Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1999 й. 93-сон "Жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1999 й.

N 93


ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИ

КУЧАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида содир этилган, одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган, фуқароларга, давлат ва жамоат ташкилотларига моддий ва маънавий зарар етказган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан, шунингдек уй-жой ва нотурар жой биноларидан Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва хавфсизликка, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятлар содир этиш учун фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек биноларнинг эгалари томонидан уй-жой ва нотурар жой бинолари берилган шахслар томонидан давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, қўпорувчилик, терроризм, босқинчилик, талончилик, қасддан одам ўлдириш ҳамда бошқа ўта оғир ва оғир жиноятлар содир этиш ҳоллари аниқланган тақдирда ушбу бинолар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг суриштирув ва тергов органлари қарори бўйича улар ўзгаларга берилмаслиги учун хатланади;

агар айбланувчининг жиноят содир этишдаги айби исботланган бўлса, у ушланган ёки қидирувда бўлса, шунингдек айблов ҳукми қонуний кучга киргандан кейин ушбу уй-жой ва нотурар жой бинолари белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суди билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири С.М. Мирсафоев ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори У.Ч. Худойқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



























Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск