Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2002 й. 48-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Туркманистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналарини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2002 й.

N 48



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ТУРКМАНИСТОН ҲУДУДИДА ФАОЛИЯТ

КЎРСАТАЁТГАН  КОРХОНАЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган ерларини сув билан таъминлаш учун Аму-Бухоро машина ва Қарши магистрал каналларига Амударёдан кафолатли сув олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Дўстлик қурилиш бошқармаси ва Фороб ихтисослаштирилган механизациялаштирилган кўчма колоннаси "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармасига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилсин, қайта ташкил этилган корхоналар негизида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган таъмирлаш-ишлаб чиқариш участкалари ташкил этилсин.


2. "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистон фуқаролари ҳисобланган, Туркманистон ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи жалб этилган ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шу жумладан ижтимоий тўловлар таъсис этган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига ёки давлатлараро икки томонлама битимларга мувофиқ белгиланиши  маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистондаги объектлари учун олиб ўтиладиган машиналар, механизмлар ва автотранспорт воситаларини "вақтинчалик олиб чиқиш" божхона режимида ўз вақтида божхонада расмийлаштирсин;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармаси объектларида ишларни амалга ошириш учун  олиб ўтиладиган материаллар, автотранспорт воситалари ва механизмларга эҳтиёт қисмларни божхона тўловлари ундирмасдан божхонада расмийлаштирсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Гидромеханизация" давлат ихтисослаштирилган бошқармаси бўлинмалари томонидан ишларни амалга ошириш учун машина ва механизмларнинг жўнатиш вақти,  маркаси ва давлат рақами тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда олдиндан берилган расмий буюртманомаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон ҳудудига тўсиқсиз ўтказилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимлари ва хизмат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган бошқа шахсларнинг, хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг чегара зонасида бўлиш ва Давлат чегарасидан ўтиш вақти, паспортига доир маълумотлар кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг олдиндан берилган расмий буюртманомаларига мувофиқ чегара постларидан тўсиқсиз ўтишларида ёрдам кўрсатсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Т. Холтоев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов


































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск