ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2012 й. 95-сон "Фарғона гарнизонининг ҳарбий шаҳарчалари инфратузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2012 й.

N 95



ФАРҒОНА ГАРНИЗОНИНИНГ ҲАРБИЙ

ШАҲАРЧАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2015 йиллар даврида Фарғона шаҳри бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ҳамда транспорт-коммунал инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 15 ноябрдаги ПҚ-1641-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012-2015 йилларда Фарғона гарнизонининг ҳарбий шаҳарчалари инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурда назарда тутилган инфратузилма объектларининг қурилиш-монтаж ишлари бўйича қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги - буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Ҳарбий лойиҳа" лойиҳалаш институти" давлат корхонаси - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-қурилиш бошқармаси - бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:

Фарғона шаҳрининг марказий қисмида жойлашган ҳарбий шаҳарчаларнинг умумий майдони 32,686 гектар бўлган бўшайдиган ҳудудларини 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бино ва иншоотлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансидан Фарғона вилояти ҳокимлиги балансига бепул бериш тўғрисидаги;

Фарғона шаҳридаги Фарғона гарнизонининг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича казарма-уй-жой фонди бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маблағлари ҳисобига бузиб ташлаш тўғрисидаги;

ҳудуднинг бир қисмини (Хўжанд кўчасининг Хўжанд кўчасидаги 1-тор кўча билан кесишган жойидан Бурса кўчаси билан кесишган жойигача) мавжуд инфратузилмаси билан бирга Фарғона шаҳри ҳокимлиги балансидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига бепул бериш тўғрисидаги;

умумий майдони 4,5 гектар бўлган ҳудудни Марғилон шаҳри, "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини, Янги ҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган "AI-Bina" масъулияти чекланган жамиятининг бино ва иншоотлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига белгиланган тартибда бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Фарғона шаҳрининг марказий қисмида жойлашган ҳарбий шаҳарчаларнинг умумий майдони 32,686 гектар бўлган бўшайдиган ҳудудларини ўз балансига қабул қилиб олсин, шунингдек улардан Фарғона шаҳрининг бош режасига мувофиқ оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига бепул берилаётган Марғилон шаҳри, "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини, Янги ҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ўрнига "AI-Bina" масъулияти чекланган жамиятини уларга тенг қийматли мол-мулк билан таъминласин.


4. Белгилансинки, Дастурни амалга ошириш доирасида бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида, Дастурга киритилган объектларни қуриш ва реконструкция қилишга бюджет капитал қўйилмалари лимитларини назарда тутсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Дастурга киритилган объектлар учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида металл прокати ва цемент ажратилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Дастурни амалга ошириш доирасида объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда лойиҳалаш ишларининг экспертиза билан биргаликда олиб борилишини ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда архитектура ва қурилиш назоратини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1-3-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 155-модда



















































Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск