Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2015 й. 306-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

306-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти

ва канализация тармоқларига "фойдаланишга

тайёр" шартларида улаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари:

сув таъминоти ва канализациянинг ички тармоқларини лойиҳалаштиришга ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;

лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган объектларга татбиқ этилмайди.


2. Тадбиркорлик субъектларини "фойдаланишга тайёр" шартларида (кейинги ўринларда "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш деб аталади) улаш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

"фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартнома тузиш;

техник шартларни ишлаб чиқиш;

ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ваколатли органлар билан келишиш;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборини ўрнатиш;

сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома тузиш.


3. "Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича ишлар "Сувоқова" давлат унитар корхонаси томонидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъекти билан тузиладиган шартнома асосида, унинг номидан вакиллик қиладиган шаҳар ва туман филиаллари орқали, тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

"Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича ишларнинг қиймати шартнома асосида аниқланади ҳамда ташқи сув таъминоти ва канализациянинг белгиланган тартибда экспертизадан ўтган лойиҳасига мувофиқ аниқлаштирилади.


4. "Сувоқова" давлат унитар корхонаси "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича ишларни амалга ошириш жараёнида субпудрат асосида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқига эга.



II. "ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР" ШАРТЛАРИДА УЛАШ

ЮЗАСИДАН ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Тадбиркорлик субъектлари "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган шаклга мувофиқ, давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан ариза билан тегишли туман (шаҳар)нинг Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) белгиланган тартибда мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг сув истеъмолини ва оқова сувни чиқариб юборишини характерловчи маълумотлар;

ер участкасининг геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган юридик шахс томонидан берилган М-1:500 масштабли топографик харитаси;

уланадиган объектнинг сув истеъмоли ва оқова сувни чиқариб юбориш баланси учун, шу жумладан, ёнғинни ўчириш учун сувдан фойдаланиш турлари бўйича ёйилма ҳолдаги дастлабки маълумотлар;

объектнинг мақсади, унинг баландлиги ва қаватлари сони тўғрисидаги маълумотлар.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


6. Марказ ариза қабул қилинган кун мобайнида уни "Сувоқова" давлат унитар корхонасига ёки унинг шаҳар ва туман филиалларига (талаб қиладиган жойлар бўйича) юборади, аризага ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилади.

7. "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари марказдан ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида:

тадбиркорлик субъектини сув таъминоти ва канализация тармоқларига улашнинг техник имкониятини жойига борган ҳолда ўрганадилар;

марказга техник топшириқни ва тадбиркорлик субъекти номига расмийлаштирилган "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартномани берадилар.

8. Марказ "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиалларидан "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартнома олингандан кейин 5 кун мобайнида тадбиркорлик субъекти билан ушбу шартноманинг тузилишини таъминлайди ва шартнома тарафларига уни бир нусхадан тақдим этади.

Тадбиркорлик субъекти кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида марказга барча лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини унинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ёки унинг "фойдаланишга тайёр" шартларида уланиш юзасидан шартнома тузишни рад этиши муносабати билан келмаган тақдирда марказ бир кун муддатда бу тўғрида "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиалларини хабардор қилади.

9. "Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартнома "Сувоқова" давлат унитар корхонаси, шу жумладан унинг шаҳар (туман) филиаллари орқали, тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхада тузилади.


10. "Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартнома тузилгандан кейин тадбиркорлик субъекти (буюртмачи) "Сувоқова" давлат унитар корхонасига (пудратчига) шартномада кўрсатилган миқдорда аванс тўловини ўтказади.

Тадбиркорлик субъектидан аванс тўловининг тушиши "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар (туман) филиаллари учун "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.



III. "ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР" ШАРТЛАРИДА УЛАШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА СУВ БЕРИШ

ВА ОҚОВА СУВЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ЮЗАСИДАН

ШАРТНОМА ТУЗИШ


11. "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари тадбиркорлик субъектидан аванс тўлови тушган кундан бошлаб техник шартлар асосида ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини тайёрлайдилар ҳамда уни келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) юборадилар.


12. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳаси тушган кундан бошлаб 5 кунгача бўлган муддат мобайнида уни келишади ёки марказга, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, лойиҳани келишишнинг рад жавобини юборади.

Сув таъминоти ва канализация лойиҳасини келишишнинг мақсадга мувофиқ эмас деган сабабга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан бартараф этилган тақдирда лойиҳани такрорий кўриб чиқиш лойиҳа олинган кундан бошлаб 3 кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини ваколатли органлар билан келишиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.


13. Ташқи сув таъминоти ва канализациянинг келишилган лойиҳаси олингандан кейин "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари қурилиш-монтаж ишларини бажаришга киришадилар.

Қурилиш-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.


14. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари тугагач "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари 15 кун мобайнида сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборини ўрнатадилар, бажарилган ишлар далолатномасини тузадилар ҳамда уни ташқи сув таъминоти ва канализацияни қабул қилиб олиш учун тадбиркорлик субъектига юборадилар.


15. Тадбиркорлик субъекти томонидан ташқи сув таъминоти ва канализацияни қабул қилиб олиш ишлари тугаллангандан кейин "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари унга қуйидаги ҳужжатларни бир нусхадан берадилар:

техник шартлар;

ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳаси;

сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборларини текшириш ва пломбалаш далолатномаси;

қурилиш-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари;

сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома.


16. Сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома "Сувоқова" давлат унитар корхонаси, шу жумладан унинг шаҳар ва туман филиаллари орқали, тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхадан тузилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. "Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича ишлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


18. Сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юборишнинг шартнома тузмасдан амалга оширилишига йўл қўйилмайди.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Техник шартларни олиш учун тадбиркорлик

субъектининг сув истеъмоли ва оқова сувни

чиқариб юборишини характерловчи

МАЪЛУМОТЛАР

































1. Уланадиган қуввати












куб.м


































2. Фойдаланишга топшириш муддатлари






































ой

йил


































3. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:
















































1.




























варақ


2.




























варақ


3.




























варақ


4.




























варақ


5.




























варақ


































4. Мен

































(тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О.)





































































тақдим этилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.


























































































(имзо)


         





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти

ва канализация тармоқларига "фойдаланишга

тайёр" шартларида улаш

СХЕМАСИ

Субъектлар


Механизми


Муддатлари

Тадбиркорлик субъекти


      

Тадбиркорлик субъектларига туман (шаҳар) "бир дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига ариза бериш.

     


Ариза берувчининг хоҳишига кўра



"Бир дарча" маркази


        

Тадбиркорлик субъектининг аризасини "Сувоқова" давлат унитар корхонасига ёки унинг шаҳар ва туман филиалларига, унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда юбориш.

         


Ариза қабул қилган кун мобайнида



"Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари


          

1. Сув таъминоти ва канализация тармоқларига улашнинг техник имкониятини жойига борган ҳолда ўрганиш.


2. "Бир дарча" марказига техник топшириқни ҳамда тадбиркорлик субъекти номига расмийлаштирилган сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартномани бериш.

          


Ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



"Бир дарча" маркази


     

Тадбиркорлик субъекти томонидан сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш юзасидан шартнома тузилишини таъминлаш ва шартнома тарафларига бир нусхадан тақдим этиш.

        


Шартнома олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида.



"Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари


      

Ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига тайёрлаш ва уни келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) юбориш.

         


"Фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича ишлар бошланган вақтдан бошлаб 15 - 30 кун мобайнида.



Келишиш органлари


    

Рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда лойиҳани келишиш ёки уни келишишнинг рад жавобини юбориш.

        


Лойиҳа тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида.



"Сувоқова" давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари


       

1. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.

        


Шартномада белгиланган муддатларда.


2. Сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборини ўрнатиш. Бажарилган ишлар далолатномасини тузиш ҳамда уни ташқи сув таъминоти ва канализацияни қабул қилиб олиш учун тадбиркорлик субъектига юбориш.

         


Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари тугалланган кундан бошлаб 15 кун мобайнида.


3. Объектни тадбиркорлик субъектига топшириш ҳамда сув таъминоти ва канализация тармоқларига улаш.

           


Билдиришнома олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида.


4. Тадбиркорлик субъекти билан сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома тузиш.

        


Объект қабул қилиб олинган кунда.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 560-модда



























Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск