Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2005 й. 99-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2005 й.

N 99



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмаси бўйича таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 11 апрелдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. II бўлимнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хат боши билан тўлдирилсин:

"ички ва ташқи бозор эҳтиёжини  ўрганиш асосида республика манзарали боғдорчилигини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади";

ўн иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи - ўн олтинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.


2. III бўлимнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологиялари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;

манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизими ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;

минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ташкил қилади;

турли хўжалик юритувчи субъектларга манзарали ўсимликлар ўстиришда илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдами кўрсатилишини ташкил қилади".


3. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директорининг ўринбосарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига кирадиган ташкилотлар раҳбарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 114-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., 4-сон, 21-модда












































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск