ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Адлия вазирининг 18.06.2015 й. 194-мҳ-сон “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 18.06.2015 й. 1142-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2015 й.

N 1142-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.06.2015 й.

N 194-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2015 йил 18 июндаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 1142, 2002 йил 21 май) бекор қилиш бўйича Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига киритилган 2014 йил 30 июлдаги 1-6-826/8-сонли тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги ҳамда Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан 2015 йил 10 июндаги 014-1/711-сонли мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2002 йил 29 апрелдаги 012-1/504, 58, 1-сонли "Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1142, 2002 йил 21 май) давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        М. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 323-модда



























Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск