Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.10.2015 й. 280-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 октябрдаги

280-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини электр

тармоқларига фойдаланишга тайёр

ҳолда улаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари:

белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳалашга, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришга ҳамда ички электр таъминотидан фойдаланишга;

тадбиркорлик субъектларини 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига белгиланган тартибда улашга;

лойиҳа-смета ҳужжатларида ташқи ва ички электр таъминоти тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга татбиқ этилмайди.


2. Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш (кейинги ўринларда фойдаланишга тайёр ҳолда улаш деб аталади) ишларнинг қуйидаги босқичларидан иборат бўлади:

фойдаланишга тайёр ҳолда улаш учун шартнома тузиш;

техник шартларни ишлаб чиқиш;

электр тармоқлари трассаларини ўтказиш (ВЛ, КЛ, ТП майдончалари) учун ер участкаси танлаш ёки уларда қўшимча симлар ўтказиш ёки уларни реконструкция қилиш учун мавжуд электр тармоқлари конструкцияларидан фойдаланиш далолатномасини тузиш;

ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш;

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

ҳисобга олиш приборини ўрнатиш;

электр таъминоти шартномасини тузиш.


3. Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, тадбиркорлик субъекти билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари қиймати шартнома асосида аниқланади ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган ташқи электр таъминоти лойиҳасига биноан аниқлаштирилади.


4. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишларини амалга ошириш жараёнида субпудрат асосида лойиҳалашни, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқига эга.



II. ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА УЛАШ

БЎЙИЧА ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Тадбиркорлик субъектлари фойдаланишга тайёр ҳолда улаш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) қонунчиликда белгиланган шакл бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун ариза билан белгиланган тартибда мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича техник шартлар олиш учун тадбиркорлик субъектининг электр қурилмасини тавсифловчи маълумотлар;

геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс томонидан бериладиган ер участкасининг М1:500 масштабдаги топографик харитаси.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Марказ ариза қабул қилинган кун мобайнида уни ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳудудий электр тармоқлари корхонасига юборади.

7. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси марказдан ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида:

тадбиркорлик субъектининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг техник имкониятини жойига борган ҳолда ўрганади;

марказга тадбиркорлик субъекти номига расмийлаштирилган фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича шартномани беради.

8. Марказ ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича шартнома олингандан кейин 5 кун мобайнида тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу шартнома тузилишини таъминлайди ва шартнома тарафларига бир нусхадан тақдим этади.

Тадбиркорлик субъекти кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида марказга келмаганда ёки у фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича шартнома тузишни рад этганда марказ бир кун муддатда бу тўғрида ҳудудий электр тармоқлари корхонасини хабардор қилади.

9. Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича шартнома белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шартнома асосида тузилади.


10. Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича шартнома тузилгандан кейин тадбиркорлик субъекти (буюртмачи) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига (пудратчига) шартномада кўрсатилган миқдорда аванс тўловини ўтказади.

Аванс тўловларининг тушиши фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишларини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бошлаш учун асос ҳисобланади.



III. ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА УЛАШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси техник шартлар асосида ташқи электр таъминоти лойиҳасини ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган муддатларда тайёрлайди ва уни келишиш учун "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) юборади.


12. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ташқи электр таъминоти лойиҳаси тушган кундан бошлаб 5 кунгача муддатда уни келишади ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасига лойиҳани келишишнинг рад этилганини рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда юборадилар.

Ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишишни унинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилган тақдирда лойиҳани ваколатли органлар томонидан такрорий кўриб чиқиш лойиҳа олинган кундан бошлаб 3 кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ташқи электр таъминоти лойиҳасини ваколатли органлар томонидан келишиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.


13. Электр қурилмаларининг сўралаётган қуввати 10 кВт гачани ташкил қилган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳисоб-китоб-монтаж схемаси ишлаб чиқилади, у ташқи электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб қилинмайди.


14. Ташқи электр таъминотининг келишилган лойиҳаси олингандан кейин ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қурилиш-монтаж ишларини бажаришга киришади.

Ҳисобга олиш приборини ўрнатган ҳолда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ушбу Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.



IV. ТАШҚИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Ташқи электр таъминотини фойдаланишга қабул қилиш "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси инспектори томонидан, тадбиркорлик субъектининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари иштирокида амалга оширилади.


16. Ташқи электр таъминотини фойдаланишга қабул қилиш тадбиркорлик субъекти ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг унинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади.


17. Электр қурилмаларининг сўралаётган қуввати 10 кВт гачани ташкил қилган тақдирда ташқи электр таъминотини фойдаланишга қабул қилиш ва истеъмолчининг электр қурилмаларини фойдаланишга қабул қилишга "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг рухсатини олиш талаб қилинмайди.


18. "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг инспектори томонидан ташқи электр таъминотини фойдаланишга қабул қилиб олишда техник шартлардан, ташқи электр таъминоти лойиҳасидан, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан чекинишлар аниқланган тақдирда истеъмолчининг электр қурилмаларини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома аниқланган чекинишлар бартараф этилгандан кейин берилади.


19. Ташқи электр таъминотини фойдаланишга қабул қилиш ишлари тугаллангандан кейин ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тадбиркорлик субъектига қуйидаги ҳужжатларни бир нусхадан беради:

техник шартлар;

ташқи электр таъминоти лойиҳаси;

ҳисобга олиш приборларини текшириш ва пломбалаш далолатномаси;

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари;

электр таъминоти шартномаси.



V. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


20. Ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ташқи электр таъминотидан фойдаланишга рухсатноманинг мавжудлиги электр таъминоти шартномасини тузиш ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун асос ҳисобланади.


21. Электр таъминоти шартномаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхадан тузилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


23. Электр таъминоти шартномасини тузмасдан электр энергияси етказиб беришни амалга ошириш тақиқланади.


24. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектининг техник шартлар олиш

учун электр қурилмасини тавсифлайдиган

МАЪЛУМОТЛАР

































1. Уланадиган қувват







кВт


































2. Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига


1-тоифа







кВт


мувофиқ электр таъминоти бўйича ишончлилик


2-тоифа







кВт


тоифаси


3-тоифа







кВт


































3. Электр қурилмасини фойдаланишга топшириш муддати


































ой

йил


































































4. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:














1.




























варақ



2.




























варақ



3.




























варақ



4.




























варақ



5.




























варақ


































5.     Мен

































(тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми)





































барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.


























































































(имзо)


          





Низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

томонидан ташқи электр таъминоти лойиҳасини

тайёрлаш, шунингдек қурилиш-монтаж ва ишга

тушириш-созлаш ишларини бажариш

МУДДАТЛАРИ

Кучланиш


Қуввати


Муддатлари


       

I. Ташқи электр таъминоти лойиҳасини тайёрлаш

     

1 кВ гача


10 кВт ва ундан ортиқ

15 кунгача


6 - 10 кВ


20 кунгача


II. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш

      

1 кВ гача


10 кВт ва ундан ортиқ

15 кунгача

6 - 10 кВ


30 кунгача

          





Низомга

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига

фойдаланишга тайёр ҳолда улаш

СХЕМАСИ

       

Субъектлар

Механизм


Муддатлар

Тадбиркорлик субъекти

       

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш туман (шаҳар) ягона марказига ариза бериш

      

Ариза берувчининг хоҳишига кўра



















"Ягона дарча" маркази

      

Тадбиркорлик субъектининг аризасини зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳудудий электр тармоқлари корхонасига юбориш.

        

Ариза қабул қилган кун мобайнида



















Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

        

1. Жойига борган ҳолда электр тармоқларига улашнинг техник имкониятларини ўрганиш.

2. Тадбиркорлик субъектининг номига расмийлаштирилган электр тармоқларига улаш бўйича шартномани "ягона дарча" марказига бериш.

         

Ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















"Ягона дарча" маркази

      

Тадбиркорлик субъекти томонидан электр тармоқларига улаш бўйича шартнома тузишни таъминлаш ва шартномани томонларга бир нусхадан бериш.

         

Шартнома олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

      

Ташқи электр таъминоти лойиҳасини тайёрлаш ва уни келишиш учун "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юбориш.

          

Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари бошлангач 15-20 кун мобайнида



















Келишиш органлари

         

Келишиш ёки лойиҳани келишишни рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш хабарини юбориш.

           

Лойиҳа тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

          

1. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.

2. Ҳисобга олиш приборини ўрнатиш.

3. Тадбиркорлик субъекти ва "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига объектнинг фойдаланишга топширишга тайёрлиги тўғрисида хабарнома юбориш.

          

Қурилиш-монтаж ишлари тугаган кундан бошлаб 15-30 кун мобайнида



















"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси

          

Ташқи электр таъминоти тизимини қабул қилиш ва истеъмолчининг электр қурилмасидан фойдаланишига рухсатнома бериш.

         

Хабарнома олган кундан бошлаб 3 кун мобайнида



















Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

       

Тадбиркорлик субъекти билан электр таъминоти шартномасини тузиш.

          

Объект қабул қилинган кунда



           

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 517-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 87-модда


























Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск