Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2005 й. 191-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2005 й.

N 191



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги 99-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимининг умумий белгиланган сони доирасида 41 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 31 нафар этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг марказий аппаратининг ташкилий тузилмасини штатда белгиланган ходимлар сони доирасида мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 10 августдаги

191-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

"Ўзгипроўрмон-лойиҳа" Ўзбекистон давлат ўрмон барпо этиш ва лойиҳа-қидирув корхонаси

а

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази

(7-тажриба станциялари, 10-ишлаб чиқариш участкалари, 2-боғдорчилик ва гулчилик корхонаси, 1-махсус ўрмон хўжалиги, 1-давлат корхонаси)

а

Республика малака ошириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази

а

а

Республика ўрмон уруғчилиги станцияси

а

Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармаси

(6 - қўриқхоналар, 1- миллий табиий боғ, 6-ўрмон овчилик хўжалиги, 1- қўриқхоналар бўлими)

а

"Шифобахш" ишлаб чиқариш бирлашмаси

(8 та ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги)

Қорақалпоғистон Республикаси


ўрмон хўжалиги бошқармаси - 1, қўриқхоналар бўлими - 1, ўрмон хўжаликлари - 11, махсус ўрмон хўжалиги - 1, қўриқхона - 1, ўрмон овчилик хўжаликлари - 2,

тажриба станцияси - 1

Андижон вилояти


ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, ўрмон хўжалиги - 1,

ишлаб чиқариш

участкаси - 1

а

Бухоро вилояти


марказий ўрмон хўжалиги - 1, ўрмон хўжаликлари - 8, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, қўриқхона - 1, ўрмон овчилик хўжалик-

лари- 2, ишлаб чиқариш участкаси -1,

тажриба станцияси- 1

а

Жиззах вилояти


марказий ўрмон хўжалиги -1, ўрмон хўжаликлари - 4, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, миллий табиий боғ - 1, қўриқхоналар - 2, тажриба станцияси - 1,

ўрмон овчилик хўжалиги - 1

а

а

Қашқадарё вилояти


марказий ўрмон хўжали ги -1, ўрмон хўжалик лари - 9, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, ишлаб чиқариш участкаси - 1, ўрмон участкаси - 1

а

Навоий вилояти


марказий ўрмон хўжали ги - 1, ўрмон хўжалик лари - 6, ишлаб чиқариш участкаси - 1, боғдорчилик ва гулчилик корхонаси - 1

а

Наманган вилояти


ўрмон хўжаликлари - 2,

ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, ишлаб чиқариш

участкаси - 1

Самарқанд вилояти


Марказий ўрмон хўжалиги -1, ўрмон хўжаликлари - 6, қўриқхона - 1,

ишлаб чиқариш участкаси - 1

а

Сурхондарё вилояти


марказий ўрмон хўжалиги - 1, ўрмон хўжаликлари - 4, қўриқхона - 1, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1,

ишлаб чиқариш участкаси - 1

а

Сирдарё вилояти


марказий ўрмон хўжалиги -1, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги - 1, ишлаб чиқариш участкаси -1

а

Тошкент вилояти


ўрмон хўжаликлари -2, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги -1, ўрмон овчилик хўжалиги- 1, ишлаб чиқариш участкаси - 1, тажриба хўжалиги - 1, тажриба станцияси - 1, "Ўрмонмаш" давлат корхонаси

а

Фарғона вилояти


ўрмон хўжаликлари - 2,

тажриба станцияси - 1

а

Хоразм вилояти


ўрмон хўжалиги -1, ишлаб чиқариш участкаси -1, боғдорчилик ва гулчилик корхонаси - 1, илмий-тадқиқот станцияси - 1





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 10 августдаги

191-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги

бош бошқармаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

Кадрлар ишлари ва юридик хизмат

2 киши

Ўрмон хўжалиги ва ўрмонларнинг ҳолати устидан давлат назорати бўлими

4 киши

Прогнозлаштириш, молиялаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими

4 киши

Халқаро лойиҳалар мониторинги бўйича мутахассис

1 киши

Давлат ўрмон кадастри бўлими

2 киши

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2 киши

Умумий бўлим

2 киши

Ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўлими

4 киши

Ёрдамчи ўрмондан фойдаланиш бўлими

3 киши

    

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази;

Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармаси;

Республика ўрмон уруғчилиги станцияси;

Республика малака ошириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги бошқармаси, вилоятлардаги марказий ўрмон хўжаликлари, ўрмон хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар

        

"Ўзгипроўрмонлойиҳа" Ўзбекистон давлат ўрмон барпо этиш ва лойиҳа-қидирув корхонаси

Идоравий мансуб ташкилотлар


"Шифобахш" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони 37 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари 27 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 10 августдаги

191-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарори 1-бандининг учинчи ва ўн биринчи хат бошидаги "Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар" сўзлари "Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда):

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш уларга қарашли корхоналар ажратмалари ҳисобига амалга оширилади";

3-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 20-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низомда:

4-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги "ўзининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 247-модда.












































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск