Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.2001 й. 222-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 майдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси

қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби (кейинги ўринларда Олий бизнес мактаби деб аталади) менежментнинг замонавий методларини эгаллаган ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида республикада ўтказилаётган сиёсатни амалга оширишга доир ишларни ташкил этишга қодир бўлган бошқарув кадрларини тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади.


2. Олий бизнес мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тўғрисидаги Низомга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Олий бизнес мактабининг муассислари ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Банклар уюшмаси.


4. Олий бизнес мактаби ўз мажбуриятлари бўйича ўз ихтиёридаги пул маблағлари билан жавоб беради. Улар етишмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича Олий бизнес мактаби муассислари биргаликда жавоб берадилар.



II. ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


5. Олий бизнес мактаби нотижорат ташкилот ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.


6. Олий бизнес мактаби юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган гербли муҳрга, думалоқ муҳрларга, штампга ва унинг кадрлар тайёрлаш соҳасидаги фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутлар ва реквизитларга эгадир.


7. Олий бизнес мактаби бошқарув ва менежмент соҳасида раҳбар ходимлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикасидаги етакчи ўқув-методик ва илмий марказ ҳисобланади.


8. Олий бизнес мактабининг тўлиқ номи:

- ўзбек тилида - "Олий бизнес мактаби";

- рус тилида - "Высшая школа бизнеса";

- инглиз тилида - "The Higher school of Business".


9. Олий бизнес мактаби Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45-уйда жойлашган.



III. ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


10. Ўқитишнинг белгиланган таълим-касб дастурлари асосида бошқарув ва менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган раҳбар ходимларни узоқ муддатли ва қисқа муддатли курсларда, махсус семинарларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Олий бизнес мактабининг асосий мақсади ҳисобланади.


11. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун Олий бизнес мактабига қуйидаги вазифалар юкланган:

- республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ва устуворликларини ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартлар ва қабул қилинган халқаро дастурлар асосида (МБА) йўналиши бўйича юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислар тайёрлаш;

- ўқув жараёнини етакчи хорижий илмий ва ўқув ташкилотлари мутахассислари, халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳисобига, шунингдек етакчи хорижий ўқув юртларининг дипломини, сертификатини олган маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш;

- ўтиш иқтисодиётини бошқариш назарияси ва амалиёти соҳасидаги замонавий тадқиқотларни  чуқур ўрганиш асосида меҳнат, молия, моддий ресурсларни бошқаришни ташкил этиш бўйича ўқув режалари, дастурлари, ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва  фармойишларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ўрганиш бўйича махсус курслар ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

- раҳбар ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнида халқаро алоқалар ўрнатиш;

- Ўзбекистон Республикасида ўтиш иқтисодиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, бошқарув ходимлари тайёрлашни такомиллаштириш учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

- бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича доимий ишловчи ўқув курслари, семинарлар ўтказиш;

- Олий бизнес мактаби битирувчилари бўйича мониторинг олиб бориш;

- етакчи хорижий ўқув муассасаларида ва илмий марказларда, йирик хорижий компанияларда Олий бизнес мактаби тингловчиларининг тажриба орттиришини, дипломолди амалий ишларини ташкил этиш;

- раҳбар ва бошқарув ходимларини тайёрлаш тизими тўғрисида республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ахборотлар бериш учун ноширлик ва матбаfчилик фаолиятини ташкил этиш.



IV. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Олий бизнес мактабида ўқув жараёнини ташкил этиш:

- ўқитиш раҳбарлик лавозимларига кўтариш мақсадидаги кадрлар заҳираси учун - кундузги бўлимда, хўжалик бирлашмалари ва йирик тузилмаларни ташкил этувчи саноат корхоналари раҳбарлари учун - сиртқи бўлимда олиб борилади;

- ўқув жараёни халқаро дастурлар ва стандартлар (МБА) асосида ташкил этилади;

- ўқитиш асосан шартнома асосида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан амалга оширилади.


13. Ўқитиш муддати:

- кундузги бўлимда давлат талаблари (ўқув режаси)га мувофиқ 14 ойгача;

- сиртқи бўлимда - 24 ойгача.


14. Ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.


15. Олий бизнес мактаби битирувчиларига уни тамомлаганлик тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат берилади.



V. ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ


16. Ишлаб чиқариш уюшмалари, концернлар, компаниялар, корпорациялар, холдинг компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек бошқарув лавозимига кўтариш учун заҳирада турган мутахассислар Олий бизнес мактабининг тингловчилари этиб қабул қилинадилар;


17. Танловда қатнашиш учун тингловчиларни танлаш тасдиқланган Танлаш тартибига мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

- 40 ёшдан ошмаганлар кундузги бўлимга, 50 ёшдан ошмаганлар сиртқи бўлимга қабул қилинади;

- ишлаб чиқаришдаги иш стажи - бошқарувнинг тармоқ органларида (уюшма, концерн, компания, корпорация, холдинг компания ва бошқа хўжалик бирлашмаларида), шунингдек ишлаб чиқаришда камида 4 йил бўлиши керак.


18. Тингловчиларни қабул қилиш тест синови ва суҳбатлашиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда  танлов асосида амалга оширилади.


19. Олий бизнес мактаби тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ этилади.



VI. ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИНИНГ

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИ


20. Ўқув жараёни етакчи хорижий илмий ва ўқув ташкилотлари мутахассислари, халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳисобига, шунингдек етакчи хорижий ўқув юртларининг магистри дипломини олган маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан таъминланади.



VII. ЎҚИТИШ УЧУН ТЎЛОВ ШАКЛЛАРИ


21. Олий бизнес мактабида тингловчиларни ўқитиш пулли, контракт-мақсадли асосда амалга оширилади.


22. Белгиланган тартибни ёки фанларни ўзлаштирмаганлик учун тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда ўқитиш учун тўланган пул ташкилотларга қайтарилмайди.


23. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда пулли қисқа муддатли курслар ташкил этилади.



VIII. ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


24. Муассислар йиғилиши Олий бизнес мактабининг юқори раҳбар органи ҳисобланади. Муассислар йиғилиши бир йилда 1 марта, ёхуд зарурат бўлганда Таъсис кенгашининг қарорига кўра ўтказилади.


25. Олий бизнес мактаби фаолиятига жорий раҳбарлик директор томонидан амалга оширилади.

Олий бизнес мактаби директори айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг проректори ҳисобланади.



IX. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


26. Тафтиш комиссияси Таъсис кенгаши йиғилиши томонидан тайинланади.


27. Тафтиш комиссияси Олий бизнес мактаби иқтисодий ва молия-бухгалтерия фаолиятини ҳамда ҳисоботини юритишнинг тўғрилигини назорат қилади ва текширади.



X. ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


28. Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск