ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2010 й. 101-ф-сон Фармойиши. Олий таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, республика илмий муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг маърузаларининг мазмуни ва улардаги хулосаларни чуқур ўрганиш бўйича Чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш ҳақида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

23.02.2010 й.

N 101-ф


Республика аҳолиси, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 28 январдаги қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январдаги мажлисидаги "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузаларининг мазмуни ва улардаги хулосаларни чуқур ўрганишни ташкил этиш мақсадида:


1. Олий таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, республика илмий муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 28 январдаги қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январдаги мажлисидаги "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузаларининг мазмуни ва улардаги хулосаларни чуқур ўрганиш бўйича Чора-тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар комплекси деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, республика илмий муассасаларида, таълим ва мутахассисликларнинг иқтисодиёт ва бошқа йўналишлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузаларини ўрганишни методик таъминлаш;

зарур ўқув ва методик адабиётларни, кўргазмали қўлланмалар ва дидактик материалларни, ушбу мақсадлар учун етакчи олимлар ва амалиётчи-иқтисодчиларни жалб этган ҳолда, тайёрлаш ва нашр этиш ишларини мувофиқлаштириш;

барча таълим муассасаларида маърузаларни ўрганиш бўйича машғулотларнинг мунтазам ўтказилишини таъминлаш.


3. Ишчи гуруҳ (С. Бекенов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан биргаликда:

Чора-тадбирлар комплекси асосида беш кун мудлдтда, муддатлар ва масъул шахсларни белгилаган ҳолда, ташкилий тадбирларни тайёрласин ва тасдиқласин;

Чора-тадбирлар комплексининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда уни амалга ошириш самарадорлигининг доимий мониторинги олиб борилишини таъминласин;

ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ва ваколатхоналарида маърузаларнинг тақдимотлари ўтказилишини таъминласинлар, бунда республиканинг Инқирозга қарши чоралар дастурини 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этиш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни амалда рўёбга чиқариш асосида эришилган натижалар ёрқин намойиш этилишини назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банкининг 2010 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида "Инқирозга қарши чоралар дастурининг самарадорлиги ҳамда инқироздан кейинги ривожлантиришнинг устувор вазифалари (Ўзбекистон мисолида)" мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда Халқаро конференция деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Қуйидагилар:

Халқаро конференцияни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

Халқаро конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузалари асосида мамлакатимизда ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, шунингдек Халқаро конференцияда, олий таълим муассасаларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва курсларида намойиш этиш учун "Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастури: дастлабки натижалар, тенденциялар ва истиқболлар" илмий-оммабоп фильмини яратсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро конференцияни ўтказиш ҳамда маърузалар материаллари бўйича илмий-оммабоп фильмни яратиш учун асосланган ҳисоб-китобларга биноан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 февралдаги

101-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ИА.Каримовнинг

2010 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма

мажлисидаги "Мамлакатимизни модернизация қилиш

ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор

мақсадимиз" ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил

29 январдаги мажлисидаги "Асосий вазифамиз -

Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини

янада юксалтиришдир" маърузаларининг мазмуни

ва улардаги хулосаларни олий таълим муассасалари,

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда,

ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида,

республиканинг илмий муассасаларида

ўрганиш бўйича чора-тадбирлар

КОМПЛЕКСИ

                     

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ

1.

Олий таълим муассасаларини, илмий-тадқиқот институтларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш -устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузалари нашрлари билан, шунингдек уларнинг электрон версияси билан зарур миқдорда таъминлаш.


2010 йил

март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Навоий КМК, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


2.

Таълим муассасаларининг барча курсларида маърузаларни ўрганиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва махсус курс жорий этиш: иқтисодий мутахассисликлар (бакалавриат, магистратура) учун - 8 соат ҳажмида (4 соат лекция ва 4 соат семинар машғулотлари); бошқа мутахассисликлар (бакалавриат, магистратура) учун - 6 соат ҳажмида (4 соат лекция ва 2 соат семинар машғулотлари).


2010 йил

март-май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар


3.

Таълим муассасаларининг махсус курсни ўқитиш учун жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилари таркибини танлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2010 йил

март


Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси


4.

Таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг ахборот-ресурс марказларини ўқув, илмий ва ахборот материаллари, китобни ўрганиш бўйича электрон ва мультимедиа дастурлари билан таъминлаш.


2010 йил

март-апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Навоий КМК, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Фанлар академияси


5.

Ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек ушбу махсус курс бўйича тақдимотнинг электрон версиясини тайёрлаш.


2010 йил

10 апрелгача

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси


6.

Талабаларнинг машғулотлари ва мустақил ишларини ташкил этиш учун ёрдамчи ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларни ишлаб чиқиш.


2010 йил

апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7.

Таълим муассасаларининг раҳбарлари, ўқитувчилар, илмий ходимлар ва мутахассислар ўртасида маърузаларда баён қилинган материалларни, мазмуни ва хулосаларни ўрганиш бўйича семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.


2010 йил

март-май


Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси


8.

Оммавий ахборот воситаларида маърузалардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон қилиш ишларини ташкил этиш. Телевидение ва радиода маърузаларда кўтарилган масалалар юзасидан етакчи иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг чиқишларини ташкил этиш.


2010 йил

мобайнида

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Ижтимоий тадқиқотлар институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


9.

Етакчи олимлар, мутахассислар, талабалар ва ўқувчилар иштирокида маърузалар материаллари бўйича конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва мунозаралар ташкил этиш.


2010 йил

март-октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Ижтимоий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар институти


10.

"Ziyonet" тармоғига маърузаларда баён қилинган қоидалар ва хулосаларга бағишланган таълим, методик, илмий ва ахборот-маълумотнома ресурсларни жойлаштириш.


2010 йил

март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


11.

Талабалар ва ўқувчилар ўртасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига, Ўзбекистон шароитларида уни бартараф этиш йўллари ва чораларига, Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишнинг дастлабки натижаларига бағишланган танловлар, викториналар ва амалий ўйинлар ташкил этиш.


2010 йил

март-май

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


12.

Жаҳон молиявий инқирози муаммоларига ва унинг оқибатларига, Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишнинг бугунги кундаги мавжуд натижаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон шароитларида уни бартараф этиш чораларига бағишланган дарсликлар ва монографиялар яратиш.


2010 йил

апрель-август

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


13.

Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш натижаларига ва инқироздан кейинги ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган илмий конференциялар ўтказиш.


2010 йил

март-июнь


Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси, Банк-молия академияси


14.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юзага келиши сабабларини ўрганишга ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларини прогнозлаштиришга, уни бартараф этишга бағишланган фундаментал, инновацион ва амалий-илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш.


2010 йил

мобайнида

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий аттестация комиссияси


15.

Номзодлик ва докторлик имтиҳонлари дастурига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузалари бўйича саволлар киритиш.


2010 йил

апрель


Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

16.

Таълим муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузалари нашрлари билан зарур миқдорда таъминлаш.


2010 йил

март


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча курсларида маърузаларни ўрганиш бўйича 8 соат ҳажмида (6 соат лекция ва 2 соат семинар машғулотлари) махсус курс киритиш.


2010 йил

март-май


Ишчи гуруҳ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар


18.

Махсус курсни ўтиш учун жалб этиладиган таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибини танлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2010 йил

март-апрель


Ишчи гуруҳ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар


19.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ахборот-ресурс марказларини маърузаларни ўрганиш бўйича ўқув-илмий ва ахборот материаллари, электрон ва мультимедиа дастурлари билан таъминлаш.


2010 йил

март


Ишчи гуруҳ. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар


20.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиз" ҳамда "Асосий вазифамиз Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" маърузаларини ўрганиш юзасидан доимий мониторинг жорий этиш.


доимо


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


21.

Машғулотларни ва ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш учун ёрдамчи ўқув-методик ҳамда ахборот-маълумотнома материалларни ишлаб чиқиш.


2010 йил

апрель


Ишчи гуруҳ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


22.

қтисодиёт асослари" фани бўйича ўқув дастурига махсус бўлимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2010 йил

апрель

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


23.

Маърузаларнинг мазмунини ўрганиш бўйича таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчилари ўртасида семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.


2010 йил

март-май

Ишчи гуруҳ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар


24.

Етакчи олимлар ва мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувлар ташкил этиш.


2010 йил

март-май

Ишчи гуруҳ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси


25.

Ўқувчилар ўртасида жаҳон-молиявий иқтисодий инқирози масалаларига, Ўзбекистон шароитларида уни бартараф этиш йўллари ва чораларига бағишланган танловлар, викториналар ва амалий ўйинлар ташкил этиш.


2010 йил

апрель-май

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


                   





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 февралдаги

101-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари

ва академик лицейларда, ўқитувчиларнинг малакасини

ошириш тизимида, республика илмий муассасаларида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг 2010 йил 28 январдаги қўшма

мажлисидаги "Мамлакатимизни модернизация қилиш

ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор

мақсадимиз" ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил

29 январдаги мажлисидаги "Асосий вазифамиз -

Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини

янада юксалтиришдир" маърузаларининг мазмуни

ва улардаги хулосаларни чуқур ўрганиш бўйича

Чора-тадбирлар комплексини амалга

ошириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

              

Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


Жавлонов Ш.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг директори


Марахимов А.Р.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Ахлиддинов Р.Ш.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Алимов Б.Ш.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Мухитдинов Х.А.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори


Содиқов А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари


Ходиев Б.Й.

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори


Ваҳобов А.В.

-

Банк-молия академияси ректори


                 





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 февралдаги

101-ф-сон фармойишига

3-ИЛОВА



"Инқирозга қарши чоралар дастурининг

самарадорлиги ҳамда инқироздан кейинги

ривожлантиришнинг устувор вазифалари

(Ўзбекистон мисолида)" мавзусида Халқаро

илмий-амалий конференцияни тайёрлаш ва

ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

                 

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


1

Миллий ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мавзулар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш.


2010 йил

февраль


Ташкилий қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


2

Конференция дастурини ишлаб чиқиш:


дастлабки;

узил-кесил.


2010 йил февраль


2010 йил 5 апрелдан кечикмай


Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти


3

Конференция қатнашчилари рўйхатини аниқлаш.


2010 йил

февраль


Ташкилий қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


4

Конференция қатнашчиларига таклифномалар юбориш.


2010 йил

февраль


Ташкилий қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


5

Конференция қатнашчилари жойлаштириладиган жойларни аниқлаш.


2010 йил

март

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


6

Конференция қатнашчиларини виза билан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.


2010 йил

апрель


Ташқи ишлар вазирлиги


7

Конференция қатнашчилари учун авиачипталарни банд қилиб қўйиш.


2010 йил

март-апрель


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Ташкилий қўмита


8

Конференцияга тайёргарликнинг боришини ва унинг ўтказилишини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2010 йил

апрель


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания


9

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида маърузалар, буклетлар, пресс-релизлар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш.


2010 йил

март-апрель


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти


10

Конференция қатнашчиларини Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олишни ташкил этиш.


Келишига кўра

Ташкилий қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


11

Конференция қатнашчиларини жойлаштириш.


Келишига кўра

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


12

Халқаро конференцияни ўтказиш.


2010 йил

апрель

Ташкилий қўмита


13

Конференция қатнашчилари учун расмий тушлик ва кечки овқат ташкил этиш.


Конференция

ўтказиладиган

кунда


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти


14

Конференция қатнашчиларининг жўнаб кетишини ташкил этиш.


Чипталарга

мувофиқ


Ташкилий қўмита, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


15

Конференция якунлари бўйича пресс-релизлар, буклетлар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш.


2010 йил

апрель


Ташкилий қўмита, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти


16

Халқаро конференция материалларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этиш.


2010 йил

май


Ташкилий қўмита


17

Конференция қатнашчилари учун маданий дастур ташкил этиш.


Конференция

ўтказилгандан

кейин


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


                    





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 февралдаги

101-ф-сон фармойишига

4-ИЛОВА



"Инқирозга қарши чоралар дастурининг

самарадорлиги ҳамда инқироздан кейинги

ривожлантиришнинг   устувор   вазифалари

(Ўзбекистон мисолида)" мавзусидаги Халқаро

илмий-амалий конференцияни ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

                

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, ташкилий қўмита раиси


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазири


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Комилов А.Х.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ғуломов Р.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Солиҳов Ш.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


Алимов Б.Ш.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Камолов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Хамдамов Р.Х.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД мудири


Боқиев Ф.Х.

-

Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг биринчи ўринбосари


Асқаров М.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири




Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск