Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.1999 й. ПФ-2272-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат")ни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.1999 й.

N ПФ-2272



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲҚАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ

ҲАМДА БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ   ДАВЛАТ   ИНСПЕКЦИЯСИ

("ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ")НИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалигининг фаолият кўрсатиши, қишлоқ хўжалиги экинларидан барқарор ҳосил олиниши катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли ҳамда бехатар ишлашига боғлиқдир.

Мана шундай шарт-шароитларни таъминлаш бундай объектларнинг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилишини, турли вазирликлар ва идоралар фаолияти мувофиқлаштирилишини, Марказий Осиё давлатларидаги сув хўжалиги ташкилотларининг баҳамжиҳат ҳаракат қилишларини тақозо этади.

Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан бу ёғига "Давсувхўжаликназорат") ташкил қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Давсувхўжаликназорат" давлат назорат органи ҳисобланиб, қуйидаги асосий вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди:

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда уларнинг ишончли техник ҳолатини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги мезонлари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш ва тасдиқлаш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник холатининг ишончлилиги ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказиш;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан бирга катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, уларни барпо этиш сифати ва фойдаланишга қабул қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

катта ва алохида мухим сув хўжалиги объектларининг ишончли муҳофазаси ташкил этилишини назорат қилиш;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим давлатлараро ҳамда чегара бўйи сув хўжалиги объектларидан пухта ва бехатар фойдаланиш масалаларининг Марказий Осиё давлатлари билан бартараф этилишини таъминлаш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда уларнинг ишончли техник ҳолатини ошириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Давсувхўжаликназорат"нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов

















Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск