Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 28.06.2003 й. 290-сон Қарорига 6а-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

6а-ИЛОВА



Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман ҳудудида амалга оширади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Кенгаш қарорларига ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси буйруқларига, туман ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. ТУМАН БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Бўлим туманда аграр сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

селекция, уруғчилик ва агротехнологияларни яхшилаш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришнинг янги агротехнологияларини жорий этиш;

қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши, қишлоқ хўжалигида ижара ва пудрат муносабатлари ривожлантирилиши ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш;

фермер хўжаликларининг кенг ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш бўйича бозор инфртатузилмаси ривожлантирилишини ташкил этиш;

ер ва сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

туман сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш, бозор принциплари ва механизмлари амалга оширилишига кўмаклашиш, шунингдек лимит бўйича сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя қилиш;

лимитланган сувдан тежаб фойдаланилиши учун сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликларини ва туманнинг бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларини рағбатлантиришни ташкил этиш;

сув истеъмолчилари уюшмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилишда қатнашиш;

сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни таъминлаш, уларнинг ташкил этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;

хўжалик ички гидромелиорация тизимларини, сувни ҳисобга олиш тизимларини таъмирлаш ва ривожлантириш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

илғор тажрибани, илмий тадқиқотлар ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ишларини ташкил этиш;

давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини ташкил этиш;

наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш, шунингдек чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган туман инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

мутахассислар малакасини оширишни ташкил этиш.


5. Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этишда кўмаклашади;

тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ширкатлари бошқаруви, оилавий пудратчилар ва ижарачилар ўртасида тузилган хўжалик ички шартномаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;

тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экология жиҳатидан хавфсиз технологияларни жорий этиш тадбирларини ташкил қилади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланишда ёрдам кўрсатади;

қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича ҳимоя ва олдини олиш комплекс тадбирларини ўтказишда кўмаклашади;

чорвачиликда селекция-наслчилик ишлари амалга оширилишини ташкил этади;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

суғоришнинг илмий асосланган режимлари, сувни тежовчи тадбирлар ва технологиялар жорий этилишини ташкил этади;

магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошқармаларининг Сув хўжалиги кенгашлари ишида қатнашади;

ирригация тизимлари бошқармасига туман сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;

туманда сувдан фойдаланиш юзасидан сув истеъмолчилари уюшмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари билан шартномалар тузиш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

таклифлар ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишни ташкил этишда қатнашади;

суғориш сувидан фойдаланилишини таҳлил қилади ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларини лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлиги учун рағбатлантириш бўйича вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига таклифлар киритади;

сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишига кўмаклашади, улар бажарилишининг мониторингини олиб боради, уларни ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрасатишида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сувни ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

суғориган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш ишларини ташкил этади;

хўжалик ички гидромелиорация тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантириш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини умумий мувофиқлаштиришни олиб боради;

"Ўзсувназорат" инспекцияси билан биргаликда, шунингдек ирригация тизимлари бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади;

ахборот таъминотини амалга оширади ҳамда фан ютуқлари, агротехника, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни жорий этишда кўмаклашади;

муқобил машина-трактор парклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади ва уларнинг мониторингини олиб боради;

қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассислари малакасини оширишни ташкил этади.



III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга доир қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

ер тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар бузилишини тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини кўзлаб хўжалик судларига даъво аризалари бериш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.


7. Бўлимнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



IV. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Бўлимга туман ҳокимининг тақдимномасига кўра вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


9. Бўлим бошлиғи:

бўлим фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бошлиқ ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига тақдим этади;

Бўлим аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.


10. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари Бўлимни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан - иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса - бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади.

11. Бўлим фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.




























































Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск