам қилишда ёшларнинг ижодий қобилиятларини очишга кўмаклашувчи ҳамда бир хиллик ва расмиятчиликни истисно қилувчи турли танловлар, ижодий беллашувлар, оммавий спорт мусобақалари, кўриклар, бадиий жамоаларнинг томошалари ва бошқа тадбирлар ўтказсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари ўқув юртларида "Мустақиллик куни"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида унда республика оқсоқоллари, депутатлари, фан, маданият ва санъат арбобларини, ижодий ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини, корхоналар ва муассасаларнинг раҳбарларини қатнашишга кенг жалб қилсинлар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 10-сон, 412-модда













































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск