Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2001 й. 160-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 30 мартдаги

160-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон

хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.


2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш ҳамда халқ боғларини бошқариш учун жавоб беради.


3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.


II. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ўрмон қонунчилигига ва ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;

ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;

ўрмон хўжалигида ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона техника сиёсатини олиб бориш;

ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини давлат томонидан ҳисобга олиб бориш ҳамда ўрганиш;

ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;

республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги ерлари чўлга айланишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириш;

ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;

тасарруфидаги ҳудудларда қўриқхона ишларини ва овчилик хўжалигини юритиш;

овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;

ички ва ташқи бозор эҳтиёжини ўрганиш асосида республика манзарали боғдорчилигини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;

шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва етиштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;

хўжалик юритувчи субъектлар (ўрмон хўжаликлари, шифобахш ўтлар етиштиришга ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари)нинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳасида қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожлантириш;

ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари учун малакали кадрлар тайёрлаш.


6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.



III. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;

ўрмоннинг сувларни асраш, иҳоталаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иқота дарахтзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;

ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ўрмон фонди ерларида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини назорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;

сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;

чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширади;

ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритади;

ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

ўрмонларни иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;

ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;

республика ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланилишини, ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини текширади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ҳайвонот дунёсидан фойдаланилишини идоравий назорат қилади;

давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар томонидан уларда ўрнатилган режимга риоя этилишини идоравий назорат қилади;

ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун кўчатлар ўстиришни таъминлайди;

ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;

ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этади;

молларни ўтлатиш нормаси, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашади;

экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан уларнинг ўтказилишига кўмаклашади;

боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;

кадрлар заҳирасини яратади, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;

ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;

ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, халқ боғлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;

ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;

ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;

Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;

фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;

манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологиялари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;

манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизими ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;

минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ташкил қилади;

турли хўжалик юритувчи субъектларга манзарали ўсимликлар ўстиришда илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдами кўрсатилишини ташкил қилади.


IV. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш;

мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

мол ўтлатишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўз ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказиш;

тизим ичида тармоқ ўрмон хўжаликлари бўйича харажатларнинг йиллик бюджет сметаларини ва штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.


10. Ўрмон назорати ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юрадилар ва табель қуролига эга бўладилар.


11. Ўрмон назорати ходимлари тақдирлашни, маънавий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



V. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.

Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади.

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директорининг ўринбосарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига кирадиган ташкилотлар раҳбарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади.

13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.


14. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.


15. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.


16. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.



















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск