Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2007 й. 160-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 30 мартдаги

160-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги

илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига киради.


2. Марказ қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.

3. Марказ уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан агросаноат комплекси соҳасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб борувчи орган вазифасини бажаради.


4. Марказ ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан биргаликда олиб боради.

5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга, хос бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг энг муҳим муаммолари, илмий ишланмаларни қишлоқ хўжалигига жорий этиш бўйича илмий тадқиқотларни юқори даражада ўтказишни мувофиқлаштириш;

ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган, лалми ерларнинг ва ўрмонзорларнинг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий асослар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва сифатини ошириш, селекция ютуқларини синаб кўриш;

чорвачилик, балиқчилик ва наслчилик ишларининг илмий муаммоларини назарий асосларини ишлаб чиқиш;

чорвачилик ва наслчилик ишлари, ветеринария ва ветеринар санитариянинг илмий муаммоларини чуқур тадқиқ қилиш, илмий асосланган даволаш-профилактика чора-тадбирлари тизимларини яратиш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг интенсив агротехнологияларини татбиқ этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида рентабелликни ошириш ва харажатларни камайтириш масалалари бўйича мавжуд муаммоларни ва уларни илмий-асосланган ҳал этиш йўлларини акс эттирган ҳолда, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича республиканинг ҳар бир ҳудуди учун махсус хариталарни тизимли асосда ишлаб чиқиш;

республика илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари билан илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш.


III. МАРКАЗНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Илмий тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида:

илғор агротехнологияларни, юқори унум билан ишлайдиган ва мустаҳкам қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;

тупроқнинг, айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда тупроқнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тасарруфидаги ташкилотлар илмий ходимларининг чет эл илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;

юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари) тайёрлаш;

республикада ҳамда хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш;

институтлар ва олимларнинг илмий асарларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш;

республикада қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларни ва инновация лойиҳаларини мувофиқлаштиради;

ўз муассасалари кучи билан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига доир фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва тасарруфидаги бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;

агросаноат комплексининг муҳим долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, симпозиумлар уюштиради;

фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил қилади;

республика агросаноат комплексини ривожлантиришнинг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларига, вазирликлар ва идоралар сўровларига биноан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг йирик илмий, илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказади, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларни муҳокама қилади;

илмий ахборотларнинг амалий банкини ташкил қилади.

Марказ ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот топширади.


9. Фан ва техника ютуқларини жорий этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа идоралари билан биргаликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги серҳосил навларини минтақалаштириш бўйича ресурсларни ва энергияни тежовчи замонавий технологияларнинг илмий асосланган тизими дастурини тузади;

Марказ ташкилотлари томонидан бажарилган илмий ва техник ишланмаларнинг деҳқончилик, чорвачилик, ирригация, мелиорация ва ўрмон хўжалигига жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;

қишлоқ хўжалигининг фан ютуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошириш, жорий этиш хизматини яхшилаш, илмий муассасалар, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик ҳисоби муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

республиканинг уруғчилик хўжаликларини бошоқли дон экинларининг, ғўза, шоли, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинларнинг энг сара ва сара уруғлари билан таъминлайди;

молларнинг янги зотларини яратиш бўйича наслчилик ишларини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширади;

лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ер тузиш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;

фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни белгиланган тартибда ташкил қилади.



IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


10. Марказ ўзига қарашли бўлинмаларнинг мустақиллигини ҳар томонлама таъминлаб ўз ишини коллегиаллик, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил этади.


11. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор бошчилик қилади. Марказнинг бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалигида илмий-техника ва технология сиёсати масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари ҳисобланади.


12. Марказда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бош директорнинг ўринбосари ва бош илмий котиб лавозимлари жорий этилади.

Марказнинг бош илмий котиби мақомига кўра бош директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.

13. Марказда илмий-техник кенгаш ва ҳайъат ташкил этилади.


14. Марказ ҳайъатининг қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.

16. Марказ ўз олдида турган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва олий ўқув юртларидан Марказнинг фаолияти учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Зарурат бўлганда Марказ бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар қабул қилади.


17. Марказнинг бош директори:

Марказга умумий раҳбарликни амалга оширади, жорий масалаларни ҳал этади, Марказдаги ишларнинг аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олдида шахсан жавоб беради;

давлат органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

илмий-техник кенгаш, Марказ ҳайъати ва унинг аппарати ишларини ташкил этади;

тадқиқотлар дастурларини тасдиқлайди, энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

илмий асарлар нашр этилиши режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларига раҳбарлик қилади;

долзарб илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва вақтинчалик илмий ва маслаҳат жамоаларини ташкил этади;

Марказ молиявий ресурсларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказ марказий аппарати, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлайди, зарурат бўлганда штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;

Марказ аппарати ходимларини, ўзига қарашли институтлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Марказ барча таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ва аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди;

кўп йиллик меҳнати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлганлиги, алоҳида муҳим вазифаларни бажарганлиги учун марказий аппарат ходимларининг айрим тоифалари, ўзига қарашли институтлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари лавозим маошларига устамалар белгилайди;

марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ўзига қарашли институтлар, корхоналарнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлашга ва фахрий унвонлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади, ходимларни Марказнинг фахрий ёрлиқлари, қимматли совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирлайди.



V. МАРКАЗНИНГ ТАРКИБИ


18. Марказ таркибига Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлимлари, илмий-тадқиқот институтлари, хўжаликлар, кутубхоналар ва бошқа илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.

19. Марказ, унинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари, мустақил давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.

20. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари тўғрисидаги низомлар Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига берилган илмий-тадқиқот муассасаларининг филиаллари ва тажриба хўжаликлари ўз ишлаб чиқариш ва молиявий мустақилликларини сақлаб қоладилар, бўлимлар олдида илмий-методик жиҳатдан ҳисоб берадилар.



VI. МАРКАЗНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИК КЕНГАШИ


21. Марказда илмий-техник кенгаш ташкил этилади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири унинг раиси, Марказ бош директори унинг ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш таркибига лавозимига кўра бош директор ўринбосари ва Марказ бош илмий котиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ахборот-таҳлил департаменти мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техник кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслар бундан мустасно).

22. Илмий-техник кенгаш:

Ўзбекистонда аграр илм-фан ривожланишининг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексини ривожлантириш муаммоларига оид илмий-тематик режалари Марказнинг илмий-техник кенгаши билан келишилади;

республика агросаноат комплексидаги инновациялар тўғрисидаги ахборотни эшитади ҳамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни фаоллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқади.



VII. МАРКАЗНИНГ ҲАЙЪАТИ


23. Марказда 11 аъзодан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Марказнинг бош директори, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб лавозимларига кўра ҳайъат аъзолари ҳисобланадилар. Ҳайъат аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилади.

24. Марказ ҳайъати:

илмий тадқиқотлар режаларини ҳамда фан ва техника ютуқларини жорий этиш режаларини тасдиқлайди;

Марказнинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузаларни ва ахборотларни эшитади;

фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштиради ва уларнинг илмий даражасини назорат қилади;

аграр илм-фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмиталар, комиссиялар таркибини тасдиқлайди ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади;

Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда илмий-тадқиқот, илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналар ташкил этади, ушбу муассасалар, корхоналар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек ташкил этиладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналишини ва ихтисослашувини белгилайди;

илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил этади;

Марказнинг фан ва техникани ривожлантириш йўналишлари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

Марказ тизимида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича режаларни муҳокама қилади ва ушбу ишларга раҳбарлик қилади;

Марказ бўлимлари ва илмий муассасаларнинг илм-фанга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

илмий муассасалар ва корхоналарнинг халқаро алоқалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

институтларнинг тақдимномаси ва Марказ бўлимларининг тавсияси бўйича илмий муассасалар илмий кенгашлари таркибини тасдиқлайди;

диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини Олий аттестация комиссияси тасдиқлаши учун тақдим этади ҳамда ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалиётда фойдаланилишига кўмаклашади;

Марказнинг барча муассасалари ва мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

бош директорнинг республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги буйруқларини тасдиқлайди.


25. Марказ ҳайъати унинг мажлисида ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


26. Ҳайъат қарорлари очиқ овоз берган ҳолда кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


27. Ҳайъат қарорлари Марказ бош директори томонидан тасдиқланади.



VIII. МАРКАЗНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ

28. Марказнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот институтларида олиб борилади.

29. Институтлар ўз фаолиятини Марказ ижро этувчи аппарати бўлимларининг услубий раҳбарлигида амалга оширадилар.

30. Илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Марказнинг бош директори томонидан йирик олимлар, одатда, фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.

31. Институтлар директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган илмий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши учун шахсан жавоб берадилар.

32. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмалари (институт бўлими, шўъбаси, лабораторияси) мудирлари директор томонидан контракт асосида, одатда, танловдан ўтган фан докторлари ёки фан номзодлари орасидан тайинланадилар.

33. Илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида белгиланган тартибда саноат корхоналари, конструкторлик, технология ва лойиҳалаш бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, шунингдек кооперативлар, кичик ва қўшма корхоналар ташкил этилиши мумкин.

34. Марказнинг илмий-тадқиқот институтлари мазкур Низом ва Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланадиган намунавий уставлар асосида фаолият кўрсатади.


IX. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА

ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ


35. Марказнинг тасарруфидаги асосий фондлар ва бошқа мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.


36. Марказ фаолиятининг иқтисодий асосини ишлаб чиқариш фондлари ҳамда тезкор бошқариш учун унга давлат томонидан берилган бошқа мол-мулк, институтлар ва бошқа илмий муассасаларнинг, шунингдек Марказ тизимига қўшиб олинган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш фондлари ва мол-мулки ташкил этади.

37. Марказ ва унинг муассасалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишлари мумкин.


38. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар Марказни ва унинг илмий муассасаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


39. Марказнинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари ўз хўжалик, тадбиркорлик, илмий ва инновация фаолиятини ушбу фаолиятдан олинадиган маблағлар ва даромадлар ҳисобига амалга оширадилар.


40. Марказнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари жорий ва бошқа ишларни бажариш учун асосий фондлардан ва унинг ихтиёридаги айланма маблағлардан фойдаланадилар.


41. Марказ ўз маблағлари (бюджет маблағларидан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг бир қисми, шунингдек бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига махсус молиявий ва инновация жамғармалари (бюджет ташкилотларини ривожлантириш, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инновация ва бошқа жамғармалар) ташкил этиши мумкин. Маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.


42. Марказ ўзига ажратилган бюджет маблағларини марказий аппарат, ўзига қарашли илмий муассасалар ва ташкилотлар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, уларнинг харажатлар сметасини, штат жадвалларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва миқдорларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


43. Марказ фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.



















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск