ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1993 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратуралари ва ҳарбий судларининг зобит кадрлар таркибини тўлдириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1993 й.

N 66


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРИ ВА ҲАРБИЙ

СУДЛАРИНИНГ ЗОБИТ КАДРЛАР ТАРКИБИНИ

ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги "Ҳарбий трибуналлар ва ҳарбий прокуратура органлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ҳамда ҳарбий прокуратуралар ва ҳарбий судларни тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, олий юридик маълумотли ва захирадаги зобитлар бўлган ёхуд захирадаги зобит унвони бўлмаган юрист фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, уларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртида ўқиш, миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларида хизмат қилиш, шунингдек суд органлари, прокуратура, адлия, давлат ва бошқа органлардаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш даври ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Адлия вазири, Олий судининг раиси билан келишган ҳолда ходимлар ҳарбий прокуратуралар, ҳарбий судлар учун ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилганда уларга навбатдаги ҳарбий унвондан бир поғона юқори, раҳбар лавозимларга тайинланадиган шахсларга эса - штатда назарда тутилганидан камида икки поғона юқори бўлган ҳарбий унвон бериш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси 2-бандига мувофиқ юқори касб малакасига, амалий иш тажрибасига эга бўлган, белгиланган ёшдан катта ёшдаги, лекин қонунда белгиланганидан 5 ёшдан ортиқ катта ёшда бўлмаган, фуқароларни ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларга ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш масаласини ҳал этишга рухсат берилсин.


4. Мазкур қарорнинг 2 ва 3-бандлари ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларни кадрлар билан тўлдириш даврида - 1993 йил 1 декабргача амал қилади деб ҳисоблансин.


5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Адлия вазири, Олий суди раиси, Мудофаа вазири зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов




















Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск